апрел 24, 2019 11:07 Asia/Tashkent
  • ИШИД террорчи гуруҳи Шри-Ланкадаги сўнгги портлашлар учун жавобгарликни ўз зиммасига олди

ИШИД террорчи гуруҳи Шри-Ланкада амалга оширилган сўнгги террорчилик ҳужумлар учун масъулиятни ўз зиммасига олди.

Форс ахборот агентлигининг хабар қилишича, кеча ИШИД террорчи гуруҳининг расмий ахборот агентлиги тарқатган қисқа хабарида,  Шри-Ланкадаги сўнги портлашларни бу террорчилик гуруҳ аъзолари томонидан амалга оширилганини эълон қилди.

Айтиш жоиздирки  якшанба куни Шри-Ланка пойтахтидаги баъзи черковлар ва меҳмонхоналарда  юз берган  террорчилик портлашларда ҳозиргача 359 нафар қурбон бўлган.

Қурбон бўлган шахлар орасида 35 нафар хорижий фуқароларидир.

Шри-Ланка полицияси олдинроқ  қурбон бўлган шахслар сонини 321 нафар ва жароҳатланганларни 500 нафар деб эълон қилганди.

Шунингдек Шри-Ланка полицияси бу ҳодисада алоқадорликда гумонланган 18 нафарни қўлга олди. Ҳозиргача у терактда айбланиб қўлга олинган шахслар сони 58 нафарга етди.

 

  

Ёрлиқ

Шарҳ