Эрон киносининг йиллик байрами ва еттинчи санъатнинг намояндалари ва кино саноати ходимларининг йиғилиши бўлмиш Фажр кино фестевали Теҳронда ўтказилди.

Фажр кино фестевали Эрон кино санъатининг энг муҳим байрами ҳисобланадиким, ҳижрий-шамсий 1361 йил милодий ҳисоб билан 1983 йилдан бошлаб ҳозирги кунгача ҳар йили баҳман ойининг ўртасида Теҳронда ўтказилмоқда. Бу байрамнинг ташкилотчиси исломий ҳидоят ва маданият вазирлиги ҳисобланади ва бу йил бу кино фестевалнинг 36-чи даври ўтказилди. Фажр кинофестевали уша аввалидан бошлаб ўзининг 13-чи давригача ишлаб чиқарилган Эрон киносининг йиллик филмларини намойишга қуярди. Ундан кейин 20 йил давомида ушбу фестевал халқаро шаклда ўтказилди ва Эрон кинофилмларига қўшимча халқаро бўлимда дунё филмлари ҳам намойиш этилди. Ҳижрий-шамсий 1393 йилда фестевалнинг халқаро бўлими алоҳида бўлди ва уша замондан бошлаб ҳозирги кунгача Фажр кино фестевалининг халқаро фестевали мустақил тарзда урдубиҳишт ойида ва Фажр кино фестевалининг ички филмлар фестевали эса баҳман ойида ўтказилади. Бу фестевалнинг рақобатида иштирокчилар “Биллур Семурғ” деб номланган махсус мукофотни касб этиш учун ўзаро рақобат қилишади.

Фажр кино фестевали Эрон киноси номли асосий бир бўлимга эгадирким, бу бўлимда 22-та кино асарлари ва 2-та документал филм танлаб олинган. Бу даврда бир мултьфилм ҳам Фажр кино фестевалининг асосий қисмига йўл олди ва бир режиссернинг биринчи энг яхши филми учун мукофот назарга олинган. Фажр кино фестевалининг 36-чи даврида фестевалнинг ҳаяжони марказий барча вилоятларда вужудга келиши учун Эроннинг марказий вилоятларидаги кинотеатрларида фестевалнинг филмлари намойиш этилди. Шунингдек болалар ва ўспиринлар асарлари бу ёшдаги болаларга пулсиз намойиш этиши ҳам  назарга олинган. Филмлар эса кино асарларининг режиссерлари ва санъаткорларнинг ҳузур топишлари билан Эроннинг кино театрларида кўрсатилди. Теҳроннинг 31- та кинотеатри Фажр кино фестевалига тақдим этилган филмларнинг тамошочилари ва қизиқувчиларига мизбонлик қилди.

Мазкур кино фестевалнинг очилиш маросимида Эрон киносининг машҳур намояндалари, жумладан кино танқидчи марҳум Али Муаллим, филм дублёри ва диктори Манучеҳр Исмоилий, режиссер Муҳаммад Али Нажафий ва актер Акбар Абдийни улуғлаш учун тўртта маросим ўтказилди.

25-та кино, мултфилм ва ҳужжатли филмлар Фажр миллий кино фестевалининг 36-чи даврида Эрон киносининг мусобақа ўтказиш бўлимида бирбири билан рақобатлашди. Бу ўртада филмлардан учдан бир қисми муқаддас мудофаа, ИШИД террористик ва такфирий гуруҳ мавзўсида яратилган эди. Муҳаммад Али Боша Оҳангарнинг режиссерлигида яратилган “Сарви зери об” филми изсиз йўқолган шаҳидлар ва Аҳвозда шаҳидлар меърожида юзага келган ҳодисалар ҳақида суратга олинган. Паймон Миодий режиссерлигида суратга олинган “Бомб: як ошиқона” номли филм юклатилган уруш давомида Теҳронни бомбардимон қилиниши вазъияти мавзўсига бағишланади. Баҳром Таваккулий режиссерлиги остида ишлаб чиқарилган “Тангаи Абу Қурайб” фильми Абу Қурайб бўғози ва юклатилган урушнинг охирги кунларида ушбу минтақани муҳофазат этиш учун Аммор гвардияси муқовиматчилари ҳақида суратга олинган филмдир. Охирги йилларда минтақада вужудга келган ҳодисалар ва Эроннинг амалга оширган сайъ-ҳаракатлари шу даражада муҳим ҳисобланадиким, уни таърифлаш ва таништириш учун йиллар керак бўлади. ИШИД террористик гуруҳи билан қарши урушда Эрон ва унинг иттифоқичиларининг кенг кўламда олиб борган тўқнашувлари бир неча йилдан кейин бўҳроний вазъиятдан чиқиб назорат остида қарор олди. Бугунги кунда минтақадаги халқнинг муқовимат кўрсатиши, айрим давлатлар ва шунингдек ҳарам мудофиачиларининг шаҳодатга етганларидан кейин ИШИД террористик гуруҳининг ҳукмронлиги бартараф этилди. Эрон киносининг бир неча нафар режиссерлари минтақада юз берган ҳодиса-воқеаларга аҳамият қаратиб, ИШИД террорчи гуруҳ, уларнинг сайъ-ҳаракатлари ушбу террористларнинг шаклланишининг парда орқасидаги ҳодисалар ҳақида филм яратишди. Бу кино асарларнинг энг муҳими Иброҳим Ҳотами Киё режиссерлигида суратга олинган “Бе вақти Шом” номли филмдир. Ҳотами Киё Босния уруши жараёнида ҳам “Хокистари сабз” номли филмни яратиши билан Европанинг қалбида мусулмонларни оммавий қирғин қилинишига нисбатан аксуламал кўрсатган эди ва “Бе вақти Шом” филмида ИШИД террористик гуруҳи ва Сурия халқи ҳаққига нисбатан ушбу гуруҳнинг зўравонлиги ва раҳмсизлигини намойиш этди.

Фажр кино фестевалида шунингдек ИШИД террорчи гуруҳи ва террористлар мавзўсига бағишланган бошқа кинофилм Комбузиё Партавий режиссерлик қилган “Комюн” филми ҳам намойиш этилди. Бу филмда юк ташувчи автомобилнинг эронлик ҳайдовчиси Ироқнинг Курдистон аҳолисидан бўлган оилани ўз отасини топиш учун Теҳронга олиб келади. Шунингдек ушбу фестевалда Парвиз Шайх Тодий режиссерлигида суратга олинган “Императори жаҳаннам” филми ҳам намойиш этилди.  

 

Ёрлиқ

феврал 15, 2018 13:38 Asia/Tashkent
Шарҳ