Ўзларининг ташқи кўринишларини бошқаларга ўхшатадиган ёки бошқалардан фарқ қилишга ҳаракат қилидиган шахсларни модданинг кетидан қувадиган шахслар ёки моддапараст шахслар деб таъриф беришади.

М!

Ўзларининг ташқи кўринишларини бошқаларга ўхшатадиган ёки бошқалардан фарқ қилишга ҳаракат қилидиган шахсларни модданинг кетидан қувадиган шахслар ёки моддапараст шахслар деб таъриф беришади. Бундай шахслар ўзларининг ташқи кўринишлари, ўзларининг  кейим-кечак ва бошқа нарсаларини янги модда билан мослаштириш учун модданинг кетидан қувишади ва ундаги янгиликларни кўзатиб боришга ҳаракат қилишади. Сиз ҳам ўз жамиятингизда ўзига хос шакл билан либос киядиган ёки ўз сочларини махсус чирой берадиган ҳамда ўзига хос шаклда ҳаракат қиладиган шахслар билан юзмаюз бўлган бўлсангиз керак. Бундай шахслар ҳақиқатан ҳам модда кетидан қувишади. Модда кетидан қувиш барча жамият ва маданиятларда учрайдиган ва бошқа жамиятга ўтиб, турли шахсларни ўзига жалб этадиган бир ҳодиса ҳисобланади. Инсон ҳамиша бир хил ҳаёт кечириш ёки ўхшашликдан қочишга ҳаракат қилади ва бунга қарши ҳаётда вужудга келган янгилик ва ўзгаришларни истиқбол этади. Инсон ўзгариш ва янгиликларга мойиллик зоҳир этади. Ва ана шу чиройли ҳисс-туйғу одам ҳаётининг ташқи кўринишига чирой ва гўзаллик бағишлайди. Ўзини безаш ва ҳаёт муҳитига чирой беришга мойиллик зоҳир этиш инсоннинг фитрий масаласи ҳисобланадиким, унинг баракати билан инсон ҳаётининг муҳити ва ташқи чеҳрасининг чиройли бўлиши учун замина яратади. Албатта бу жараён ўзининг табиий ҳолатидан чиқиб кетишидан эҳтиёт бўлиш лозим. Чунки барча фитрий истеъдод ва маҳоратлар агар маъқул бўлган ва табиий ҳолатидан хориж бўлса, ифрот қилиш ва ҳаддан ошиш ҳолатларини вужудга келтиради. Мисол учун келтириш мумкинки, гўзаллик ва мукаммаллик ҳамда ўзининг ташқи кўринишига эътибор қаратишга мойиллик зоҳир этиш инсоннинг фитратидан илдиз олади. Агар ғафлат юзасидан ўзининг табиий ва туғри йўлидан хориж бўлиб қолса, ўзини кўз-кўз қилиш, фахрланиш, эгоизм ва модданинг кетидан қувиш каби салбий нарсаларни вужудга келтиради. Бу омилларнинг ҳар бири ўз навбатида турли камчиликлар, ҳою-ҳавасларга берилиб кетиш, нотуғри рақобат қилиш, исрофгарчилик ва бошқа салбий нарсаларни вужудга келишининг сабабига айланади ва инсон фитратининг чиройи ва ижобий жиҳатларини камайтиради.     

Ҳозирги пайтда, алоқа ва коммуникация асрида дунё кичик бир дунёга айланиб қолган ва ўтмишдаги каптар билан мактуб йўллаш ёки кўча-хиёбонлар жарчиларининг хабар беришидан узоқлашиб қолган. Ҳаётда вужудга келган кичик бир ўзгариш зудлик билан дунёнинг бошқа бурчакларига бориб етади ва ҳамма ундан бохабар бўлишади. Турли арсаларда, жумладан кийиниш, безатиш, атроф-муҳитни безаш, автомобилларнинг моделлари , уй-жой жиҳозлари ва ускуналари ҳатто сиёсий адабиёт, ҳол-аҳвол сўрашнинг шакли ҳамда ҳаётнинг эстетик жиҳатлари зудлик билан бошқа жойларга бориб етади. Бирданидан иккита фарқли  жамиятда ҳаёт кечирадиган ёшлар бир хил хатти-ҳаракат ва бирбирларига ўхшаш усулларга эга бўлишлари ва ҳақиқатан ҳам бир моддага пайравлик қилишларини мушоҳада этамиз. Эҳтимол биринчи кўринишда ажойиб кўринса. Чунки чиройли бўлиш ва турфа хилмахилликка мойиллик зоҳир этиш инсон ботинидан илдиз олади. Ва ислом дини ҳам унга ҳеч қандай мухолифат қилмайди, балки гўзаллик, бошқалардан фарқ қилиш, ўхшашликлардан узоқда бўлиш ва юксак камолотга етиш сари ҳаракат қилиш ислом дини таъкидлайдиган кўрсатмалардан ҳисобланади. Аммо муҳим нарса шундаки, баъзида модданинг кетидан қувиш ифрот қилишнинг шакллари ва моддага ҳаддан ташқари берилиб кетишга олиб келади. Бундай вазъият ёшлар ва ўспиринлар учун керакли нормалар ва қадриятларни дарк этиш ва уни англаш ҳолатларини мураккаблаштиради. Ва охири жамиятнинг қадриятларига зид бўлган хатти-ҳаракатлар вужудга келади. Бу масала айниқса дунёнинг учинчи ва ривожланаётган мамлакатларида кўп  мушоҳада этилади.                                               

Эроннинг машҳур устодларидан бири ва психолог доктор Ғулом Али Афрўз моданинг кетидан қувишни руҳий нуқтаи назардан таҳлил этади. Унинг фикрига кўра, ифротгарчилик ва моддага берилиб кетган ва маъқул бўмаган либосларни киядиган ёшлар ва ўспиринларнинг аксариятлари дарҳақиқат руҳий ва психологик оғриқ ва мушкулотларга дуч келган ёшлардир. Бу машҳур олимнинг нуқтаи назарига кўра, бундай шахслар ўз ота-оналарининг меҳр-муҳаббатини кўрмаган ва уларнинг оиладаги ҳиссий  ва меҳрубонлик ҳак-ҳуқуқлари риоят этилмаган шахслар ҳисобланишади. Бунга асосан модданинг орқасидан қувишнинг ифротий айрим ҳолатлари пайдо бўлишини шахснинг руҳий мушкулотлари ва ҳиссий зарар кўришларидан қидириш лозим. Оила, айниқса ота-оналар томонидан ўз фарзандларига эътибор қаратмаслик, уларга таҳсин айтмаслик, кетмакет уларни танбеҳ бериш шахсни ифротгарчиликка ундайдиган омиллардан ҳисобланади. Афсўски, ҳозирги замонда, айниқса охирги бир ун йилликлар давомида мода ва модданинг кетидан қувиш ифротгарчиликнинг энг олий чуққиларига етган. Айрим ёшлар йиртилган либосларни кийишади, бадан терисига расмлар чизишади ёки бошқа маъқул бўлмаган хатти-ҳаракатлар билан ўзларини  одамларнинг олдида кўз-кўз қилишга сайъ-ҳаракат қилишади.          

 

Январ 04, 2018 13:26 Asia/Tashkent
Шарҳ