Январ 23, 2019 12:51 Asia/Tashkent
  • Толибон гуруҳи  Американинг ҳарбий тажҳизотларидан фойдаланмоқда

Хабар манбаларига кўра, Толибон гуруҳи Афғонистоннинг "Майдони Вардак" вилоятида содир этган террористик терактда Американинг ҳарбий тажҳизотларидан фойдаланишган.

Спутник ахборот агентлигининг тарқатган хабарига кўра, Америкада ишлаб чиқарилган HMMWV  русумли ҳарбий автомобилдан фойдаланиб, "Майдони Вардак" вилоятида жойлашган Афғонистон армиясининг ҳарбий қароргоҳига қарши Толибон гуруҳининг уюштирган охирги ҳужуми шуни кўрсатадики, терроризм билан қарши кураш олиб бориш тўғрисидаги Американинг иддаолари асоссиздир вабу мамлакат Толибон гуруҳи ва террористларни ривожланган замонавий тажҳизот ва қурол-яроқлар билан таъминлайди. 

Афғонистонни қайта тиклаш ишлари бўйича Америка мудофаа вазирлигининг бош терговчиси бу ҳақда Афғонистон армияси ва хавфсизлик кучлари учун Пентагон томонидан берилган тажҳизот ва қурол-яроқларни назорат қилишнинг имкони йўқ,-деб хабар берди.   

Афғонистон миллий хавфсизлик идораси Кобул ғарбида жойлашган Майдони Вардак вилоятидаги ҳарбий қароргоҳлардан бирига Толибон гуруҳининг уюштирган охирги ҳужумида 36 киши ҳалок бўлишгани ҳақида хабар берди.  

Ёрлиқ

Шарҳ