Фажр театр халқаро фестевали Эрон театрида рўй берган муҳим ҳодиса унвонида ўзининг 36-чи сонини ўтказмоқда. Бу фестевалда Эрон ва бошқа мамлакатлардан 147 театр асарлар тақдим этилган.

 

36-чи Фажр театр халқаро фестевали “Эрон театр мулоқотининг байрами”  шиори остида дей ойининг 28-чида бошланди ҳамда фестевал ғолиблари ва совриндорларини таништириш билан баҳман ойининг 9-чисида ўз ишини якунлайди. Бу фестевал Исломий тараққиёт ва маданият вазирлигининг театр санъати бош идораси, Эрон драма санъати ассотсиатсияси ва халқаро театр институти томонидан  ўтказилади ва Эрон театрларини кўздан кечириш, халқаро театр, меҳмонлар, саҳнадан ташқари, Эрон театр танлови, халқаро театр мусобақаси, афиша ва визуал ҳисобга олиш, расм танлови, ҳамда драма адабиёти мукофотини ўзига қамраб олади.   Луристон, Марказий вилоят, Язд, Бушеҳр, Хузистон, Чаҳормаҳол  ва Бахтиёрий каби олтита вилоят  Фажр фестевалининг вилоят мизбонлари эдиким, дей ойи давомида Фажр фестевалида тақдим этилган театр асарларини намойиш этишга мизбонлик қилади. Фажр театр фестевалининг меҳмонлик бўлимида саҳнада намойиш этадиган асарлар режиссернинг собиқаси, қудрат ва қобилияти асосида театр ва ижро шаклларининг турларини назарга олиб, драматургия ва ижро тадқиқотлари ва Эрон матнларини  инобатга олиш асосида иштирок этишга даъват этилган. Халқаро танланган ҳунармандларнинг асарлари, саҳнадан ташқари ижро этиш асарлари, ёш санъаткорлар ижод этган асарлар, Муқаддас мудофаа ва Исломий Инқилоб ҳодисалари ва шахсиятлари асосида ижод этилган асарлар бу бўлимда намойишга қуйилади.

Халқаро театр бўлими халқаро бошқа асарларни кўриш учун иммконият яратиш ва маданиятлар  ўртасида алоқа ва муносибатни ижод этиш учун замина яратиш  мақсади билан ўтказилади. Бу бўлимда хорижий 147- та асар ўртасидан 19- таси танлаб олинган. Бу асарлар саҳна намойиши, саҳнадан ташқари намойиш, ўрнатилган видео, ижро, интериктив дисплейлар ва бошқани ўзига қамраб олади. Халқаро Фажр театр фестевалида Германия, Франсия, Белгия, Голандия, Бразилия, Грузия, Ироқ, Озарбойжон, Туркия, Италия, Швецария ва Греция мамлакатлари иштирок этишади.  

Дастуримиз давомида намойиш этилган айрим ижроларга ишора этиб ўтамиз. Германиядан режиссер Христофор Руинг ва Гамлет драма асарининг ёзувчиси Катрин Котрика Теҳрон шаҳри театр мажмўасининг асосий залида намойишга қуйилган ўз асарларидан жуда хурсанд бўлишди. Улар Эрондаги ижролари билан Германияда ижро этган намойишлари ўртасида ҳеч қандай фарқ йўқлигига ишора этиб, бу ерда фақат салом сўзи изофа этилган деб айтишди.  Драма асарларнинг ёзувчиси Катрин Катрико шундай деб фикр билдиради: “Назаримда саҳнада ўзига хос ижрони намойиш этдик. Чунки эронлик тамошачилар жуда зийрак ва ҳушёр эдилар ва бизнинг ижроларимизга ажойиб аксуламал кўрсатишарди.”

Белгия мамлакатидан бўлмиш Валентин Дойненснинг режиссёрлиги ва ёзувчилиги ва  ижроси остида намойиш этилган “Оғзи ботир” театри халқаро бўлимда намойиш этилган бошқа асарлар жумласидан эди. Режиссер Суқрот, Перикл, Малком Икс, Мартин Лутер Кинг каби муҳим шахсиятларнинг машҳур нутқ сўзлашларига мурожаат этиш билан машҳур сиёсатчилар сўзнинг қудратидан қандай фойдаланишларини намойишга қуяди. Унинг фикрига кўра, ўтган 2500 йил давомида сиёсий алоқаларда катта ўзгариш юзага келгани йўқ. Валентин Дойненс театрда мушоҳада этиладиган сўзнинг муштарак жиҳатларини дунёни сўз билан қандай ўзгартиришини таъкидлаш зимнида, бу асар ҳеч қачон сиёсий асар эмас, балки маданият ва сўзнинг қудрати ва ҳукмронлик қилиши ҳақидаги асар ҳисобланади,-деб айтди. У ўз фикрини давом эттириб, Америка ҳам Рум императорлигига ўхшаб қолганлигини эслатиб ўтиш зимнида, бугун шароит ўзгариб қолган ва Американинг императорлиги ўзининг охирги кунларини бошидан ўтказмоқда. Республика президенти унвонида Трампнинг сайланиши, шунингдек улар ўзлари ашрофона ҳаётни танлашларининг барчаси бу инқирознинг далили ҳисобланади. Америка ҳам Рум императорлиги ўзининг охирги кунларида қадам қуйган йўлга қадам қуйди ва ўз ичидан чириди,-деб қўшимча қилди.

Теҳрондаги Фирдавсий зали Фажр театр фестевалининг кечаларида тамошочиларни ўзига жалб этган “Хайем операси” номли операсининг мизбони эди. Хайём операси Мавлоно, Ҳофиз ва Саъдий операларидан кейин Эрон сарзаминининг буюк ва машҳур шоирларидан бирини намойиш этадиган қуғирчоқ операси ҳисобланади. Беҳрўз Ғарибпур бундан олдин буюк шоирларнинг асарлари орқали уларнинг достонлари, жумладан Лайли ва Мажнун достонини саҳналаштирган. Ғарибпур асарида Хайём операси авангард услуби ва ривоят этиш нуқтаи назаридан комилан мавҳумлик билан классик шаклда бошланади.  

 

Январ 25, 2018 17:14 Asia/Tashkent
Шарҳ