сентябр 11, 2019 16:50 Asia/Tashkent
  • АҚШ ва НАТО қўмондонлиги: Афғонистонда ҳарбий амалиётларни давом эттирамиз

Афғонистондаги НАТО ва АҚШ қўмондонлиги Толибон жангариларига қарши амалиётларни давом этитиришни таъкидлашди.

Тасним ахборот агентлигининг хабар қилишича,  генерал Скот Миллер Афғонистонда Толибон гуруҳига қарши амалиётлар ўтказишни таъкидлади.

У ўз сўзларида АҚШ давлати Афғонистонда тинчлик ва барқарорликни тиклашни истайди ва бу йўлда бор куч- қудратини ишга солади деб идда оиқлди.

Милернинг изҳороти шу ҳолдадирки, шу ҳафта аввалида Дональд Трамп  Кобулда АҚШлик ҳарбийлардан бирини ҳалок бўлганини баҳона қилиб Қатарда АҚШ ва Толибон музокараларини  бекор этганди.

Сўнгги ойлар ичида  Афғонистонда тинч аҳолини қурбон бўлиши тобора кўпайиб борган. Унинг асли омили АҚШ армияси учувчисиз учоқларини тинч аҳоли яшайдиган минтақларни нишонга олишидадир дея баҳоланмоқда.

Афғонистондаги БМТ ваколатхонаси идорасининг хабар қилишича,  жорий йилнинг биринчи яримида АҚШ армияси авиазарбаларида 365 нафар афғонистонлик тинч аҳоли ҳалок бўлган.

 

Ёрлиқ

Шарҳ