Жорий йил январ ойининг бошларида журналист Майкл Вулффнинг АҚШ президенти Дональд Трампга бағишланган "Олов ва ғазаб: Трампнинг Оқ уйида”  (Fire and Fury: Inside the Trump White House) деб номланган асари сотувга чиққанининг илк кунларидан бестселлерга (кўп нусхада сотилувчи китобга) айланди.

Вашингтон китоб сотувчи дўконларда ҳам ушбу китобнинг барча нусхалари бир фасда сотилди ва уша кундан бошлаб кўп сотилувчи нодир китобга айланиб қолди. Америка президенти Дональд Трамп ва унинг вакиллари бир неча кун олдин нашр этилишининг олдини олишга сайъ-ҳаракат қилган китобнинг номи “Олов ва ғазаб: Трампнинг Оқ Уйида” деб номланади.  Бу китоб Трампнинг олиб бораётган фаолияти ва шахсиятини танқид остига олади. Шунингдек Трампнинг президентлик лавозимида ишлаган дастлабки йили жиддий танқид остига олинган. Китобнинг муаллифи унинг китоби 18 ой давомида президент ва унинг етакчи расмийлари билан олиб борилган 200-та сўҳбатлар асосида таълиф этилган ва “Дональд Трамп”-нинг  президентлик поёнигача бўлган даврни ўзига қамраб олади деб фикр билдиради.  Майкл Вулф ЭнБиСи телевизиони билан қилган ўз сўҳбатида кўп нусхада сотувга кетган ўзининг китоби ҳақида киноя билан Трампдан миннатдорчилик билдирди ва “Трамп фақат китобимни сотишга менга кўмак бермайди, балки мен ёзган нарсаларнинг ҳақиқат эканлигини ҳам тасдиқлайди. Америка президенти бир китобнинг нашр этилиши олдини олишга сайъ-ҳаракат қилиши жуда ғалати туюлади”,-деб айтди.

Майкл Вулф “Олов ва ғазаб: Трампнинг Оқ Уйида” номли китобида Оқ Уйнинг айрим расмийлари, жумладан АҚШ президенти собиқ маслаҳатчиси Стивен Бэннон хотиралари асосида ёзилган бўлиб, унда Трамп оиласи ва Оқ уйга беркинган кўплаб сирлар ҳақида маълумотлар келтиради. Жумладан Трамп Оқ Уйда бир боладек хатти-ҳаракат қилиши ва амалда бир мамлакатда раҳбарлик қилиш қудратига эга эмаслигини фош этади. Трампнинг етакчи иқтисодий маслаҳатчиси Гари Коэн ҳам бу китобда ифшогарлик билан Трамп ҳеч нарсани, жумладан қисқа, оддий ҳисоботлар ва бир саҳифа хотираларни ҳам мутолаа этмайди. У дунё раҳбарлари билан ўтказиладиган муҳим йиғилишлар ўртасида уйқудан тўради. Чунки у чарчаб қолади ва зерикади,-деб айтади.

Майк Вольф шундай идеяни илгари сурадиким, менинг назаримда бу ерда иккита муҳим мавзў бор. Биринчиси бу Дональд Трамп ҳеч нарсани яна бир бор таъкидлайман ҳеч нарсани мутолаа этмайди. Агар сиз Америка президенти билан бирга ишласангиз сиз учун вужудга келадиган ажойиб бир қийинчилик бу қандай қилиб унга бир маълумотни етказишингиздир. Иккинчи мушкулот ҳам шундан иборатким, Трамп нафақат муоталаа этмайди, балки сизнинг сўзларингизга ҳам эътибор бермайди. Сиз Трампга ҳеч нарса айтолмайсиз. Шунинг учун бу масала уша биринчи кундан бошлаб президентнинг бўҳронига айланиб қолди. Президентлик сайловларида Трампнинг ғалаба қозонишини унинг стратегиясига боғлиқ деб  биладиган собиқ етакчи маслаҳатчи Стивен Бэннон бу китобда Трампга қарши ифшогарлик қилиб, Америка президентини руҳий барқарорликка эга бўлмаган шахс унвонида эслатиб ўтади.  Бэнноннинг нақлига кўра, бу китобда Трамп эгоизм ва худбинликка айбланадиким, ўзининг тасвиридан бошқа ҳеч нарса у учун муҳим эмас. Бэнноннинг фикрига кўра, Трамп ўз номини сотиш билан ҳар куни олдинги даврдан ҳам бойроқ бўлган ва унинг номини меҳмонхоналар, казинолар ва голф уйнаш майдонларида мушоҳада этишингиз мумкин. Албатта у бундан олдин уйнаган телесериаллардек Оқ Уйда ҳам шундай амал қилмоқда. У “Шогирд ёки иш ўрганувчи” сериалида “Буни ишдан бушатинг” машҳур сўзидан фойдаланарди. Энди Бэнноннинг айтишича, Трамп ўзини оғир кунларнинг шахсияти этиб кўрсатиши учун уша сериалнинг услубида амал қилиб, бошқаларни ишдан бушатмоқда.     

“Олов ва ғазаб: Трампнинг Оқ Уйида” китобининг нашрдан чиқиши Трампнинг жиддий аксуламал кўрсатиши билан юзмаюз бўлди ва Дональд Трампнинг ҳуқуқ масаласи бўйича вакиллари бу китобнинг тарқалишининг олдини олишга кўп сайъ-ҳаракат қилишди. Америкалик тарихчи Тим Нафтали Трампнинг хитти-ҳаракатлари ва ушбу китобнинг нашр этилишига қарши кўрсатган аксуламали ҳақида СиЭнЭн билан қилган ўз сўҳбатида шундай деди: “Дональд Трампнинг нотуғри сайъ-ҳаракатларини кўрсатиш учун бу китобни нашр этишга эҳтиёж йўқ эди. Америка президенти бу китобга аҳамият қаратмаслик ўрнига унга туғридан туғри ҳужум қилди. Чунки ўзини назорат қила олмайди.”

Албатта Оқ Уйнинг ичидаги сир-асрорларни ифшогарлик қилиш фақат Дональд Трамнинг шахсиятига тегишли бўлиб қолмайди, балки Американинг сиёсий фазосидаги мавзўларга ҳам ишора этилади. Ҳозирги кунда Америка президентлик сайловларида русларнинг аралашуви мизони ҳақида терговчи Миллернинг олиб бораётган текширувлари Америкадаги баҳс-мунозараларнинг  мавзўсига айланиб қолган. Агарчи бу китобда Дональд Трампга туғридан туғри ишора этилмаган бўлсада, аммо бу китобнинг муаллифи Вулф Бэнноннинг нақлига таяниб, президентнинг фарзанди Дональд Жуниор Трамп руслар билан алоқаси бор эди ва у милодий 2016 йилги сайловолди рақобатларида олиб борилган ушбу мулоқотни “хоинлик” ва “ватанпарварликка зидд бўлган хатти-ҳаракат” деб тавсиф беради. Дональд Трамп бу изҳоротларга аксуламал кўрсатиб Бэннон ўз ақлини қўлдан бой берган деб айтди.

 

Январ 18, 2018 18:04 Asia/Tashkent
Шарҳ