март 26, 2019 13:07 Asia/Tashkent
  • Россия ташқи ишлар вазири Сергей Лавров
    Россия ташқи ишлар вазири Сергей Лавров

Россия томонидан Венесуэлага кўмаклар жўнатилганидан кейин Венесуэла ва Россияга қарши Американинг бузғинчилик сайъ-ҳаракати ва айбловлар эълон қилиши авж олди.

Америка ташқи ишлар вазири Майк Помпео Россия ташқи ишлар вазири Сергей Лавров билан телефон орқали қилган ўз сўҳбатида, Россияни "Венесуэладаги кескинликларни кучайтиришга " айблади ҳамда Вашингтон ва унинг иттифоқчилари Лотин Америкасида Москвага қарши сайъ-ҳаракатларни амалга оширишади, -деб айтди. 

Сергей Лавров Майк Помпеонинг айбловларини жавобсиз қолдирмади ва Америка ташқи ишлар вазири билан телефон орқали қилган сўҳбатидан кейин бир баённома нашр этиб, Венесуэлада давлат тунтарувини ташкил этиш учун Вашингтоннинг амалга ошираётган сайъ-ҳаракатини танқид қилди. 

Сергей Лавров бу баённомада, бундай сайъ-ҳаракат мустақил бир мамлакатнинг ички ишларига аралашиш ва БМТ резолюциясини поймол этиш ҳисобланади,-деб таъкидлади. 

Ёрлиқ

Шарҳ