апрел 24, 2019 16:55 Asia/Tashkent
  • Филиппин президенти чиқиндилар сабаб Канадага уруш билан таҳдид қилмоқда

Филиппин президенти Канада бу мамлакат ҳудудларида ташлаган чиқиндиларни қайтариб олмаганида, Оттава давлати билан урушни бошлаши тўғрисида огоҳлантирди.

СИ ЭН ЭН телеканалининг хабар қилишича, 2013-2014 -чи йилар давомида 2450 тоннага тенг Канаданинг 103 контейнер чиқиндлилари Филиппинга келтирилган.

Филиппин президенти Родриго Дутерте кечанги суҳбатида Мен Канадани огоҳлантираман, яхшиси улар чиқиндини келгуси ҳафтада олиб чиқиб кетишсин ёки Канада томон сузиб бораман ва чиқиндиларини ўзларига улоқтираман", - деди Дутерте. "Уларга уруш эълон қиламан. Бу чиқиндиларни ростдан ҳам қайтараман. Кўрасизлар", - деб қўшиб қўйди 

Хабарда айтилишича, хусусий импортёрлар томонидан Филиппин ҳудудига Канададан тонналаб чиқинди келтирилади. 

Ёрлиқ

Шарҳ