декабр 13, 2018 19:40 Asia/Tashkent
  • Россия Думаси раиси АҚШнинг
    Россия Думаси раиси АҚШнинг "Шимолий оқим-2" газ қувури лойиҳасига халақит қилишини танқид қилди

Россия Думаси раиси АҚШнинг Россиядан Европага газ етказиб беришига халақит қилишини танқид қилди. 

Тасс агентлиги тарқатган хабарга кўра, Вичаслав Валодиннинг маълум қилишича, Европа парламентининг Россиянинг газини Европага етказиб берадиган "Шимолий оқим - 2" газ қуқури линияси лойиҳасига қаршилик қилишини АҚШ томонидан ўтказилган босим натижаси дея атади. 

Валодин Вичаславнинг айтишича, ушбу лойиҳада иштирок этаётган европалик ширкатларга қарши Американинг кўп маротаба таҳдидларидан сўнг ушбу проектнинг тўхтататилиши талаб этилди.  

Европа парламенти депутатлари “Шимолий оқим-2” газ қувурлари лойиҳасини “сиëсий проект” деб топди ва унинг қурилишини тўхтатиш ҳақида қарор чиқарди.

Европа энергетик таъминотида Украинанинг белгиловчи роль ўйнаши айтилган ҳужжатда “Шимолий оқим-2” лойиҳаси қитъа энергетик хавфсизлигига таҳдид деб баҳоланди.

12 декабрь куни АҚШ Намояндалар палатаси “Шимолий оқим-2” лойиҳасига қарши санкция жорий қилди ва Европани ўз энергетик мустақиллигини сақлаб қолиш учун бу проектдан воз кечишга чақирди.

“Шимолий оқим-2” Россия ва Германияни Болтиқ денгизидан ўтувчи газ қувурлари билан боғлашни назарда тутади.

2019 йил охиригача ишга туширилиши мўлжалланган трубопроводларнинг йилига 55 миллиард куб метр газ ўтказиш қувватига эга бўлиши кутилмоқда.

Ёрлиқ

Шарҳ