декабр 16, 2018 18:54 Asia/Tashkent
  • Човушўғлу Европа Иттифоқининг пассив позициясини танқид қилди

Туркия ТИВ раҳбари арабистонлик танқидчи журналист Жамол Қошиқчи қатли мавзусига нисбатан Европа мамлакатларининг эътиборсизлиги ва пассив позицияларини қаттиқ танқид қилди.

Форс ахборот агентлигининг хабар қилишича, бугун Туркия ТИВ раҳбари Мавлуд Човушўғлу Қатарда ўтказилган " Доха анжумани" да Анқара давлати бу ҳодиса юз берган биринчи кунларида  Жамол Қошиқчи қатли борасида ўрганишлар ўтказиш қарорига келди, аммо Европа давлатлари  ушбу қатлни кўрмаганга олмоқда,  деб айтди.

Туркия Ташқи ишлар вазири шунингдек,   арабистонлик танқидчи журналист қатлининг аудиоёзуви бу қатлнинг олдиндан режалаштирилиб, кейин амалга оширилганини кўрсатмоқда,  деб қўшимча қилди.

Ёрлиқ

Шарҳ