Мустафо (с)номли  технология ва илм соҳасидаги олий мукофотининг иккинчи топшириш маросими шамсий 1396 йил озар ойининг 12-чисида ваҳдат залида ўтказилди.

Ислом дини пайғамбари Ҳазрат Муҳаммад Мустафо (с) исломий умматнинг камолот топиши ва ривож-равнақ топиши учун пайғамбарлик рисолатининг йўлида катта сайъ-ҳаракатларни амалга оширдилар ҳамда иллоҳий лутф ва мислсиз устуворлик кўрсатиш сояси остида жоҳилият асридаги жамиятга янги ҳаётни бағишлашга муяссар бўлдилар. Шунингдек ахлоқий фазилатга эга бўлиши ва бошқа инсонларнинг ибрат-намунасига айланишлари учун халқни тарбияладилар. Ҳаётни янгилашда Расули Акрам салаллоҳу алайҳи ва олиҳи ва салламнинг босиб ўтган асосий қадамлари бу халқни жоҳиллик ва нодонликдан қутқаришлари эди.  Ул ҳазрат ўзларининг самовий рисолатларига асосланиб уларга ҳикмат ва самовий китобни келтириш учун маъмуриятни ўз зиммаларига олдилар.  Шунинг учун ислом динида илм ва донишмандларнинг мавқеи ўзига хос ўринга эгадир.

Инсониятнинг техгнология асрига қадам қуйиши билан технология ва илмда тез ривожланиш вужудга келди. Илм ва билимга халқни тарғиб этиш ва ривожланиш йўлида турли мамлакатлардаги турли жамиятлар ўз олим ва донишмандларини қадрлаш ва тақдирлаш учун ўзига хос мукофотларни назарга олишди. Шунга асосланиб жаҳонда олимлар ва донишмандларни турли мукофотлар билан тақдирлаш маданиятини мушоҳада этиш мумкин. Чунончи бугунги кунда дунё бўйлаб 390-тага яқин илмий мукофотлар билим даражасини ривожлантириш ва инсон ҳаётининг кайфиятини яхшилаш учун фойдали ва янги идеяларни илгари сурадиган машҳур олимларга топширилади. Жоизатул-Мустафо(с) мукофоти ҳам ана шу мукофотлар сирасига киради. Бу мукофот исломий мамлакатларда технология ва илмий таъсисотлар минтақавий алоқаларини ривожлантиришнинг намунасидир ва ислом оламининг тадқиқотчилари ва донишмандлари ўртасида илмий алоқаларни мустаҳкамлаш билан исломий мамлакатларда илм ва технологияларнинг ривожланишига кўмак беради. Бу мукофот машҳур донишмандларни қадрлаш ва дунёда илмий ривожланиш ва ҳамкорликларга замина яратиш йўлида шамсий 1391 йилда дунё сатҳида илмий афзаллик ва шойисталик рамзи унвонида маданий инқилоб олий кенгаши томонидан тасдиқланди. Ҳар икки йилда ислом оламининг энг машҳур олимлари ва тадқиқотчиларига топшириладиган бу мукофот технология ва илм соҳасида машҳур шахсиятлар томонидан тақдим этиладиган ва башарият ҳаётининг кайфиятини яхшилайдиган илмий янгиликларни ўзига қамраб олади.  Мустафо( салаллоҳу алайҳи ва олиҳи ва саллам) технология ва илм соҳасидаги мукофотнинг иккинчи топшириш маросими шамсий 1396 йил озар ойининг 12-чисида (милодий ҳисоб билан 2017 йил декабр ойининг 3-чисида) ваҳдат залида ўтказилди. Бу маросим президентнинг илм ва янги технологиялар бўйича ўринбосари, Сурно Сатторий, ядровий энергетика ташкилотининг раиси Али Акбар Солеҳий, профессор Самиий, медицина илмлар академиясининг раиси Сайид Али Ризо Мирандийнинг  ҳузур топишлари билан ўтказилди. Бу маросимда дунёнинг 25- та мамлакатидан 90 нафардан ортиқ илмий машҳур шахсиятлар ва донишмандлар иштирок этишди ва Мустафо (с) мукофотининг иккинчи даврида мувафаққиятни қулга киритган икки нафар донишмандлар эса тақдирланишди.

Профессор Муҳаммад Амин Шукруллоҳий ва профессор Сомий Урол Гулнаба Мустафо мукофоти иккинчи даврининг ғолиблари эдиларким, 5 минг долларлик ўз мукофотларини олишди. Муҳаммад Амин Шукруллоҳий Германия Бон университетининг математика ва компютер илмлари йўналишида ўзининг докторлик унвонини қулга киритган олимдир. Сомий Урол Гулнаба ҳам Туркиянинг математика ва электроника инжинери ва компютер  соҳасининг донишманди Туркия илмий анжуманининг аъзоси ҳисобланади. Ҳамда бу олим Лондон салтанат университетининг электроника ва электро-энергия инжинерлик йўналишида Губур Денис устодлик мақомига ҳам эгадир. Бу мукофотни топшириш маросимида ғолибликни қулга киритган олимлар қисқа суханронлик ҳам қилишди. Профессор Урол Гулбана шундай деб айтди: “Технология ва илм соҳасида мукофот белгилашлари учун Мустафо(с) мукофотининг омилларидан миннатдорчилик изҳор этаман.” У ўз сўҳбатининг давомида “Мустафо мукофоти донишмандларга илмий кайфиятлари учун мукофот берадиган ташкилотлар сирасига киради”-деб таъкидлади. Муҳаммад Амин Шукруллоҳий ҳам бу маросимда “Қунт билан ишлаш ва сайъ-ҳаракатларни амалга оширишга қарамай ҳалигача ўзимни ўрганиш йўлида деб биламан ва Мустафо (с) мукофотини олиш яна бир маротаба ушбу мавзўни менга эслатади”-деб айтди.

Шуни таъкидлаш жоизким, Мустафо (с) мукофоти инсон ҳаётини яхшилаш заминаларини яратиш ҳамда технология ва илм соҳасида кўзга ташланадиган янгиликларни қулга киритган ёки янги илмий йўналишларни таклиф этган олим ва донишмандларнинг тақдим этган лойиҳаларини ўзига қамраб олади.  Мустафо (с) мукофотини ато этишдан мақсад бу исломий жамиятда тадқиқот ва илм ўрганишни ташвиқот қилиш ва  ривожлантиришдан иборатдир.

Исломий мамлакатлар ўртасида минтақавий алоқаларни мустаҳкамлаш, тадқиқотчилар ва илмий марказлар орасида алоқаларни барқарор этиш исломий жамиятда тадқиқот  олиб бориш ва илм ўрганишни янада тез суратда  ривожлантириш учун кўмак бериши мумкин бўлган йўллардан бири ҳисобланади.      

 

декабр 07, 2017 16:40 Asia/Tashkent
Шарҳ