декабр 16, 2018 19:26 Asia/Tashkent
  •  Ҳиндистон армияси ҳужуми ортидан  Кашмирда митинглар бошланди

Ҳиндистон армиясининг Кашмир аҳолисига қарши ҳужумлари ортидан бу минтақа халқи кенг қамровли кўча намойишларини бошлади.

Саҳар телевиденияси урду тилидаги каналининг хабар қилишича,  Ҳиндистон назорати остидаги Кашмир минтақаси халқининг бугунги  митинглари туфайли мазкур минтақа  идоралари, таълим, тижорат  марказлари ва бозорларининг иши тўхтатилди.

Ҳиндистон ҳарбийларининг Пулвама минтақасида кашмирликларни ўққа туганида 10 киши ҳалок бўлиб, 30 нафар жароҳатланди.

Ҳиндистон давлати йиллардан бери Кашмир минтақасида ўнлаб ҳарбийларини жойлаштириши билан ушбу минтақани ўз назорати остига олган. Ҳиндистон армиясининг сўнгги 3 йил мобайнидаги ҳужумларида ўнлаб кашмирликлар ҳалок бўлган.

Кашмир халқи  эса бу минтақада вазиятни барқарорлаштириш мақсадида, референдум ўтказиш борасидаги БМТ резолюциясининг ижро этилишини истайдилар.

 

Ёрлиқ

Шарҳ