сентябр 10, 2019 13:32 Asia/Tashkent
  • Хитой ва Россия давлатлари АҚШнинг Эронга қарши позициясини қораладилар

Хитой давлати АҚШнинг ҳаддан зиёд босимларини Вашингтон ва Эрон ўртасидаги кескинликларнинг асли омили эканлигини эълон этди.

ЭЙ БИ ТИ ЭН телеканалининг хабар қилишича, Хитой ТИВ наттоғи АҚШ давлати  Эронга қарши бирёлақлама ва ҳаддан ортиқ босимлар ўтказишини тўхтатиши керак деб таъкидлади.

Хитой Ташқи ишлар вазирлиги наттоғи Geng Shuang ўз сўзларида 2015- чи йилда ядровий келишувни имзолаган томонлдар бутунлай бу келишувга риоя қилиб, уни сақлаб қолиши ва ижро этишга ҳаракат қилишлари зарур деб қўшимча қилди.

Россия ТИВ- и ҳам  Эрон давлатини ядровий келишувдаги мажбуриятларини камайтираётгани АҚШнинг нотўғри ва ғаразли сиёсатларининг натижаси эканлигини таъкидлаб,  энг муҳим масала ҳам ядровий келишувни сақлаш ҳамда АҚШ томонидан яратилган душманона бир шароитда бу келишувни ижро этишдир деб аниқлик киритди.

 

Ёрлиқ

Шарҳ