декабр 13, 2018 19:07 Asia/Tashkent

Вьетнамнинг Халонг шаҳрида юк машинаси учта автомобилни уриб юборди ва одамларни босиб кетишига бир бахя қолди.

Ҳайдовчи аёл йўл четида тўхтаб, боласи билан машинасидан тушганда қарама-қарши йўналишдан келаётган тиркамали юк машина йўл ўртасидаги бетон ажратгичга урилиб, қарама-қарши йўналишга чиқиб кетган. Аёл ўзи томон бостириб келаётган юк машинаси йўлидан охирги лаҳзада қочиб қолишга улгурган. Воқеа гувоҳлардан бирининг машинасидаги видеорегистратор томонидан муҳрланган.

Юк машинаси иккита, жумладан аёл келган машинани уриб юборган ва йўл четида турган яна бир машинага бориб урилган. Бахтли тасодиф туфайлигина йўл-транспорт ҳодисасида ҳеч ким жабрланмаган.

Ёрлиқ

Шарҳ