Бу дастуримиз давомида ҳозирги инсоният учун Исломий Инқилобнинг етказган паёми ва Исломий Инқилоб ғалаба қозонишидан қирқ йил ўтишидан кейин ушбу мавзўни истиқбол этиш далиллари ҳақида сўҳбатлашамиз.

Эрон Исломий Инқилоб ғалаба қозонишидан 39 йил ўтганига қарамай Эрон инқилобининг  жаҳон ва минтақага етказган тасири ҳалигача дунёнинг оммавий ахборот воситалари, олий ўқув юртлари ва сиёсий доираларида  баҳс-мунозараларининг асосий мавзўларидан бирига айланиб қолган. Ҳижрий-шамсий 1357 йил баҳман ойидан бошлаб кейинги йиллар турли даврлар давомида Эрон Исломий Инқилобининг илҳом бағишловчи ва янги ўзгаришларини ошкора намоён этади. Бу нарса ҳаммадан олдин Эрон Исломий Инқилобининг ўзига хос хусусиятга эга бўлиши, фарқ қилиши ҳамда бугунги инсониятга нажот бағишловчи тасирида намоён бўлади. Милодий 1979 йилда вужудга келган Эрон Исломий Инқилоби нафақат Америка ва бошқа буюк қудратларнинг экспансионистик сиёсатларини кескинликка юзмаюз этмади, балки 40 йил давомида ушбу инқилобнинг барқарор қолгани бугунги инсоният учун орзу-армонлар, паёмлар ва таълимотларни армуғон келтирдиким, замон ўтиши билан бу таълимотлар ва паёмлар нафақат эскирмади, балки бугунги инсонлар учун катта тасир етказиб ўз жозибаликларини кенгайтирди.

Эрон Исломий Инқилоб бошқа инқилоблардан ўз мақсади, кўраш олиб боришининг кайфияти ва илдизининг келиб чиқиши нуқтаи назаридан фарқ қилади. Шу тартиб билан мувафаққиятлар ва натижаларда ҳам бу инқилоб бошқа инқилоблардан фарқ қилади ва прогрессив инқилоб саналади. Ҳар бир инқилоб ер қимирлаши ёки вулканнинг отилиб чиқишидек, минтақада ва халқаро миқёсда камми ёки кўпми ўз тасирини етказади. Ва ўзининг ижод этган стратегияси асосида бир паёмни тақдим этади. Инқилобнинг жозибаликлари қанчаки жозибали бўлса, шу даражада кўпроқ инсонлар уни ҳимоят этиш ва уни қабул қилиш учун унга юз қаратишади. Иллоҳий раҳбарлар, айниқса раҳмат пайғамбари Муҳаммад Мустафо саллаллоҳу алайҳи ва олиҳи ва саллам, биъсат, ғадир ва Ошуро каби буюк ҳаммосаларнинг пок андешалари ва сиратларига таянган Эрон Исломий Инқилоби социалистик ва либерал андешалари ўз жозибаларини қўлдан бой берган бир пайтда ўзи билан инсоният учун ҳурмат-эҳтиром, иззат, эркинлик ва ғурурни армуғон келтирди. Сулчи мутафаккирларнинг кўпчилиги халқни бирлаштирувчи ягона идеология фақат марксизм ҳисобланади деб талқин этаётганларида Эрон халқининг Исломий Инқилоби  дунё аҳлига, ислом нафақат зулмга қарши бир кўрашни ташкил этиш куч-қудратига эга бўлган бир мактабдир, балки мураккаб ҳозирги асрда жамиятнинг мушкулотларини ҳал этиш ва уни бошқариш ҳамда унинг мангу ва боқий қолишини кафолат берадиган мактаб эканлигининг паёмини дунё аҳлига етказди.      

Эрон Исломий Инқилоби диний ўзликни англаш,  маданиятни қайта тиклаш, қадриятлар, маънавият ва Худо учун амалга оширилган инқилоб унвонида нафақат исломий эътиқодлардан илдиз олади, балки ўзининг мақсадини динда деб билади. Бу инқилоб ягона Аллоҳ таолога иймон келтириш, унга асосланиб ҳокимият ташкил этиш, Парвардигор баробарида таслим бўлиш зарурати, иллоҳий ваҳийга иймон келтириш ҳамда қонунларни баён этишда унинг уйнайдиган муҳим роли асосида ташкил этилган.

Зулм ва мустабидликка қарши кўраш олиб бориш Исломий Инқилобнинг ҳозирги инсониятга берадиган бошқа мақсад ва паёми ҳисобланади.  Бу паём ва армон Ўрта Шарқда сионистик қалбаки режимни ташкил этишни адолатсизлик, жиноят ва мустабидликнинг энг муҳим манбаси деб билади ва Фаластин халқининг ишғол этилган ҳақ-ҳуқуқларини қайта тиклаш ва ушбу ҳуқуқларни қўлга киритиш пайидадир. Ва дунё зўравон қудратлари билан қарши кўрашиш бу паём ва мақсаднинг минтақадан ташқарида бўлган жилваси ҳисобланадиким, уша дастлабки кунлардан бошлаб Ғарб ва Шарқ қудратларининг ҳукмронлигига қарши ўз эътирози ва ихтилофини намоён этди. Шунинг учун Исломий Инқилоб ва унинг самараси, яъни Исломий Жумҳурият дунёдаги адолатсиз қолибларини барҳам бериш ва дунё бўйлаб халқларнинг эркинсеварлик ҳаракатларига кўмак бериш учун сайъ-ҳаракат қилишига қўшимча, дунё халқлари ва миллий марказлар билан муносибат қилиш йўлларини кезиб ўтган.   

Ислом оламида ваҳдатни вужудга келтириш, бошқа динлар билан яхши муносабатда бўлиш ва улар билан тинч ҳаёт кечириш Исломий Инқилобнинг бошқа армон ва паёмларидан ҳисобланади. Эрон Ислом Жумҳурияти уша аввалги кунлардан бошлаб исломий мамлакатларнинг ваҳдати, ушбу мамлакатлар ўртасида ҳамкорликларни кенгайтириш, қўшнилар билан яхши қушничилик сиёсатини қуллаш ва ўзининг хорижий сиёсатлар усуллари, яъни ўзаро ҳурмат-эҳтиром қилиш, ҳикмат ва тинчлик асосида халқаро тизим миллий марказлари ва дунё ташкилотлари билан ҳамкорлик қилишни ҳамда инқилобдан кейинги йиллар давомида дунё кескинликлари ва таҳдидларини бартараф этишни ўз ишчи дастурига киритди. Маданиятлар ўртасидаги мулоқот эроний-инқилобий-исломий мулоқот ва маданиятни таништириш учун амалга оширилган сайъ-ҳаракат унвонида дунё аҳли эътиборига қарор олган идея эди. Кейинчалик жаҳон  ифротгарчилик ва зўравонликка қарши лойиҳа бир ибрат-намунага айландиким, Эрон Ислом Жумҳурияти томонидан давлат ва халқларнинг энг муҳим таҳдиди бўлмиш, яъни такфирий терроризм билан қарши кўраш олиб бориш учун киритилган таклиф эди.       

 

Ёрлиқ

феврал 08, 2018 17:05 Asia/Tashkent
Шарҳ