март 26, 2019 12:34 Asia/Tashkent
  • Америка ҳарбийлари Афғонистонда жиноят содир этишни давом этишмоқда

Америка ҳарбийлари томонидан Афғонистон халқига нисбатан жиноят содир этишни давом эттириб, Ғазни вилоятида 6 нафар ноҳарбийларни ўлдиришди.

Тасним ахборот агентлигининг Афғонистон ахборот манбаларига таяниб тарқатган хабарига кўра, Америка ҳарбийлари душанба куни Ғазни вилоятидаги Занхон шаҳрига ҳужум қилиб олти нафар афғонистонлик ноҳарбийлар, жумладан уч нафар болани отиб ўлдиришди. 

Бу амалиётда Афғонистоннинг уч нафар ноҳарбийлари ҳам тан жароҳати олишди. Шунингдек Америка армиясининг ҳаво кучлари томонидан Занхон шаҳрига қилган ҳаво ҳужумида диний бир мадраса ва бир масжид ҳам вайронага айлантирилди.

Афғонистоннинг Арзагон вилояти хавфсизлик манбалари Америка армияси ҳаво кучларининг ушбу вилоятнинг Таринкот шаҳрига қарши амалга оширган ҳужуми натижасида 5 нафар афғонистонлик ноҳарбий ҳалок бўлишди ва 10 нафар эса тан жароҳати олишди,-деб эълон қилди. 

Америка армияси Афғонистон шимолида жойлашган Қундуз вилоятига қарши уюштирган ҳужумларида эса 14 киши афғонистонлик ноҳарбий, жумладан болалар ва аёллар ҳалок бўлишди.    

Ёрлиқ

Шарҳ