феврал 18, 2019 19:47 Asia/Tashkent
  • Федерико Могерини: Европа иттифоқи Россияга қарши санкция жорий этади
    Федерико Могерини: Европа иттифоқи Россияга қарши санкция жорий этади

Европа иттифоқининг ташқи сиёсати бўйича масъули Россияга қарши янги санкциялар жорий этилиши ҳақида маълум қилди 

Итартас ахборот агентлиги тарқатган хабарга кўра, Европа иттифоқининг ташқи сиёсати бўйича масъули Федерико Могерини душанба кунги чиқишида, Россияга қарши янги санкциялар жорий этилиши ҳақида маълум қилди. 

ЕИ Керчь бўғозидаги воқеа сабабли саккиз кишига нисбатан санкция киритишга келишиб олганини маълум қилганди. Евроиттифоқнинг Россияга нисбатан янги санкциялари маълум бир шахсларга қарши қаратилган. 

Гап юмшоқ санкциялар, яъни энергетика, товар алмашиш ва бошқа шу каби соҳаларга эмас, маълум бир шахсларга қаратилган санкциялар ҳақида бормоқда. Масалан, виза олиш жараёнини қийинлаштириш ёки рад этиш бўлиши мумкин. Бу масала ЕИ элчилари даражасида муҳокама қилинган ва биз буни қўллаб-қувватлаймиз", деди Федерико Могерини.

Ёрлиқ

Шарҳ