май 16, 2019 12:40 Asia/Tashkent
  • Путин: бугунги кунда Эрон дунёда энг шафоф ядровий дастурга эга давлатдир

Россия президенти Эрон давлати 2015 йилда Халқаро ядровий келишувни имзолаганидан ҳозиргча дунёда энг шафоф ядровий фаолията эга мамлакатдир деб айтди.

Тасним ахборот агентлигинг хабар қилишича, кеча Россия президенти Владимир Путин сўзлаган нутқида, мен шахсан ўзим Эрон борасида МАГАТЕ бош директори билан суҳбатда бўлдим, у менга Эрон ядровий келишувдаги барча мажбуриятларига амал қилаётганини айтди. Албатта Халқаро ядровий келишув борасида шуни ҳам қўшимча қилиб айтиш керакки, ушбу битимни келажаги фақат Россияга боғлиқ эмас деб қўшимча қилди.

Россия президенти Эронни ядровий келишувдан чиқиши хусусидаги  тахминларга тўхталиб, мен бир неча маротаба эронлик дўстлар билан суҳбатда, Эронни ядровий келишувда қолиши маантқий вариант эканлигини эслатганман, зероки Эрон ядрови келишувдан чиққанида эртасида АҚШ давлатини бу муҳим келишувни бузишни бошлагани унутилади  ва якунда Эронни ушбу муҳим келишвни барбод бўлишида айбланадилар деб аниқлик киритди.

Владимир Путин шунингдек, афсус билан айтганда Эрон ядровий дастури хусусидаги келишувлар паймол этилган, аммо Россия ҳардоим Эрон ядровий келишувнинг ҳомийларидан бўлган ва Эронни ушбу битим чорчубаисда амал қилиши яхшидир деб баён этди.

АҚШ давлатини ядровий келишувдан чиққани, уни бу муҳим келишувни ижро этмаслиги ҳамда ўз мажбуриятларини ижро этиш йўлида келишувнинг қолган аъзоларни ўз ваъдасига амал қилмаётгани ортидан Эрон миллий хавфсизлиги олий кенгаши чиқарган баёниясида, ядровий келишувни бошқа аъзоларига ўз мажбуриятларига амал қилишга чақирди. 

Ёрлиқ

Шарҳ