декабр 10, 2018 13:23 Asia/Tashkent
  • Трампга импичмент
    Трампга импичмент

Кеча АҚШ намояндалар палатаси демократларининг етакчи вакиллари Дональд Трамп ишқий муносабатларда бўлган икки аёлга улар бу ҳақда сукут сақлашлари учун пул тўлагани исботланса, кўп эҳтимоллар билан АҚШ президенти импичмент ва ҳатто қамоқ жазосига дуч келиши мумкин деб эълон этдилар.

Эрон телерадиокомпаниясининг хабар қилишича, АҚШ намояндалар палатаси масъуллари қўмитасининг келгуси раиси Адам Шиф, Трамп Оқ уйни тарк этган куни, АҚШ Адлия вазирлиги унга қарши айблов эълон қилишининг эҳтимоли жуда кўп деб таъкидлади.

АҚШ намояндалар палатаси суд қўмитаси раиси Жерри Надлер ҳам  Трампнинг собиқ адвокати Майкл Коэн делосидаги мавжуд тафсилотларни Трампнинг катта бир коррупция ва ўғрилик марказида турганлигининг нишонаси эканлигини таъкидлаб, келтирилган айбловлар АҚШ президентининг импичментига сабаб бўлиши мумкин,  деб изоҳлади.

Август ойининг 21 куни Трампнинг собиқ адвокати Майкл Коэн Нью-йорк судида кўрсатма берди. Коэнга кўра, президентнинг сайловолди фонди шахсан миллиардер кўрсатмасига биноан унинг собиқ жазманларига - порноактриса Стеффани Клиффорд ва фотомодел Карен Макдугалга каттагина маблағ тўлаган.

Ёрлиқ

Шарҳ