ХIХ аср охири ва ХХ аср бошига келиб, Ғарбда феминизм ҳаракати вужудга келди. Жамиятнинг илғор ва етакчи аёллари бошчилик қилган бу янги оқим заифалар жинсини патриархизм кишанидан озод қилишни ўз олдига мақсад қилиб қўйди. Уларга кўра, аёл ва эркак ҳар жабҳа ва мақомда тенг бўлиб, бир жинсни ўртадаги жисмоний ва биологик тафовут боис, иккинчи жинс­дан паст кўриш ёки ҳар иккисига жамиятда фарқли мақомлар бериш мутлақо нотўғри ва асоссиздир.

Азизлар, бугунги дастуримизда ҳам феминизм падидаси ҳақида суҳбатлашамиз. Аёлларни эъзозлаш, жамиятда уларга ўзларининг мос ўринларини бериш бизнинг нафақат фарзандлик, балки инсонийлик бурчимиз ҳамдир. Шарқ мусулмон халқларида аёлларни ҳурмат қилиш, уларни нафақат моддий-жисмоний, балки маънавий ҳимоялаш анъанаси чуқур илдиз отган.

ХIХ аср охири ва ХХ аср бошига келиб, Ғарбда феминизм ҳаракати вужудга келди. Жамиятнинг илғор ва етакчи аёллари бошчилик қилган бу янги оқим заифалар жинсини патриархизм кишанидан озод қилишни ўз олдига мақсад қилиб қўйди. Уларга кўра, аёл ва эркак ҳар жабҳа ва мақомда тенг бўлиб, бир жинсни ўртадаги жисмоний ва биологик тафовут боис, иккинчи жинс­дан паст кўриш ёки ҳар иккисига жамиятда фарқли мақомлар бериш мутлақо нотўғри ва асоссиздир.

Ҳаракат АҚШда кенг қулоч ёзиб, алалоқибат аёллар жамиятда эркаклар билан ҳар соҳада тенг ҳуқуқлиликни қўлга киритишлари билан якун топди. Феминистлар шунчаликка етиб бордиларки, аёлларнинг "кишан"лардан тўла озодликка чиқиб, эркин қуш бўлиб ҳар томонга учишлари оқибатида жамиятда "жинсий инқилоб" аталмиш янги маданий-ижтимоий ўзгариш юзага келди.

Феминистларнинг фикрига кўра, очиқ-сочиқ, қимматбаҳо либослар киядиган, ишлайдиган, иккитадан ортиқ фарзанди бўлмаган, ўзининг куч-ғайратини болаларига ҳамда уй рўзғорларига сарфламайдиган, аксинча, кўнгилхушликлар билан вақтини ўтказадиган аёл бахтли аёлдир?!                                                                                                                                                                                                                                                                                                                         

Руҳшуносларнинг айтишича, бундай ҳолат аёллар учун табиий эмас. Уларнинг ҳар бири қалбида ўзини она ёки аёллик фитратини амалга ошишини орзу қилади. Бир вақтлар асосий вазифаси уй-рўзғор ишлари-ю фарзанд тарбияси ва эрларини бахтиёр қилишдан иборат бўлган аёллар ҳозирги замонда жамиятнинг, оиланинг барча ташвиш ва муаммоларига эрлари билан баравар масъул, жавобгар бўлганидан аёллик фитрати саробга айланиб қолди.                                                                                                                                                                                                                                                                                                              

 Мутахассислар жинсларни тенглаштириш инсоният табиатига зид эканлигини, бу бутун жамият учун ҳалокатли, хусусан, аёлларга ўта хатарли, деб ҳисоблайдилар.                                                                                                                                                                                                                                                                                                                    

 “Феминизм соғлом ақлга ҳам тўғри келмайди. Чунки у эркак ва аёл барча нарсада бир хилдир, уларнинг фарқи фақат жамият қарашларига кўра шаклланган деб айтувчи ёлғон ғояга асосланади. Аслида эса, эркак ва аёл генетик даражада бир- биридан фундаментал равишда фарқ қилади. Инсон табиатига зид бўлган ғояга асосланган ҳар қандай сиёсий ҳаракат барбод бўлишга маҳкумдир”.

Қадрли тингловчилар! Сиз муқаддас Машҳад шаҳридан эфирга узатилаётган Эрон ислом Жумҳуриятининг ӯзбек тилидаги халқаро радиосидан “Ғарб жамиятида аёлнинг ӯрни” туркум эшиттириши биринчи сонини тинглаяпсиз. Радиомизнинг интернет сайти Pars Today.com/uz орқали хоҳлаган пайтда эшиттиришнинг матнини ӯқиш  ва садосини тинглаш имконига эгасиз. Радиомизнинг электрон манзили uzbek@Pars Today .сoм

Юқорида феминистлар аёл ва эркак ҳуқуқлари тенглиги борасида бироз ҳадларидан ошгани ҳақида фикр юритдик. Бу фараз Ғарб жамияти учун, эҳтимол, тўғри келар. Аммо айрим ҳудуд ва мамлакатларда аёллар ҳадларидан ошиш уёқда турсин, жамиятнинг қонуний аъзолари сифатида бирламчи ҳуқуқларини ҳам қўлга кирита олганларича йўқ.

   Аёллар ўз табиий фитратларини амалга ошириш имкониятига эга бўлган дунёда яшашни исташади. Бу болага сут бериш, насл-ҳаёт давомчиси бўлиш каби мажбуриятлардир. Буни амалга ошириш имкониятини эса улар эркакларга беришади. Агар уларнинг бу талаблари қониқмаётганини сезишса, улар воқеалар ривожини ўз қўлларига олишга ҳаракат қилишади ва феминизм деб аталувчи нарса содир бўлади.                                                                                                                                                                                                                                                                                                                        

 Феминизм аёллар ноиложликда қолганида ёки эркаклардан кутилган умидлар пучга чиққанида юзига тортиладиган ниқобдир. Ҳозирги цивилизациялашган дунё жамиятида аёллар ўзларини хотиржам ва табиий тута оладиган макондан маҳрум бўлганлар. Бу жой эса – уй, аёл кишининг салтанатидир. Буларнинг ўрнига улар эркаклар билан тенгма-тенг ишлаши, ҳамда оила ва уй-рўзғор ташвишлари келиб қўшилди. 

  Эркак ва аёллар биологик нуқтаи назардан анча фарқ қилади. Шунинг учун ҳам уларни тенг ҳуқуқли қилишда маъно йўқ ва бу адолатдан ҳам эмас. Жамиятдаги қонунлар ҳам аёл ва эркак хусусиятларини назарда тутган бўлиши керак. Яъни, кимнингдир кучли яна кимнингдир заиф тамонларини инобатга олишлари лозим.     

                                                                                                                                              

 

октябр 29, 2017 12:33 Asia/Tashkent
Шарҳ