Анзалий бандаргоҳининг жанубида жойлашган Анзалий кўлининг майдони 100 кв.ккилоиетрни ташкил қилади. Бу кўл катта экологик ва ҳайвонот дунёси (флора ва фауна) ни ўрганиш жиҳатидан уни худди текин илмий лаборатория сифатида баҳолаш мумкин.

     Азиз тингловчилар! Бугунги дастуримизда Эрон Анзалий кичик кӯли билан таништирамиз.Бу сув-ботқоқ ҳудуди Хаар денгизининг жанубий-ғарбий қисмида бӯлиб, Анзалий порти яқинида жойлашган.

   Гилон вилоятида жойлашган Анзали кўли ўзига хос хусусиятларга эгадир.

Анзалий бандаргоҳининг жанубида жойлашган Анзалий кўлининг майдони 100 кв.ккилоиетрни ташкил қилади. Бу кўл катта экологик ва ҳайвонот дунёси (флора ва фауна) ни ўрганиш жиҳатидан уни худди текин илмий лаборатория сифатида баҳолаш мумкин.

Анзалий кўлида ўсувчи лола гуллари ягона ва ўзига хос  гуллардан бири  ҳисобланишади. Ушбу гулларнинг катта  япроқлари юмалоқ ва қалб шаклларида бўлиб,  яшил ва кўк рангига ўхшашроқдир. Сувда ўсувчи ушбу пушти ранг  гуллар қалин гул япроқларига эгадир.

Ушбу кўлга уруғланиш даврида ҳар хил турдаги балиқлар ўз уруғларини ташлашади. Шунингдек, бу ер кўчиб юрувчи қушларнинг муайян давр қуним топим, уя қуриб, кўпайиш макони ҳисобланади. У ерда ўсадиган сув лолалари Анзалий кўлига алоҳида гўзаллик бахш этади. Дам олувчилар қайиқларда сузиб, кўлнинг чиройли манзарасидан баҳраманд бўлишлари мумкин.

Тарихий аҳамиятга эга бўлган чиройли Мўсул қишлоғи Фумен марказий округининг жануби-ғарбий томонида, Рашт шаҳридан 63 км. узуқликда жойлашган. Бу ҳудуд мўътадил иқлимга эга. Тоғ этагидаги икки қаватли уйлар худди зинапоя шаклида қурилган бўлиб, пастдаги уйнинг томи юқоридаги уй ҳовлиси тарзида қурилган. Уй қурилишининг бу услуби ўзгачалиги билан қизиқарли бўлиб, шу сабабдан ҳар йили қишлоққа кўплаб сайёҳлар ташриф буюришади.      

Эрон шимолининг энг муҳим бўлган ушбу портнинг  уч томонини денгиз ва кўл ҳамда бир томонини қуруқлик ташкил этади.Анзалий порти қирқ квадрат километр масоҳатга эга бўлиб, Каспий денгизининг жануби-ғарбий қисмида жойлашган. Анзалий портидан Рашт шаҳригача бўлган масофа ўттиз беш километрни ва Теҳронгача бўлган масофа 380 километрни ташкил этади.

Анзалий порти ҳудудлари Каспий денгизи ва қалин ўрмонлардан бой бўлган  баланд Албурз тоғлари таъсиридан мўътадил ва рутубатли иқлимга эгадир.Анзалий кўрфазининг мавжудлиги Кемаларнинг жойлашуви, балиқларнинг ови ва Каспий денгизи  соҳилида жойлашган мамлакатлар билан  савдо алоқаларини ўрнатиш учун қулай шароитни яратган. Шунинг учун ушбу бандаргоҳ Эрон шимолининг муҳим портларидан бири ҳисобланади.

Қадрли тингловчилар! Сиз “Эрон кичик кӯллари билан танишамиз ” туркум эшиттириши навбатдаги сонини Эрон Ислом Жумҳурияти ӯзбек тилидаги радиосидан тинглаяпсиз. Дастуримиз матн таржимаси ва садосини parstoday.com/uz сайтида кӯра оласиз.Эшиттиришимиз давомида ҳам биз билан бирга бӯлинг.

Анзалий порти орқали Марказий Осиёнинг айрим мамлакатлари билан ҳам тижорат алоқалари ўрнатилган.Мазкур минтақа аҳолиси кўп бўлгани ҳамда тижорат ва саноат марказларидан бири бўлгани боис ҳам муҳим аҳамият касб этади.

Анзалий портидан Волга ва Дон каналлари ва Қора денгиз орқали бошқа халқаро бандаргоҳларга ҳам чиқилади.Шу боисдан Анзалий портини Европа дарвозаси дея аташган.

Анзалий минтақасининг аҳолиси асосан деҳқончилик, балиқчилик ва қўл ҳунармандлиги саноати билан шуғулланишади.Шаҳарга яқин бўлган айрим туманларда шоликорлик ва пиллачилик  ривожланган.

Ҳасир  ва балиқ тутиш тўрларини тўққишда  ҳам ушбу минтақанинг ҳунармандлари  хос маҳоратга эгалар. Айтиш жоизким, Анзали бандаргоҳи Эронда  кемасозлик саноатининг муҳим марказларидан бири ҳисобланади.

Анзали минтақасида кўришга  сазовор бўлган жойлар жуда кўп.Ҳарбий музей бўлган Кохи Миёнпушта,Соат минораси,Порт қирғоғи, Денгиз минораси ё  мўёғи шулар жумласидандир.

       

 

сентябр 24, 2017 14:22 Asia/Tashkent
Шарҳ