декабр 16, 2018 20:30 Asia/Tashkent
  • Пхеньян АҚШ санкцияларига қарши аксиламал кўрсатди

Шимолий Корея Ташқи ишлар вазирлиги АҚШ давлатини Пхеньянга қарши санкцияларни кучайтириш қарорига келгани, Корея ярим оролига уруш вазиятининг қайтиши мумкинлиги тўғрисида огоҳлантирди.

Ройтерз ахборот агентлигининг хабар қилишича, Шимолий Корея ТИВ бугунги баёниясида АҚШ давлати томонидан  инсон ҳуқуқларини бузиш айблови билан Шимолий Кореянинг 3 нафар масъуллари,  жумладан бу мамлакат раҳбари  Ким Чин Ин   ўринбосарига қарши санкция қўлланганини эълон этиб, Оқ уй позицияси Корея ярим оролида ядровий қуролсизланиш жараёнини бутунлай тўхтатиши мумкин,   деб қўшимча қилди.

Шимолий Корея ТИВ баёниясида келтирилишича,  санкцияларни кучайтириш Пхеньян давлатининг атом қуролларни ишлаб чиқариш жараёнини тўхтатишига сабаб бўлади, деган АҚШ масъулларининг тасаввурлари  мутлақо асоссиз ва хатодир.

       

Ёрлиқ

Шарҳ