Ижтимоий адолат

Меҳрибон ва раҳмли Аллоҳ номи билан!

Ассалому алайкум, азиз ва муҳтарам радиотингловчилар!

Эрон Ислом Инқилобининг 40 йиллиги муносабати билан радиомизнинг “Маданият ва маориф” бўлими “Руҳуллоҳ мактабида”  унвонли махсус эшиттиришларни 32 қисмдан иборат  10 дақиқали  суҳбатлар орқали эфирга узатади. Мазкур махсус эшиттиришларда Имом Хумайний  (а) нинг сиратлари ва ул ҳазрат яратган мактаб ҳамда Исломий Инқилобнинг зўравон  қудратларга қарши бўлган курашлари  ёритиб борилади. Бизни тинглаб боринг.

Азиз тингловчилар, ёдингизда бўлса, олдинги дастуримизда Имом Хумайний ( р.а)  андишаларида иқтисодий адолатнинг ӯрни ҳақида сӯз юритган эдик. Исломий Инқилоб асосчиси Имом Хумайний (р.а)  иқтисодий адолатга оид қарашлари икки жиҳат,  самарали адолат ва тарқатувчи адолат,  ҳамда кенг исклюзив адолатга  тегишлидир. Бу икки адолат асосида уша вақти жамиятда  иқтисодий адолат вужудга келадиким ҳам барча фуқароларга иқтисодий тенг фурсатларни  вужудга келтирса,  ҳамда минимал даражада жамиятнинг барча фуқаролари учун шарафли бир ҳаётни таьмин этиб унга кафолат берса. Шунингдек Имом Хумайний (р.а)  андишасида мустазъафин ва маҳрумлар ишларига доимий равишда эътибор қаратиш ижтимоий адолатни амалда татбиқ этиш учун лозим деган мавзӯни кӯриб чиққан эдик. Шунинг учун Имом Хумайний (р.а)  қарашларидан келиб чиққан Эрон Ислом Жумҳуриятининг асосий қонунида адолат ва тенглик барқарор бӯлиши исломий тизимнинг мақсадларидан ҳисобланади. Адолатнинг сиёсий жиҳатига аҳамият қаратиб бугунги дастурда сизларни ижтимоий адолатнинг бошқа жиҳатларидан бири,  яъни Руҳуллоҳ мактабида сиёсий адолат билан ошно этиш ва Эрон Ислом Жумҳуриятининг асосий қонунида унинг инъикос этилишини таҳлил этишни мақсад қилдик.

Сиёсий адолатдан мақсад бу халқнинг иштирок этиши,  сиёсат ва қудрат ҳавзасига тегишли бӯлган ижтимоий адолатнинг жиҳатидир. Бу мавзӯларнинг халқ тақдирида муҳим аҳамиятга эга бӯлишини эътиборга олган ҳолда сиёсий адолат жамиятда ижтимоий адолатнинг бошқа жиҳатларини амалда татбиқ этишда тақдирни белгиловчи асосий рол ӯйнайди. Бу адолат барча фуқаролар учун тенг иштирок этиш имконини вужудга келтириши,  барча фуқароларнинг ҳақ -ҳуқуқлари риоя этилиши,  қавмият,  тил,  ирқ,  мазҳаб,  дин,  сиёсий қарашларнинг фарқ қилиши сабабидан фуқароларнинг ҳеч қайси бири сиёсий иштирок этиш ҳаққидан маҳрум бӯлмаслиги керак. Ҳоким масъуллар барча фуқаролар учун  тенг суратда фазони яратишлари лозим, токим ӯзларининг сиёсий ё маданий ташкилотларни қонун доирасида ташкил этиб фаьолият этсинлар.

Барча фуқаролар қонун наздида тенг бӯлишлари лозим.  Имом Хумайний (р.а) -нинг сиёсий адолатга ёндошуви учта муҳим ва асосий масалага тегишлидир. Биринчиси барча фуқаролар учун сиёсий ҳузур топиш ҳақ -ҳуқуқларини расмий равишда тан олиш.

Иккинчиси,  ҳокимларнинг фаъолиятларини назорат этиш ҳақ -ҳуқуқни расмий равишда тан олиш.

Учинчиси эса,  партияларнинг шаклланиши,  синфий,  маданий ва сиёсий ташкилотлар ва эътирозли намоишларни ташкил этишнинг эркинлигини расмий равишда тан олиш.

Имом Хумайний (р.а) сиёсий қарашларининг асосини Вилояти фақеҳ назарияси асосида исломий ҳукуматни ташкил этишдан иборат. Ул ҳазрат жамиятнинг барча жиҳатларини ўзига қамраб олган сиёсий фақеҳ вилоятини иллоҳий ирода ва хоҳишига тегишли деб билардилар. Аммо ул ҳазратнинг эътиқодига кўра, барча жамият қабул қилмаса ёки оммавий қабул бўлмаса бу ҳақиқат амалда зуҳур топмайди. Ул ҳазрат салтанат тизимида ҳукмдорни сайлаш тарзини танқид остига олиб, ушбу тизимларда ҳукмдорни сайлашнинг асосий механизмини жамиятда мустабидлик пайдо бўлишининг омили деб эслатиб, шундай эътиқодга эгаларким, мамлакатнинг барча фуқаролари ҳукмдорни сайлашда тенг ва одилона тарзда рол уйнашлари лозим ва шу сабабдан мамлакатнинг барча масалаларида халқнинг кенг кўламда , тенг ва ҳақиқий иштирок этишларини Исломий Инқилобнинг муҳим мақсадларидан деб биладилар. Шунга асосан Исломий Инқилоб идеологияси ва фикрий доирасида барча фуқароларнинг тенг ва адолат юзасидан иштирок этишлари сиёсий адолатнинг тимсоли ва рамзи унвонида талқин этилади. Эрон Ислом Жумҳурияти асосий қонуни учинчи бобининг саккизинчи моддасида ҳам қатъийлик билан давлатнинг вазифаларидан бири бу “ўзларининг маданий, ижтимоий, иқтисодий ва сиёсий тақдирларини тайинлашда халқ оммасининг иштирок этишлари” учун барча имкониятлардан фойдаланиши таъкидланган.

Тинч ҳаёт кечириш учун муҳим бўлган нарсалар билан

Имом Хумайний раҳматуллоҳи алайҳ андешасида сиёсий адолатнинг энг муҳим жиҳатларидан бири бу диний ақалиятни ташкил этувчи одамларнинг сиёсий ҳақ-ҳуқуқларидан баҳраманд бўлишлари ҳисобланади. Бу мавзўнинг аҳамияти уша вақти намоён бўладиким, агар Имом Хумайний раҳматуллоҳи алайҳ бир диний раҳбар ва  маржаъ эканлигини назарга олсак. Ва ул ҳазратнинг ташкил этган ҳукумати ислом динига асосланган ҳукуматдир ва ҳукуматнинг диний моҳиятга эга бўлишини эътиборга олган ҳолда бошқа динлар издошларига нисбатан бошқа ва бегона қарашнинг шаклланиши учун замина вужудга келишига ёрдам беради. Аммо Имом Хумайний раҳматуллоҳи алайҳнинг сиёсий ва фикрий назариясида Исломий ҳукуматда бошқа динларнинг издошлари мамлакатнинг бошқа фуқароларидек барча ҳақ-ҳуқуқ ва ҳурмат-эҳтиромга эгалар. Имом Хумайний раҳматуллоҳи алайҳ қаттъийлик билан Исломий Жумҳурият халқ тизмидир ва диний аққалиятни ташкил этувчи намояндалар бошқа фууқаролардек мамлакатнинг ишларида иштирок этиш учун кенг эркинликка эгалар деб эълон қилдилар. Ул ҳазрат Исломий ҳукуматнинг вазифаларидан бири бу диний аққалиятни ташкил этувчи намояндаларнинг хавфсизликлари ва ҳақ-ҳуқуқларини муҳофазат этиш деб билиб ҳаммага ишончи билдирадиларким, исломий тизимда диний аққалиятни ташкил этувчи барча намояндалар жамиятда комил осойишталик ва эркинликдан баҳраманд бўлишади.

Ана шу қарашга асосан Эрон Ислом Жумҳуриятининг асосий қонунида қатъилик билан диний аққалиятни ташкил этувчи намояндаларнинг ижитмиой ва сиёсий эркинлик ҳақ-ҳуқуқлари муҳофазат этилади ва уларнинг ижтимоий ва сиёсий ҳаётларида ижтимоий адолат назарга олинган.  Мисол учун келтириш мумкинки, парламентда халқ намояндаларини сайлаш иеханизмини тайинлашга қаратилган Эрон Ислом Жумҳурияти асосий қонунинг 64 бобида аққалиятни ташкил этувчи диний намояндаларга парламентда мустақил тарзда намояндага эга бўлишлари учун махсус ҳуқуқ назарга олинган. Бу бобга асосан, зардуштийлар ва калимийларнинг ҳар бири бир намоянда, калдоний ва ошурий масеҳийлар бир намоянда ҳамда мамлакатнинг шимол ва жанубидаги арманийлар масеҳийлари ҳам бир намояндани парламентда эга бўлишлари мумкинким, уша дин намояндаларининг рай беришлари ва ушбу аққалиятни ташкил этувчи намояндалар орасидан сайланишади. Улар диний аққалиятни ташкил этувчиларнинг манфаатларини парламентда муҳофазат этишади. Албатта жамиятнинг 95 фоизини мусулмон ташкил этувчи жамиятда парламентда диний аққалиятлардан беш нафар намоянданинг ҳузур топиши бу сиёсий адолатнинг тимсоли ва рамзидирким, диний аққалиятларга нисбатан Эрон ислом Жумҳурияти тизимининг ижобий муносибат қилиши билан амалда табиқ этилишига имкон яратган.    

 

Ёрлиқ

июн 19, 2018 14:24 Asia/Tashkent
Шарҳ