779қисм« Фотир »муборак сураси  9-11- ояти карималарининг шарҳи.

 Суҳбатимиз ибтидосида  «Фотир " муборак сураси 9-ояти каримасининг тиловатига қулоқ тутамиз:

وَاللَّـهُ الَّذِي أَرْسَلَ الرِّيَاحَ فَتُثِيرُ سَحَابًا فَسُقْنَاهُ إِلَىٰ بَلَدٍ مَّيِّتٍ فَأَحْيَيْنَا بِهِ الْأَرْضَ بَعْدَ مَوْتِهَا ۚ كَذَٰلِكَ النُّشُورُ ﴿٩﴾

Бу ояти карима   қуйидагича таржима қилинган:

Аллоҳ шамолларни юборган зотдир. Бас, улар булутни қўзғатур. Биз уни ўлик юрт томон ҳайдаб, у билан ерни ўлиб ётганидан кейин тирилтирамиз. Тирилиш ҳам шунга ўхшашдир. (9)

Ӯтган суҳбатимизда мӯминлар ва кофирларнинг қиёмат кундаги мавқеъига ишора қилинган эди. Бу ояти каримада охирзамон кунига шак келтирадиган ва уни имконсиз ҳол дея инкор қиладиган кимсаларга қарата буюрилади: Аллоҳ таъоло шу дунёдаёқ ҳар йили қиш фаслида дарахтларни ӯлдириб, баҳор келиши билан уларни тирилтиради. Инсонларнинг қайта тирилиши ҳам худди шундай.

Ӯйлаб кӯринг, шамол ва ёмғир воситасида қақраган ерни сероб айлайдиган, бу йӯл билан гиёҳ ва дарахтларнинг қайта тирилиши, яъни кӯкаришини таъминлаган Аллоҳ сизни ӯлганингиздан сӯнг тирилтиришга қодир эмасми?

Бу ояти каримадан қуйидагиларни ӯрганамиз:

  1. Океан ва денгизлар устидаги улкан булутларни ҳаракатга келтирадиган шамолларнинг эсиши ҳамда ӯлик ҳолатидаги ерга янги ҳаёт бахш айлайдиган ёмғирнинг ёғиши ва  бошқа табиий ҳодисалар сира-сира тасодифий воқеа эмас, балки буларнинг ҳаммаси оламни яратган буюк ва қудратли Аллоҳнинг иродасига боғлиқ.
  2. Борлиқ олам махсус дастур ва тадбир ила Аллоҳ таъоло томонидан фаришталар орқали бошқарилади.

 

Энди  «Фотир" муборак сураси 10-ояти каримасининг   тиловатига қулоқ тутамиз.

مَن كَانَ يُرِيدُ الْعِزَّةَ فَلِلَّـهِ الْعِزَّةُ جَمِيعًا ۚ إِلَيْهِ يَصْعَدُ الْكَلِمُ الطَّيِّبُ وَالْعَمَلُ الصَّالِحُ يَرْفَعُهُ ۚ وَالَّذِينَ يَمْكُرُونَ السَّيِّئَاتِ لَهُمْ عَذَابٌ شَدِيدٌ ۖ وَمَكْرُ أُولَـٰئِكَ هُوَ يَبُورُ ﴿١٠﴾

Бу ояти  карима  қуйидагича таржима қилинган:

Кимки иззат истаса, бас, барча иззат Аллоҳникидир. Унга хуш каломлар юксалур ва солиҳ амал кўтарур уни. Макр ила ёмонликлар қилганларга шиддатли азоб бордир. Ана ўшаларнинг макри ботил бўлур. (Хуш калом–калимаи шаҳодат, «алҳамдулиллоҳ», «субҳаналлоҳи», «Аллоҳу Акбар» ва зикр, дуо, тиловат ҳамда барча яхши гап-сўзлардир. Ана ўша хуш каломгина Аллоҳ таолонинг ҳузурига кўтарилади.) (10)

Мол-дунёга ружуъ қӯйганлар ӯзларининг қадр-қийматини қудрат ва бойлик йиғишда, ёхуд ҳоким қудратлар билан яқинлашишда деб билишади. Бу бечоралар бутун ҳимматларини ана шу арзимас мақсадларга етиш учун сарфлашади.

Аммо Қуръони каримнинг таъкидлашича, ҳақиқий қадр-қиймат Аллоҳга яқинлашиш, Унга иймон келтириш ва Унга бандалик қилишдадир.

Ояти кариманинг давомида қадр-қиймат ва иззатни қӯлга киритишнинг йӯли эзгу фикрлаш, эзгу ишларни бажаришдан иборат эканлиги таъкидланиб, буюрилади:  фақат иймон ва солиҳ амалларгина нсонни юксалтиради, уни Аллоҳга яқинлаштиради.

 Бу ояти каримадан қуйидагиларни ӯрганамиз:

  1. Ҳақиқий иззат ва қадр-қиймат одамлар наздида эмас, балки  Аллоҳ наздидадир. Бугун одамлар назарида азиз бӯлганларнинг кӯпи қиёмат куни залил ва бечоралар бӯлиши мумкин. Аммо мумин киши қийинчилик пайти ҳам азиз ва эркиндир.
  2. Иймон ва амал ӯзаро чамбарчас алоқада бӯлиб, улар бир-бирига таъсир ӯтказади. Уларнинг бири иккинчисини қувватлайди ёхуд заифлаштиради.
  3. Ҳеч кимса ҳийла-найранг билан мустаҳкам иззат-эътиборни қӯлга киритолмайди.

وَاللَّـهُ خَلَقَكُم مِّن تُرَابٍ ثُمَّ مِن نُّطْفَةٍ ثُمَّ جَعَلَكُمْ أَزْوَاجًا ۚ وَمَا تَحْمِلُ مِنْ أُنثَىٰ وَلَا تَضَعُ إِلَّا بِعِلْمِهِ ۚ وَمَا يُعَمَّرُ مِن مُّعَمَّرٍ وَلَا يُنقَصُ مِنْ عُمُرِهِ إِلَّا فِي كِتَابٍ ۚ إِنَّ ذَٰلِكَ عَلَى اللَّـهِ يَسِيرٌ ﴿١١﴾

Бу оятикаримақуйидагича таржима қилинган:

Аллоҳ сизларни тупроқдан, сўнгра нутфадан яратиб, кейин жуфт-жуфт қилиб қўйди. Қайси бир урғочи нимага ҳомиладор бўлса, нимани туғса, фақат Унинг илми билан бўлур. Ҳар бир умр кўргувчига умр берилиши ёки унинг умрининг қисқартилиши албатта китобда бордир. Албатта, бу Аллоҳга осондир. (Жон, ҳаёт деб номланган бу нарсанинг асли қандай, моҳияти нима, билиб бўлмайди. Буни фақат Аллоҳ таолонинг Ўзи билади. Ушбу ҳақиқатни инсоф билан тааммул қилган ҳар бир инсон Аллоҳга иймон келтириши керак. (11)

Қиёмат кунига мункир бӯлганлар ӯз иддаоларини исботлаш учун бирор-бир илмий далилга эга эмаслар.

Бу ояти каримада буюрилади: сизни тупроқдан яратган Аллоҳ нега энди бу ишини қайта такрорлай олмас экан?!

Маний, ҳомиладорлик, туғруқ каби сизни яратишнинг барча босқичларини ҳикмат ила тадбир айлаган улуғ зот қиёмат куни қайта яратишга ожизлик қилармиди?

Туғилганингиздан кейин ҳам ердаги ҳаётингиз хоҳ қисқа бӯлсин, хоҳ узоқ Аллоҳнинг иродасидан ташқарида эмас. Шундай экан, Ул зотга одамни қайта яратишнинг нима қийинчилиги бор?

Бу ояти каримадан қуйидагиларни ӯрганамиз:

  1. Инсоннинг яратилиш жараёнига разм солиш кишига Аллоҳнинг қудратини яхшироқ идрок этиш ва кибр-ғурурга берилмаслик имкониятини муҳайё айлайди.
  2. Барча инсонлар, Одам алайҳиссаломдан бугунги одамларгача тупроқдан яратилган ва охир-оқибаттупроққа қайтишади.
  3. Инсоннинг умри Аллоҳнинг ихтиёридадир. Бировларнинг узоқ умр, бошқаларнинг қисқа умр кӯриши Яратувчи ягона Аллоҳнинг ҳикматига боғлиқ.
  4. Инсон умрининг ҳар бир лаҳзаси ёзиб борилади ва қиёмат куни сарҳисоб қилинади.

 

май 17, 2018 12:48 Asia/Tashkent
Шарҳ