• Ӯзбекистон ӯтган ҳафта давомида

Ўзбекистон ўтган ҳафта давомида” рукнидаги туркум эшиттиришнинг янги сони эфирда.Унда ушбу мамлакатда юз берган сиёсий, иқтисодий, ижтимоий, маданий ва илмий ўзгаришлар борасида сизга маълумот берамиз. Бизни тинглаб боринг

Дастлаб муҳим мавзуларнинг қисқача шарҳи билан танишинг:

  1. Туркия президенти давлат ташрифи билан Ўзбекистонга келди.
  2. Мирзиёев ва Назарбоев ўртасида телефон мулоқоти бўлиб ўтди
  3. Абдулазиз Комилов АҚШ элчиси билан учрашди
  4. Ӯзбекистон Марказий банки: 1-чорак якунлари бўйича ЯИМ ўсиши 5,1 фоизни ташкил қилди
  5. Ўзбекистон ва Россия ўртасидаги товар алмашиш ҳажми бу йил 6 млрд долларга етиши мумкин
  6. Ӯзбекистон ва Жанубий Корея муносабатлари кун сайин ривожланмоқда
  7. Ироқ суди ўзбекистонлик аёлни умрбод қамоққа ҳукм қилди      

Энди энг муҳим мавзуларнинг тафсилотига ӯтамиз:

Ӯтган ҳафта давомида Туркия президенти  Ражаб Тойиб Эрдўған Ўзбекистонга давлат ташрифи билан келди

Туркия президентининг Тошкентга парвоз олдидан айтган сўзларига кўра, у 1 май куни кўҳна Бухорога бориб, Буюк Ипак йўли ўтган қадимий шаҳарни зиёрат қилишни ҳам олдиндан режалаштирган..

"Бухорога ташриф катта аҳамиятга эга. Туркия Ўзбекистонда Имом Ал-Бухорий номидаги Халқаро илмий-тадқиқот маркази ва Имом Мотурудий номидаги ислом тадқиқотлари марказини ишга туширишни режалаштирмоқда. Бу масалани ўзбек ҳамкасбим билан муҳокама қилганмиз ва тегишли келишувга эришганмиз. Ташриф давомида барча масалалар ишлаб чиқилади. Айнан шунинг учун ҳам Ўзбекистонга катта делегация йўл олмоқда", - деган  президент.

Кўксаройда ўтган самарали музокаралар якунида икки томонлама ҳужжатларни имзолаш маросими бўлди.

Президент Шавкат Мирзиёев ва президент Ражаб Тоййиб Эрдўған Ўзбекистон билан Туркия ўртасидаги стратегик ҳамкорликни янги босқичга кўтаришга қаратилган Қўшма баёнотни имзоладилар.

Икки мамлакат ҳукуматлари, вазирлик ва идоралари ўртасида иқтисодиёт, савдо-сотиқ, транспорт-логистика, саноат, энергетика, илм-фан, таълим, туризм ва бошқа соҳаларга доир 24та ҳужжат имзоланди.

Ххххххххххххххххххххх

Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев 4 май куни Қозоғистон президенти Нурсултон Назарбоев билан телефон орқали мулоқот қилди, деб хабар берди президент матбуот-хизмати.

Суҳбатда давлат раҳбарлари олий даражада эришилган келишувларни амалга ошириш доирасида кўп қиррали Ўзбекистон-Қозоғистон ҳамкорлигини янада кенгайтириш ва мустаҳкамлашнинг долзарб масалаларини муҳокама қилдилар.

"Суҳбатда Марказий Осиё мамлакатлари ўртасида яхши қўшнилик муносабатларини ривожлантириш масаласига алоҳида эътибор қаратилди. Жорий йил март ойида Остонада бўлиб ўтган минтақа давлатлари раҳбарларининг биринчи саммити самарали натижалар бергани мамнуният билан қайд этилди", — дейилади хабарда.

ooooooooooooooooo

Ӯзбекистон Марказий банки: 2018 йилнинг биринчи чорагидаги пул-кредит сиёсатининг шарҳини эълон қилди.

Шарҳга кўра, Ўзбекистон ЯИМ биринчи чоракда 5,1 фоизга ўсди, иқтисодиётга киритилган инвестициялар ҳажми - 29,4 фоизга, саноат маҳсулотлари ишлаб чиқариш ҳажми - 11,8 фоизга. Йил бошидан бери фаолият юритаётган корхоналар ва ташкилотлар сони 3,8 фоизга ошди.

Ташқи савдо айланмаси 7,9 млрд долларни ташкил этди. Миллий валютадаги пул массаси эса 2017 йилнинг биринчи чорагидаги 5,7% билан таққослаганда 1,7%га ошди. Марказий банк ижобий тенденциялар орасида истеъмол нархлари ўсиш суръатининг пасайганига ҳам эътибор қаратди.

Ххххххххххххххххххххххх

Бу йил Ўзбекистон ва Россия ўртасидаги товар алмашиш ҳажмини 2017 йилдаги 5 миллиард доллардан 6 млрд долларга етказиш режалаштирилмоқда, деди Ўзбекистоннинг Россиядаги элчиси Баҳром Ашрафхонов "Халқ сўзи" газетасига берган интервьюсида.

"2018 йилги режаларимизнинг барчаси президентимиз томонидан берилган топшириқлар, вазифалар ва кўрсатмаларга асосланган. Бу йил ўзаро савдо ҳажмини олти миллиард долларга етказиш ана шу вазифалар қаторидан ўрин олган", — деди Ашрафхонов.

Элчи 2018 йилдаги устувор вазифалардан бири ўзаро муносабатларда минтақавий ҳамкорликни кучайтириш эканлигини қайд этди. Россиянинг ўн ҳудудига Ўзбекистон вилоятлари вакилларининг ташрифларини ҳамда Россиянинг саккиз ҳудуди вакилларининг жавоб ташрифларини ташкил этиш режалаштирилган.

"Шу билан бирга Ўзбекистондаги муқаддас қадамжоларга ташрифларни амалга оширишга бағишланган зиёрат туризмини ривожлантириш бўйича иш олиб бориш ва Татаристонда Ўзбекистон Республикаси кунларини ўтказиш кўзда тутилган", — деди элчи.

Хххххххххххххххх

 Ӯзбекистон ва Жанубий Корея муносабатлари кун сайин ривожланмоқда. Бу ҳақда тошкентлик ҳамкоримиз Маҳмула Муҳаммадкарим қизи юборган икки хабарни биргаликда тинглаймиз.

ххххххххххххххххххххххххххххххх

Ироқ марказий суди турли мамлакатлардан келган саккиз аёлни ўзини Исломий Давлат деб атайдиган жангари ташкилотга аъзо деб топиб, бир умрлик қамоқ жазосига ҳукм қилди.

Улар орасида бир Ўзбекистон фуқароси ҳам бор. Аёлнинг исми-шарифи маълум қилинмаган.

Пайшанба куни бўлиб ўтган суд жараёнини кузатган AFP журналистига кўра, Ироқ Олий ҳакамлар кенгаши вакили, судья Абдел Саттор Байракдар бу ҳақида кенгаш интернет саҳифасида ҳам хабар қилди.

"Марказий жиноий суд турли мамлакатлардан келган саккиз нафар террорчини бир умрлик қамоқ жазосига ҳукм қилди. Уларнинг уч нафари Туркиядан, яна уч нафари Озарбайжондан, бири Ўзбекистон ва яна бири Суриядан", - деб айтган Байракдар.

Хабарларга кўра, апрель охирида Ироқ суди Россиялик 19 аёл, ҳамда Озарбайжон ва Тожикистондан келган 10 аёлни ИШИДга алоқадор дея бир умрлик қамоқ жазосига ҳукм қилганди.

Россия Ташқи ишлар вазирлигига кўра, Ироқ турмаларида Россия фуқаролигига эга 50-70 аёл жазо ўтамоқда.

 

май 06, 2018 12:14 Asia/Tashkent
Шарҳ