феврал 17, 2019 19:20 Asia/Tashkent
  • АҚШнинг Украина ички ишларига аралашувига доир ҳаракатлари давом этияпти
    АҚШнинг Украина ички ишларига аралашувига доир ҳаракатлари давом этияпти

Украина ҳарбий мақсадлар учун АҚШдан қарийб 700 млн доллар олади

АҚШ президенти Дональд Трамп конгресс томонидан тасдиқланган, Киевга қарийб 700 млн доллар миқдорида ёрдам ажратиш тўғрисидаги қонун ҳужжатлари тўпламини имзолади. Ушбу маблағ 2019 йилда Украинага тақдим этилади. Бу ҳақда Украинанинг АҚШдаги элчихонаси хабар берди. 

Ваколатхонанинг таъкидлашича, Қўшма Штатлар ҳукумати молиявий кўмак ҳажмини сезиларли даражада оширган. 

Аниқлик киритилишича, қўшимча маблағларнинг асосий қисми «Халқаро ҳарбий молиялаштириш» дастури бўйича Украинани ҳарбий-техник қўллаб-қувватлаш учун сарф-харажатларни 115 млн долларга оширишга йўналтирилади.

Ёрлиқ

Шарҳ