Ғарб маданиятининг айрим вакиллари ахлоқсизликни маданият деб билиши ва аксинча, асл маънавий қадриятларни менсимасдан, эскилик сарқити, деб қараши бугунги тараққиётга, инсон ҳаёти, оила мустаҳкамлиги ва ёшлар тарбиясига катта хавф солаётган бир пайтда фарзанд тарбиясига катта эътибор бериш долзарб вазифа бўлиши керак. Бугун айрим Ғарб давлатларида ёшлар маънавияти таназзулга учраб, ўзининг салбий натижаларини бераётгани маълум.

Меҳрибон ва раҳмли Аллоҳ номи билан Асаалому алайкум, азиз тингловчилар! “Ғарб жамиятида аёлнинг ӯрни” туркум эшиттириши навбатдаги сонини Эрон Ислом Жумҳурияти ӯзбек тилидаги радиосидан ҳузурингизга тақдим этамиз. Дастурни мен, Рахшона олиб бораман. Эшиттиришимиз якунига қадар биз билан бирга бӯласиз деган умиддамиз.

Ғарб мамлакатларидаги жинсий инқилоб деб аталган ҳаракат, ташқи кӯринишида маданият ютуқларидан биридек танилган бӯлсада, аммо унинг натижасидан асосан хотин-қизлар зарар кӯришган.

Ёлғиз қолган оналар, жинсий касалликлар, офатлар ва ҳаммасидан баттарроқ ҳомилани тушириш бундай “эркинликлар” шум натижасидир.

Ғарб маданиятининг айрим вакиллари ахлоқсизликни маданият деб билиши ва аксинча, асл маънавий қадриятларни менсимасдан, эскилик сарқити, деб қараши бугунги тараққиётга, инсон ҳаёти, оила мустаҳкамлиги ва ёшлар тарбиясига катта хавф солаётган бир пайтда фарзанд тарбиясига катта эътибор бериш долзарб вазифа бўлиши керак. Бугун айрим Ғарб давлатларида ёшлар маънавияти таназзулга учраб, ўзининг салбий натижаларини бераётгани маълум. Ғарб турмуш тарзининг бундай салбий жиҳатлари баъзи ғарб оммавий ахборот воситалари орқали тарғиб қилинаётгани ачинарли ҳолдир. Гарчи бундай ҳолатлар бошқа кўп мамлакатларда кузатилмаган бўлса-да, бу ҳол хотиржамликка берилишга асос бўлмайди. Ўз вақтида ёшлар қалбида бундай хунук ишларга нисбатан нафрат туйғусини шакллантириш лозим.

Ғарб мамлакатларида туғилиш даражасининг кескин пасайиб кетмотқда. Дин ва одобга зид бўлган ғоя, қарашларнинг сингдирилиши оқибатида миллий қадрият, урф-одат ва анъаналар емирилмоқда. Маълумки, ғарб мамлакатлари тараққиётнинг юксак чўққиларига кўтарилишида диний қадрият, урф-одат ва анъаналар, ахлоқнинг аҳамияти катта бўлган.

Жумладан, ғарб тарихчиларидан бири бундай ёзади: “Инсоният тарихий тараққиётининг қайси даврига назар ташламанг, диний эътиқод ҳар қандай буюк давлатнинг пойдевори сифатида хизмат қилиб келганига гувоҳ бўласиз.

Ҳозирги вақтда ахлоқсизликни маданият деб билиш ва аксинча, асл маънавий қадриятларни менсимасдан, эскилик сарқити деб қараш билан боғлиқ ҳолатлар бугунги тараққиётга, инсон ҳаёти, оила муқаддаслиги ва ёшлар тарбиясига катта хавф солмоқда ва кўпчилик бутун жаҳонда бамисоли бало- қазодек тарқалиб бораётган бундай хуружларга қарши курашиш нақадар муҳим эканини англаб етмоқда XXI асрда турли ҳаёт тарзлари ва ғоялар рақобатга киришди. Бунда муваффақиятга эришиш учун ҳар бир давлат ўзлигини сақлаган ҳолда диний ва миллий қадриятларини бошқаларга англатишни асос қилган мафкурага эга бўлиши лозим. Акс ҳолда, ўзликни йўқотиш, бебаҳо қадриятлардан воз кечиш кишини тараққиётдан ажратиб, уни тобе, мустақил фикри йўқ манқуртга айлантириб қўяди. Ҳозирги кунда ғаразли мақсадларни амалга ошириш учун зимдан олиб борилаётган фитналар баъзи миллатларнинг ўзлигини йўқотишга қаратилганини сезиш мумкин. Бунда эътибор ҳудудларни эгаллаш эмас, инсон онгини эгаллашга йўналтирилган.

Қадрли тингловчилар! Сиз муқаддас Машҳад шаҳридан эфирга узатилаётган Эрон ислом Жумҳуриятининг ӯзбек тилидаги халқаро радиосидан “Ғарб жамиятида аёлнинг ӯрни” туркум эшиттириши биринчи сонини тинглаяпсиз. Радиомизнинг интернет сайти Pars Today.com/uz орқали хоҳлаган пайтда эшиттиришнинг матнини ӯқиш  ва садосини тинглаш имконига эгасиз. Радиомизнинг электрон манзили uzbek@Pars Today .сoм/

Оммавий маданият тарғиб этаётган қадриятлар қаторида жинсий майл оналик бахтидан анча юқори ўрин эгаллаган. Ҳозирги вақтда қаёққа қараманг — аёллар журналлари бўладими, сериал, турли роман ёхуд телевидение кўрсатувлари бўладими барча-барчасида аёлларнинг мустақиллиги (ва ёлғизлиги), ишдаги ютуқлари ва фаҳш амалларининг ошкора тарғиб этилаётганига гувоҳ бўласиз. “Ҳар қандай кишилик жамияти икки йўлдан бирини танлаши лозим: бор куч-имконият ва салоҳиятни ижод ва меҳнатга сафарбар этиш ёхуд жинсий эркинлик нашидасини суриш.

Ғарб давлатларида 19 аср ӯрталаригача болага руҳ кирилтирмагунича, яъни она боласини қимирлашини ӯз вужудида ҳис этмагунига қадар ҳомилани туширишга ижозат берилган эди. Аборт қилиш мухолифлари эса аёлларнинг ҳомилани туширишлари пайида турли касалликларга чалинишлари эҳтимоли борлигини исботлаб, 20-чи аср бошланишларида бу амални ноқонуний деб эълон қилинишига ноил бӯлишди. Аммо феминистлар бу қонунга зид чиқиб, ушбу қонуннни ӯзгартиришни талаб қилишди. Натижада Америкада бу қонун феминистлар манфаатига ӯзгартирилди. Феминист аёллар афроамерикаликлар ҳуқуқлари, эркак ва аёлларнинг тенглигини таъминловчи Фуқаролик ҳуқуқларига оид актга жинсий белгиларга кўра таҳқирланишга йўл кўйилмаслиги ҳақидаги қоидани киритишга муваффақ бўлишди. Ушбу қоиданинг жорий этилиши шахс, индивидиум манфаатларининг оила манфаатларидан устуворлигини таъминлади. Бунинг таъсирида аёллар ойлик маоши сезиларли даражада ошади; энг ёмони, эндиликда аёллар илгарилари асосан эркаклар машғул бўлган тиббиёт, ҳуқуқшунослик, журналистика, илм-фан, бошқарув, бизнес каби соҳаларни эгаллай бошлаши билан оилалар бузилиб кета бошлади.

Ҳурматли тингловчилар! “Ғарб жамиятида аёлнинг ӯрни” туркум эшиттириши навбатдаги сони шу ерда ӯз ниҳоясига етди. Мен эса сизлар билан хайрлашаман. Аллоҳ ёру мададкорингиз бӯлсин.

 

 

 

Ёрлиқ

апрел 18, 2018 13:17 Asia/Tashkent
Шарҳ