Январ 16, 2019 12:33 Asia/Tashkent
  • Россия: АҚШнинг Эронга қарши ҳаракатлари барбод бўлди
    Россия: АҚШнинг Эронга қарши ҳаракатлари барбод бўлди

Россия хавфсизлик кенгаши котибига кўра, АҚШнинг санкциялари ва бузғунчиликларига қарамай кўплаб мамлакатлар Эрон билан ҳамкорлик қилишни давом эттиради. 

Николай Патрушев сешанба куни Россия газетаси билан қилган суҳбатида Россия давлат арбоби АҚШнинг ядровий келишувдан бир томонлама чиқишини танқид қилди ва Американинг ядровий келишувга зарба беришга қаратилган ҳаракатларини кескин қоралади. 

Патрушев АҚШнинг Эронга қарши кескин чоралари натижасиз тугашига ишора қилиб, Америка Эрон ядровий келишувидан чиқиб кетиб, нафақат халқаро қонунларни поймол этди, балки жаҳондаги бошқа давлатларни ҳам ядровий битимдан чиқиб кетишларига чақиришади ва ўз миллий манфаатларини кўрмаганга олишади. 

Россия федерацияси хавфсизлик кенгаши котибининг таъкидлашича, Москва Теҳрон олдидаги ўз мажбуриятларига содиқ қолади. Негаки, Атом энергетикаси бўйича халқаро агентлик Эроннинг ядровий келишувдаги мажбуриятларини тўла бажарётганини кўп маротаба тасдиқлаган.  

Ёрлиқ

Шарҳ