декабр 10, 2018 14:25 Asia/Tashkent
  • АҚШ сенатида  Ол Сауд коалициясини ҳимоя этишни тўхтатиш масаласи овозга қўйилади

АҚШ сенатида Яман урушида Саудия Арабистони бошчилигидаги ҳарбий коалицияни ҳимоя қилишни тўхтатишга оид резолюциянинг овозга қўйилиши кутилмоқда.

Уолл Стрит Жорнал газетасининг хабар қилишича, сенаторлар Берни Сендерз ва Майк Ли махсус бир резолюцияни тайёлашди. Мазкур резолюция сенатда тасдиқланганида АҚШ давлати Яман урушида Саудия Арабистонини ҳимоя қилишни тўхтатади.

Жорий йилнинг авваларида ҳам сенатолар томонидан бунга ўхшаган резолюция таклиф қилинганди, аммо  сенат томонидан  тасдиқланмади.

  Туркиянинг Истанбул шаҳридаги Саудия Арабистони консулхонасида бу мамлакатнинг танқидчи журналисти Жамол Қошиқчининг қатли,  АҚШ конгрессида Ол Сауд режимига қарши  эътирозларнинг ошишига замин яратган.

 

Ёрлиқ

Шарҳ