сентябр 11, 2019 10:44 Asia/Tashkent
  • Оқ уйдаги фанат намояндаларидан бири -Жон Болтон ишдан олинди

АҚШ президенти Дональд Трамп Оқ уйдаги миллий хавфсизлик маслаҳатчиси- Жон Болтонни ўз лавозимидан озод этди.

Ройтерз ахборот агентлигининг хабар қилишича, кеча Дональд Трамп  Оқ уйдаги миллий хавфсизлик маслаҳатчиси -Жон Болтонни ўз симматидан истеъфо беришини талаб этганини эълон қилди.

Трамп Твиттердаги саҳифасида,  кеча Жон Болтонга Оқ уйда унинг хизматига эҳтиёж қолмаганини хабар қилганини деб ёзди.

АҚШ президенти шунингдек-"мен ва давлатдаги  айрим шахсиятлар Болтоннинг баъзи таклифларига қаттиқ зид эдик, бинобарин Жондан  истеъфога чиқиши учун ариза ёзишини сўрадик ва у ҳам бугун ўз лавозимидан истеъфога чиқди деб изоҳлади.

Трамп ўз сўзларида келаси ҳафта Оқ уйдаги янги миллий хавфсизлик маслаҳатчисини таништиришини қўшимча қилди.

Аммо Жон Болтон душанба куни истеъфога чиқиши борассида Трампни хабардор этгани ва Трамп эса эртага бу хусусда суҳбат қилишни таъкидлаганини айтди.

Эслатиб ўтамиз Жон Болтон урушқоқлик сиёсатлари хусусан Эронга қраши урушқоқлик ва бадбинликка асосланган сиёсатлари билан машҳур бўлган эди. Болтон шунингдек Трамп давлатини ядровий келишувдан чиққанининг сабабчилари ва лойиҳачиларидан эди.

 

Ёрлиқ

Шарҳ