Подшоҳ ӯғлини зудлик билан парилар шоҳининг олдига юборди

           Меҳрибон ва раҳмли Аллоҳ номи билан. 

    Ассалому алейкум азиз  ва муҳтарам тингловчилар.  Мен Адиба Қодирий  "Эрон афсоналари ва қиссалари" туркум эшиттиришнинг  навбатдаги  сонини эътиборингизга ҳавола этаман. Марҳамат тингланг.

  Азизлар,  бугун  “Подшоҳнинг ўғли ва парилар шоҳининг қизи” эртакимизнинг давомини биргаликда эшшитамиз.  Бизга ҳамроҳлик қилинг!   

 Эртакимизнинг шу жойига келган эдикки, икки ака ука қишлоқ ва шаҳрларни кезиб охири бошқа акаларини топишди. Бу акалари ҳам тегирмончининг шогирди бўлган эди. Унинг сочлари бошқа акасидек белгигача тушиб кетган эди.

Урғочи отни олиб келган укалари ўз акаларининг сочларини тартибга келтириб тирноқларини олди ва уларнинг қиёфаларини одамзотга ўхшатди. Кейин акаларидан яширин уларнинг соч ва тирноқларини бир румолчага боғлаб хуржинига солди. Сўнгра ҳар учалари ўз шаҳрига йўл олишди. Йўлда катта акаси иккинчи акасига қараб айтди: “Энди биз қайси юзимиз билан шаҳарга қайтамиз? Биз бу кичик укамизни одам қаторида ҳам қўймасдик . Аммо у ҳам урғочи отни олиб келди, ҳам бизни барча бадбахтликлардан қутқарди. Агар одамлар эшитсалар обру-эътиборимиз қолмайди. Бунга қўшимча отамизнинг олдида азиз ва обру-эътиборли бўлади.   

 Албатта отамиз тож-тахтини унга беради. “

Иккинчи акаси шундай айтди:”Яхшиси уни улдирайлик. Унда барча  мол-мулки бизники бўлади. “

Катта акаси деди: “Йўқ, уни улдирмаймиз. Қони бизнинг бўйнимизга тушади. Агар ундан урғочи отни олсак ўз йўи билан боради.”

Кечқурун бир жойда ётишди. Кечаси икки ака ука "уғри,  уғри " деб қичқиришди. Укалари уйғониб урғочи отнинг олдига боришни истаганида акаларидан бири қилич билан унинг аёғига урди. Номард икки ака ука урғочи отни олиб ӯз укаларини уша ерда қолдириб ӯз шаҳрлари томон йӯл олишди. Бир неча кун йӯл кезиб ӯз шаҳарларига етиб келганларида отни подшоҳнинг олдига олиб боришди. Улар отнинг соғиб олиб ӯз оталарининг кӯзига томишди. Подшоҳ кӯзини очиб  икки ӯғлини куриб хурсанд бӯлди. Шаҳарни чиройли безаклар билан безаб байрам қилишди.  

Бошқа томонда эса бадбахт укалари ерда ётиб эрталабгача азоб чекди. Қуёш ботиб дунёни ёруғлантирганида иккита сичқоннинг бир -бири билан урушаётганларини кӯрди.  Сичқорлардан бирининг оёғи яраланди. Ярадор бӯлган сичқон яқинда бӯлган оқ тупроққа етиб бориб оқ тупроқни оёғига септди. Кӯп вақт утмасдан унинг яраси яхшиланди. Бу ҳодисани кӯрган ӯғил қандай бӯлмасин оқ тупроққа бориб етди ва сичқон қилган ишни такрорлади. Зудлик билан унинг яралари даволанди. Вақтни ӯтказмасдан шаҳар томон шошилди. Шаҳарга етиб келганида безатилган ва байрамни кутиб олган шаҳарни кӯрди. Акалари нима қилганларини тушуниб англади. Ӯз -ӯзича айтди агар бу ишларнинг ҳамасини мен қилган деб айтсам ҳеч ким менга ишонмайди.

Бошқа одамларга ӯхшаб бир бурчакда бориб утириб байрамни тамоша қилди. Аммо парилар шоҳидан эшшитинг.

Қирқ кун ӯтгач парилар шоҳи ӯйғонди. Бу ерга одамзот келганини англади. Ӯзича айтди: "Қандай бӯлмасин уни топишим керак. Чунки паризотлар ӯртасида яшолмайман. Ӯрғочи отнинг олдига борди,  аммо қанча қидирмасин уни топилмади. Ӯзича одамзот отимни олиб борган деб айтди. Зудлик билан ӯз қушунларини йиғиб йӯлга тушди. Кӯп йӯл кезганидан сӯнг отини олиб борган шаҳарга етиб келди. Бир кишини подшоҳнинг олдига юборди ва унинг отини қайтариб бериш,  ҳамда ушбу отни уғирлаган шахсни  унинг бериш ,  акс ҳолда уруш учун тайёр бӯлишлари ҳақидаги пайғомни етаазди.  Шаҳарнинг бузургворлари бу забарни эшитганлари биланоқ подшоҳнинг олдига боришди ва парилар шоҳининг қушунлари билан врушолмасликларини билдиришди.

Яхшиси отни олиб келган одамни ва отни уларга бериш хулосасига келишди. Қурқиб кетган подшоҳ ҳам  бир паём юбориб икки ӯғли урғочи отни олиб келганлари ва бу учун  уруш қилмасликни шарҳ -изоҳ берди. Икки ӯғил ва отни парилар шоҳига юбормоқчи бӯлишди. Ӯғиллари бу сӯзни эшитиб қурқиб кетишди.

Улар хато қилганларини тушуниб  аммо парилар шоҳининг отини озғин укалари олганини ва уларнинг иши эмаслигини айтолмасди. Икки ӯғил ва отни парилар шоҳига беришди. Паризот уларни кӯриб бошқа киши унинг отини олганини тушунди. Подшоҳга булар отни олмаганлар ва бу ишни амалга оширган асосий шахсни топиб унинг олдига юборишни сӯради. Уларга етти кун мӯҳлат берди. Акс ҳолда шаҳарларини вайронага айлантиришини билдирди.

Подшоҳ нима қилишини билмай қолди ва ӯз -ӯзича айтди:"Кошки кӯзим кӯр бӯларди ва бу кунни ӯз кӯзларим билан курмасдим. Олтинчи кун етиб келганида ҳама қурқиб жиддий хавотирланишди. Подшоҳнинг кичик ӯғли ӯз отасининг олдига бориб бӯлиб ӯтган барча саргузаштни ӯз отасига ҳикоялаб берди. Подшоҳ ӯғлини зудлик билан парилар шоҳининг олдига юборди.  Парилар шоҳи бу ӯғилни куриши билан отни олган шахс эканлигига ишонди. Унга юз қаратиб сен отимни олиб бординг. Энди мен паризодлар олдига боролмайман. Бунинг эвазига менга ӯйланишинг лозим ва мен ҳам сен билан яшайман. Худодан бу нарсани истаган ӯғил бу таклифни қабул қилди.  Қайтиб бориб парилар шоҳининг қӯйган шартини ӯз отасига айтди. Подшоҳ хурсанд бӯлиб етти кечаю кундуз байрам қилиш учун дастур берди. Еттинчи кечаси парилар шоҳини ӯз ӯғли учун никоҳ қилди.  Парилар шоҳи ҳам ӯз қушунларини Қоф тоғига юбориб ӯзи эса подшоҳнинг ӯғли билан қасрдан ӯзоқликда жойлашган қалъага борди.

Подшоҳ кичик укалари бошига бало келтирган ва ёлғон айтган икки ӯғлини жазолашни истаганида кичик ӯғли айтди:  "Обру -эътиборлари  тушиб қолганининг ӯзи етарли ва бошқа жазо беришнинг ҳожати йӯқ. "

 

март 08, 2018 16:04 Asia/Tashkent
Шарҳ