Ёшлар халқаро кунининг милодий 2017 йилги шиори “Ёшлар тинчлик ва дўстликнинг ижодкорлари” деб эълон қилинган.

Милодий 2015 йилда Бирлашган Миллатлар Ташкилоти хавфсизлик кенгаши 2250 резолюциясининг тасдиқланиши замонидан бошлаб ёшлар тинчликни сақлаш ва уруш олдини олиш йўлида энг муҳим омил бўлиб келишмоқда. Шунинг учун милодий 2017 йилда ёшлар халқаро куни ёшларнинг устувор тинчлик, ижтимоий адолат, тўқнашувларни ўзгартириш ва унинг олдини олиш йўлида иштирок этишларига қаратилган.

Милодий 1991 йилда Бирлашган Миллатлар Ташкилоти қошидаги “Халқаро ёшлар ассамблеяси ”-да ёш авлоднинг намояндалари унвонида бир гуруҳ ёшлар иштирок этишди ва “Халқаро ёшлар куни”-ни ўтказишни сўрадилар. Бу  кун 1998 йилда “Ёшлар масъул вазирлари халқаро конфренцияси ” томонидан тасдиқланди ва охири Бирлашган Миллатлар Ташкилоти томонидан милодий 2000 йилда қабул қилинди. Бирлашган Миллатлар Ташкилоти ёшлар бугунги дунёда кундан кунга муҳим рол уйнашларини эслатиш учун 12 август ойини “Халқаро ёшлар куни ” деб ном қуйди. Жамиятнинг фаол ва ҳаракатчан ушбу қатлами ҳар бир мамлакатнинг ривожланиши ва тараққиётининг омили ҳисобланади. Шунинг учун давлатлар уларнинг юксак даражаларга етиш ва ривож-равнақ топишларининг йўлларини муҳайё этиши лозим. Бу йўлда Бирлашган Миллатлар Ташкилоти бош котиби Пан Ги Мун ва Юнеско ташкилотининг раиси дунё ҳукуматларидан қарор қабул қилиш жараёнида ёшлар жамиятини ҳам эътиборга олишга даъват этишди. Шуни ҳам билишимиз лозимки, бу кундан ташқари ҳар бир мамлакат ёшлар куни муносибатига бағишлаб ўзига хос кунни улар учун белгилаган. Мисол учун келтириш мумкинким, Марокко ва Тайландда подшоларнинг туғилган куни, Янги Зилландия ва Хитойда ёшлардан ташкил топган миллий қиём ёки миллий уруш кунини нишонлаш ёшлар куни унвонида нишонланади. Эрон мамлакатида ҳам Карбалода шаҳодатга етган (шиа мусалмонларининг учинчи имоми) Ҳусейн бин Али алайҳиссаломнинг фарзанди Ҳазрат Али Акбар алайҳиссаломнинг валодат топган куни ёшлар куни унвонида нишонланади.

Ёшлар жамиятнинг муҳим бир қисми ҳисобланишади ва ҳар бир миллатнинг дўстлари ва душманлари олдида катта аҳамият ва мавқега эгалар. Чунки жамиятнинг бу қатлами айниқса уларнинг мутахассис ва шойиста шахслари мамлакатнинг иқтисодий, маданий ва сиёсий буюк ўзгаришларида энг муҳим омил ҳисобланишади. Шунинг учун ёшларнинг мавқелари, илмий ва маънавий камолотга етишлари ва ривож-равнақ   топишлари йўлида уларнинг эҳтиёжлари ва талабларини жиддий ва туғри дарк этиш билан уларга кўмак бериш лозим ва бу йўл орқали жамиятнинг ривожланиши ва соғломлигини яратишлари керак. Али алайҳиссалом шундай марҳамат қилади: “Бирон бир иш масаласи юзасидан маслаҳат қилишинг лозим бўлса, ибтидо ёшлар билан маслаҳат қилгин. Зеро улар ҳушёрроқ ва тезроқ тахмин қилишади. Ундан сўнг туғри қарор қабул қилиш ва унинг хулосасини аниқлашлари учун уларни бузургворлар ва қарияларнинг андешалари ихтиёрига қарор бергин, чунки улар катта тажрибага эгалар.”

Маълумки, инсон доим турли офат ва зарарлар остида қарор олади, аммо ёшлар бошқаларга қараганда бу офатларга кўпроқ юзмаюз бўлишади ва уларнинг зарар кўриш мизони бу даврнинг муҳимлигини эътиборга олган ҳолда,  бошқаларга қараганда янада кўпроқдир. Али алайҳиссалом ёшлар учун катта аҳамиятга молик бўлган нозик ва муҳим бир таъбирлари бор. Ул ҳазрат ёшлик даври ва уларнинг мавқеларини уч жумлада шундай марҳамат этадилар: “Борлиқнинг гирифторликлари ва воқеа-ҳодисаларининг офатида турли касалликлар, хасталиклар ва балоларнинг тўлқини ҳамда зарарларига юзмаюз бўласизлар.” 

Бугунги кунда шундай бир шароитда қарор олганмизким, тинчлик сўзи дунёда бир мавҳум вазъиятга юзмаюз бўлган ва афсўски ҳар куни инсоний каромат ва шарофатнинг инқирозга учраши шоҳидига айланмоқдамиз. Шунинг учун уруш ва душманликни ривож-равнақ берувчи ва кенгайтирувчилар баробарида устуворлик кўрсатиш ҳамда дўстлик ва тинчликнинг пойдеворларини мустаҳкамлаш учун сайъ-ҳаракат қилишимиз лозим. Шак-шубҳасиз инсоният жамиятининг бахти ва саодати дунёда осойишталик ва тинчликни ўрнатишнинг гарови ҳисобланади ва ёшлар эса ушбу заминада катта ҳисса қушишлари мумкин. Шунинг учун милодий 2017 йилда ёшлар халқаро кунининг шиори “Ёшлар тинчликнинг ижодкорлари ” деб эълон қилинди.  

Афсўски бугунги кунда ёшларнинг устувор ва фаол қатламининг куч-қудратлари экстремизм, душманлик, ўз ўзлигини сезмаслик ва йўлдан чалғиниш йўлида ишга солинмоқда. Террористларнинг ҳомийлари дунё тинчлигини хатар остига қарор беришди ва ўзлари ҳали ўзига келмасдан кўрдиларки, ўз мамлакатларининг фуқаролари, айниқса ёшлари ҳам террористик ушбу гуруҳларга аъзо бўлишган. Агар ёшлар ижтимоий, иқтисодий ва сиёсий арса ва ҳавзалардан хориж бўлиб қолсалар, қуполлик ва душманлик қилиш учун хатарли бир омилга айланишлари мумкин. Бинобарин ёшларнинг ижтимоий яккаланиб қолишларини бартараф этиш ва унинг сабабларини аниқлаш сулҳ ва тинчликни сақлашнинг энг муҳим шарт-шароити ҳисобланади. 

Ёшларни одатда ҳар бир мамлакатнинг қалби ва келажагининг сармояси деб билишади. Ҳаётнинг турли ҳавзаларида маънавий қадриятларнинг ривожланиши, иқтисодий, ижтимоий ва маданий турли жиҳатларда инсон жамиятининг ривож-равнақ топиши ёш авлодга эътибор қаратиш ва уларнинг ишларига аҳамият беришнинг гаровидир. Ҳақиқатан ҳам бугунги ёш авлод жамиятнинг келажагини яратувчи омили ҳисобланишади ва жамиятда турли жиҳатларнинг шаклланишида таъсирчан ва муҳим рол уйнашади.  

август 17, 2017 11:18 Asia/Tashkent
Шарҳ