Форс, ўзбек ва тожик  тиллардаги дилрабо қўшиқлар

Меҳрибон ва раҳмли Аллоҳ номи билан!

Ассалому алайкум азиз тингловчилар!

Бугунги якшанбе оқшомида Эрон Ислом Жумҳуриятининг ўзбек тили радиосидан "Қалбга яқин қўшиқлар"мусиқали дастуримизнинг навбатдаги сони  ила хонадонингиз меҳмонимиз.

Мен, Адиба Қодирий радио тўлқинларида сизга ҳамроҳлиқ қилмоқдаман.

Азиз мухлислар! Мусиқали дастуримизнинг бугунги сонида  форс, ўзбек ва тожик  тиллардаги дилрабо қўшиқлар ўрин олган. Бу мусиқий дастуримиз сиз азизларга ёқади ва манзурингиз бўлади деган умиддамиз!

Азиз мухлислар, кўй-қушиқнинг бетакрор жозибаси ҳар қандай инсонни ўзига ром этади. Майин ва ёқимли куй қалбларга ҳарорат, руҳиятга қувват, шуурга тиниқлик бахш этади.   Азизлар, сизга маълумки, буюк  Эронзамин   диёри   ўзининг   ўта  машхур  

қўшиқчилари ила    дунёни  лол   қолдирган. Қайси  бир  бошқа  ўлкаларга  борманг,  қаерда

 бўлманг,  дилнишин, дилга  ором бахш  этувчи   форсий  гўзал  куй-қўшиқларнинг   ажиб бир   сеҳрли садоси   қулоққа чалинади. Яхшиси келинг биргаликда  Ҳомиди Ҳумоюн ижросида “Ҳессе ошиқи”” номли чиройли ва дилрабо қўшиқни  эшитайлик.

 Азизлар, эслатиб ўтамиз сиз радиомизнинг интернет сайти Порстудей дот ком дроб уз

Электрон почтаси   : узбек кучукча порстудеу доткомга мактуб ёзиш ва таҳририятимиз телефон рақами + 989397362545га сим қоқиб истайдиган ёқимли ва севимли қўшиқларингизни радио орқали эфирга ўзатишимизни сўрашингиз мумкин. Қўнғироқларингизни кўтамиз.

Мусиқий дастуримиз давом этади.

Азиз мухлислар,   Самарқанд ва Бухоро  вилоятларидан кўп мухлисларимиз    биздан Ўзбекистоннинг севимли ва машҳур  хонандаларидан  бўлмиш Комилжон Отаниёзов ижросида "Хуршид каби" номли қўшиқни тинглаш истагини билдиришган.  Мухлисларимизнинг истак-хоҳишларига биноан танлаган қўшиқни  манзурингизга тақдим этамиз.

Азизлар, дастуримиз якунида  Тожикистон ва Самарқанд мухлисларимиз  истак-хоҳишларига биноан Джурабек Муродов, Жонибек Муродов ва Садриддини Нажмиддин     ижросида "Тожик, Форс Дари " номли қўшиғини сизнинг манзурингизга ҳавола этамиз.

Сармояи умри одами як нафас аст

Ин як нафас аз баройи як ҳамнафас аст

Бо ҳамнафаси гарм нафасе биншини

Мажмуи ҳаёти умри он як нафас аст

Тожик ва ё форс ва ё аҳли дарием

Дар ҳастиву ҳамбастагии якдигарием  

 Муҳтарам тингловчилар, сиз "Қалбга яқин қўшиқлар" дастурининг навбатдаги  сонини  тингладингиз.Бизга ажратилган вақт ўз ниҳоясига етди.

  Биз эса, дастуримизга якун ясаймиз. Яна радио тулқинларида ҳамнафас бўлгунча,  мерубон ва раҳмли Аллоҳ паноҳида қолинг.  

 

июн 18, 2018 10:59 Asia/Tashkent
Шарҳ