Ҳар йили шаҳривар ойининг биринчи куни Эронда Абу Али ибн Синонинг таваллуд топган куни муносибати билан шифокорлар куни унвонида кўтиб олинади.

Инб Синонинг тиббиёт илмида кўрсатган катта хизматлари ва кўпгина асарларни ёзиб мерос қолдиргани ҳамда ушбу заминада кенг фаолият олиб борганини улуғлаш ва қадрлаш шунингдек шифокорлар кунини нишонлаш учун шифокорлар куни деб ном қуйилган.

  Эрон халқининг машҳур ва буюк донишманди Абу Али ибн Сино медицина соҳасида дунёнинг энг буюк чеҳраларидан бири ҳисобланади ва унинг ушбу заминада таълиф этган китоблари дунёнинг энг номли олий ўқув юртларида муддатлар давомида таълим бериларди. Бу буюк донишманд турли илмларни ўрганиши ва ўзидан кейинги донишманд ва мутафаккирларга таъсир етказиши боис нафақат Эронда, балки Ғарб дунёсида ҳам исломий энг буюк донишманд унвонида тан олинган.  Абу Али Ҳусейн бин Абдуллоҳ бин Сино ҳижрий-қамарий 370 йилда уша замонда Сомонийлар сулоласининг пойтахти бўлмиш Бухоро шаҳрининг атрофида жойлашган қишлоқлардан бирида дунёга келди. Кейинчалик исломий фалсафа ва илмда энг буюк чеҳраларга айланган ҳамда Шайхурраис ва Ҳужжатул-Ҳақ лақабларини олган бу буюк ҳаким ўз болалигидан бошлаб турли илмларни касб этишда ажойиб шойисталик ва истеъдодни намойиш этди. Чунончи у беш ёшга кирган пайтида катта фазилат эгаси бўлган ўз отаси олдида риёзиёт, Қуръонни ўқиш ва араб тилининг грамматикасини яхши ўрганди.  У уша аввалидан бошлаб жуда ўткир эди ва илмни касб этиш учун жиддий ва катта қизиқиш зоҳир этди. Бир неча вақт ўтганидан сўнг мактабга борди ва талабалар орасида энг фаол ўқувчилардан бўлди. У 10 ёшга кирганида Қуръонни ёдлади ҳамда адабиёт, геометрия ва араб тилининг қоида қонунларини ҳам тўлиқ ўзлаштирган эди. У тиббиёт, ўсимликлар ва ҳайвонот оламига ҳам катта аҳамият берарди ва ўзининг буш вақтларини чўл-биёбонларда тажриба ортириш учун ўтказарди. Шундай қилиб ўзининг болалик давридан бошлаб у дору дармон қиладиган ўсимликларнинг хусусиятларини ўрганиш ва тиббиётга катта ва ўзига хос тарзда қизиқиш зоҳир этарди.      

Абу Али ибн Сино 12 ёшга кирганида унинг илмини мукаммаллаштириш учун отаси уни Абдуллоҳ Ноталий номли устоднинг олдига юборди. Бундан олдин ҳам фиқҳ илмини Исмоил Зоҳид номли шахснинг олдида ўрганди. Абу Али шу даражада ўткир ва доно эдиким, гоҳида илмий мавзўларда янги қарашларни баён этарди ва унинг бундай истеъдодга эга бўлиши унинг устодларини ҳам ҳайратга соларди.  Ноталий ҳам уни илм ўрганишга тарғиб ва ташвиқ этарди ва шу тартиб билан Абу Али ибн Сино мантиқ илмини ҳам ўрганди ва риёзиёт илмини такомуллаштириш билан шуғулланди. Абу Али ибн Сино ўз маълумотини мукаммаллаштириш учун ўзи сайъ-ҳаракат қилиши ва давом этиришдан бошқа чораси йўқ эди. У фойдаланиш учун қулига етган китоблардан баҳраманд бўларди ва тиббиёт илмини ҳам амалий тажрибалар ва буюк донишмандларнинг китобларидан фойдаланиб ўрганди.

Абу Али ибн Сино 18 ёшга етганида Бухорода Нуҳ иккинчи ҳукумат бошида эди. Бир куни амирнинг хидматкорлари муолажа этиш учун амирнинг олдига боришини сўрадилар. Абу Али ибн Сино ҳокимни даволади ва амирни табобат қилгани ивазига ундан Бухоро салтанати кутубхонасига кириш ва ундан эркин фойдаланишни сўради. Чунки бу кутубхонага фақат шоҳзодалар ва буюк инсонлар кириши мумкин эди. Шу тартиб билан у учун илмни ўрганиш ва тажриба ортириши учун янги фасл ва имконият вужудга келди. Бухоро кутубхонаси Эроннинг уша замондаги энг катта кутубхоналаридан ҳисобланарди. Ҳамда бир нусхадан иборат бўлган ва қадимий китоблар бу кутубхонада сақланарди.    

Ибн Сино 22 ёшлигида ўз отасини қулдан бой берди. Бу вақтда Сомонийлар давлатиинг заифланиши сабабли Бухоро парокандаликка юзмаюз бўлди. Шунинг учун Ибн Сино Хоразмга борди. Хоразм уша вақтларда  тадқиқотчилар ва донишмандларнинг маркази эди ва уша сарзаминнинг амирлари  донишмандларни ҳурмат-эҳтиром қилишарди. Ибн Сино ҳам уларнинг ҳурмат-эҳтиромлари ва улуғлашларидан баҳраманд бўлди ва бир неча муддат давомида хотиржамлик билан у ерда тадқиқотларини давом эттирди. Аммо Хоразм ҳам бир неча муддат ўтишидан сўнг Маҳмуд Ғазнавийнинг тасарруфига кирди ва донишмандлар у ердан тарқалиб кетишди. Улардан айримлари Маҳмуд Ғазнавийнинг даъвати билан Ғазнавийларнинг пойтахти Ғазнага боришди. Аммо Ибн Сино унинг даъватини қабул қилмади ва ўз жонидан қурқиши туфайли Хоразмдан қочди. Бир неча шаҳарларда яшаганидан кейин у Журжонга борди ва бу шаҳарда “Қонун дар тиб” асарини ёзишни бошлади. Медицина соҳасида энг катта ва машҳур китоблардан бўлган ушбу китоб Европанинг илмий марказларида 700 йил давомида таълим бериларди. Бир йилдан кейин у ердан Қазвин ва кейин Ҳамадоннинг ҳокими Шамсуддавланинг олдига борди. Ибн Сино Шамсуддавланинг касаллигини даволади ва унинг вазирлигини қабул қилди. Абу Али ибн Сино ана шу даврда маъмурий ва сиёсий ишлар билан шуғулланишига қарамасдан “Шифо” асарини ёзиш билан шуғулланди. Бу китоб фалсафа ва ақлий илмлар заминасида Ибн Синонинг ёзган энг муҳим ва мукаммал китобларидан ҳисобланади. Ибн Сино бу китобда Афлотун, янги афлотунчилар ва Искандария мадрасасининг шарҳловчилари ва Юноннинг қадимий буюк файласуфларининг фикр-ақидаларини таҳлил этади.

Шамсуддавланинг ўлимидан кейин уғли  унинг ўринбосари бўлди ва Ибн Сино унинг вазирлигини қабул қилмагани боис уни тўрт ой қамоққа ташлади. Ибн Сино қамоқда ҳам бир нечита китоб ёзди. Қамоқдан чиқанидан кейин яширин тарзда ўз шогирдлари, Абу Убайд Жузжоний ва ўз акаси билан бирга Исфаҳонга борди. У Исфаҳонда ушбу шаҳарнинг ҳокими Алоуддавла Кокуя билан учрашди ва 14 йил давомида бу шаҳарда осойишталик билан умр ўтказди. Бу йилларда у охирга етказмаган китобларини охирга етказди шунингдек фалсафа, риёзиёт ва мусиқа заминасида янги китобларни ёзди. Масъуд Ғазнавийнинг Исфаҳонга қарши қилган ҳужуми натижасида Абу Али Ибн Синонинг уйи толон торож қилинди ва унинг айрим асарлари эса йўқ қилиб ташланди. Аммо Ибн Сино ўз умрининг охиригача Алоуддавланинг хидматида қолди ва охири ҳижрий-қамарий 428 йилда Алоуддавла билан бирга Ҳамадонга сафар қилаётган пайтида касалликка учрагани боис оламдан ўтди.     

                           

август 24, 2017 12:33 Asia/Tashkent
Шарҳ