сентябр 11, 2019 15:52 Asia/Tashkent
  • АҚШнинг Кобулдаги элчихонаси ва Афғонистон мудофаа вазирлиги биноси ракета билан нишонга олинди

2001 чи йилнинг 11 сентябри ҳодисаси йиллиги билан бир вақтда Афғонистон Мудофаа вазирлиги биноси ва АҚШнинг Кобулдаги элчихонаси иккита ракета билан нишонга олинган.

Тасним ахборот агентлигининг хабар қилишича, бугун ракеталардан бири Кобулдаги АҚШ элчихонаси ва иккинчиси бу шаҳардаги Афғонистон Мудофаа вазирлиги биносига тушган.

Афғонистон Ички ишлар вазирлиги наттоғи Нусрат Раҳимий  ракеталардан бири Афғонистон мудофаа вазирлиги ҳовлисига тушганини тасдиқлади.

АҚШнинг Кобулдаги элчихонаси ҳам ракета элчихонага тушганида портлаш юз бергани аммо унда ҳеч бир шахс зарар кўрмаганини эълон этди.

Эслатиб ўтамиз  олдин ҳам АҚШнинг Кобулдаги элчихонаси бир неча марта нишонга олинганди.

АҚШ президентини якшанба куни Толибон билан музокараларни тўхтатиш қарорига келгани ортидан Толибон гуруҳи  Афғонистондаги АҚШ базаларига ҳужум уюштириш билан таҳдид қилганди.

 

 

Ёрлиқ

Шарҳ