“Ўзбекистон ўтган ҳафта давомида” рукнидаги туркум эшиттиришнинг янги сонини эътиборингизга ҳавола этамиз. Унда ушбу мамлакатда юз берган сиёсий, иқтисодий, ижтимоий, маданий ва илмий ўзгаришлар борасида сизга маълумот берамиз. Бизни тинглаб боринг.

Дастлаб муҳим мавзуларнинг қисқача шарҳи билан танишинг:

  1. Ўзбекистон  президенти Шавкат Мирзиёев  «Росатом»   бош директорини қабул қилди.
  2. Ӯзбекистон бош вазири Абдулла Арипов Тожикистон бош вазири билан учрашди
  3. Ташқи Ишлар Вазирлигида бир кунда учта давлат элчиси билан учрашувлар бӯлиб ӯтди.
  4. Россия Ўзбекистонда АЭСни Навоий  вилоятида қурадиган  бўлди
  5. Эрон ва Ўзбекистон авиация ва темир йўл транспорти соҳасидаги ҳамкорликларини кенгайтирмоқчи
  6. Прокурорнинг ваъдасига ишониб Ўзбекистонга қайтган қидирувдаги диндорлар Тошкент аэропортида қўлга олинди
  7. Тергов давомида майиб қилинган йигитнинг онаси президент Мирзиёевга мурожаат қилди
  8. Генерал Парпиевнинг ӯринбосари қӯлга олинди.

Энди энг муҳим мавзуларнинг тафсилотига ӯтамиз:

Ўзбекистон Республикаси президенти Шавкат Мирзиёев 30 май куни мамлакатда амалий ташриф билан бўлиб турган «Росатом» Атом энергияси бўйича давлат корпорацияси бош директори Алексей Лихачёвни қабул қилди.

Давлат раҳбари  Ўзбекистон-Россия стратегик шериклик ва иттифоқчилик муносабатлари, ўзаро манфаатли кўп қиррали ҳамкорликни изчил мустаҳкамлашга хизмат қилаётган юқори ва олий даражадаги доимий алоқаларни чуқур мамнуният билан қайд этди.

Товар айирбошлаш ҳажми, инвестиция, энергетика, саноат, транспорт ва бошқа соҳалардаги йирик лойиҳалар биргаликда амалга оширилмоқда, минтақалараро фаол мулоқот олиб борилмоқда, маданий-гуманитар алоқалар жадал ривожланмоқда.

Музокаралар давомида илм-фан ва юқори технологиялар соҳасида узоқ муддатли ҳамкорликни ривожлантириш ва чуқурлаштиришга, истиқболли лойиҳаларни амалга оширишга, икки мамлакатнинг илмий-тадқиқот институтлари ҳамда инновацион марказлари ўртасида яқин ҳамкорликни ўрнатиш, хусусан, атом энергиясидан тинч мақсадларда фойдаланиш соҳасида ўтган йили имзоланган ҳамкорлик тўғрисидаги Ҳукуматлараро битим доирасидаги масалаларга алоҳида эътибор қаратилди.

Биргаликдаги дастур ва лойиҳалар доирасида юқори малакали мутахассисларни тайёрлаш бўйича мунтазам ишларни ташкил этиш муҳимлиги таъкидланди.

Хххххххххххххххххх

Ўзбекистон бош вазири Абдулла Арипов Тожикистонда ушбу республика ҳукумати раҳбари Қоҳир Расулзода билан учрашди, деб хабар берди Тожик телеграф агентлиги.

Тожикистон президенти Эмомали Раҳмоннинг Ўзбекистонга бўлажак ташрифи мулоқотнинг асосий мавзуси бўлди.

Икки давлат ҳукуматлари раҳбарлари мазкур воқеа икки давлат муносабатлари ривожига янги туртки беради деб ҳисоблайди.

Шунингдек, ўзаро мулоқот чоғида минтақа мамлакатлари ўртасидаги ҳамкорлик ҳамда Душанбеда бўлиб ўтадиган МДҲ ҳукумат раҳбарлари Кенгаши йиғилишининг кун тартиби муҳокама қилинди.

Тожикистон президенти Ўзбекистонга 2018 йилнинг кузида расмий ташриф билан келиши кўзда тутилган.

Хххххххххххххххх

Ташқи Ишлар Вазирлигида бир кунда уч давлат элчиси билан учрашувлар бӯлиб ӯтди.

Бу ҳақда тошкентлик ҳамкоримиз Маҳмула Муҳаммадкарим қизининг хабарини тинглаймиз

хххххххххххххххх

Россиянинг “Росатом” корпорацияси бош директори Алексей Лихачёв Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев билан учрашув давомида Ўзбекистонда атом электростанциясини қуриш масаласи муҳокама марказига айлангани ҳақида маълум қилди.

Лихачёвнинг сўзларига кўра, АЭС 2та блокдан иборат бўлади. Шунингдек, ҳукуматлараро келишув, шартнома, бу объектни фойдаланишга топшириш муддатлари, кадрлар тайёрлаш масаласи ҳам кўриб чиқилган.

Ўзбекистон Россияга Навоий вилоятида АЭС қуришни таклиф қилди. Ўзбекистон президенти ва бош вазири бизга Навоий вилоятидаги майдонча ҳақида маълум қилишди. Яқин кунлар ичида у ерга йўл олиб, маълумот йиғишни бошлаймиз. Лойиҳага ёндашувлар муҳокама қилинди”, - деди Лихачёв.

Унинг таъкидлашича, Ўзбекистонда АЭС қурилиши лойиҳасини амалга ошириш учун тегишли давлат органи ташкил этилиши лозим, у республикадаги атом соҳасини тартибга солади.

Хххххххххххххххххххххххх

Форс ахборот агентлигининг хабар қилишича, Эрон Йӯл ва Шаҳарсозлик вазири Аббос Охундий Тошкентда Ўзбекистон бош вазирининг биринчи муовини ва бу мамлакат темир йўл ширкати раиси Оилбой Раматов  билан учрашувда  Ўзбекистон Марказий Осиёдаги энг муҳим ва катта потенсиалга эга мамлакат ҳисобланади ҳамда Теҳрон ва минтақа учун муҳим стратегик ва савдо иқтисодий  шерикка айланиши мумкин, -- деб айтди.

Эроннинг Йўл  ва шаҳарсозлик вазири шунингдек  ҳар икки мамлакатнинг ўзаро алоқаларни мустаҳкамлашга  саъй- ҳаракат қилаётганига тўхталиб,  Эрон давлати Тошкент билан юк ташиш бўйича мукаммал бир келишув имзолаб,  Эрон жануби ва шимолидаги логистик хизматлардан Ўзбекистон томонининг  ҳам фойдаланиши учун шароит яратиб бериш имкониятига эга эканлигини таъкидлади.

Ўзбекистон бош вазирининг биринчи муовини Очилбой Раматов ҳам  бу учрашувда  Ўзбекистон давлатининг  Эрон билан ўзаро ҳамкорликларни янада кенгайтиришга алоҳида аҳамият бераётганлигига ишора қилиб,  алоқаларни янада чуқурлаштириш учун энг аввало асосий одимлар ва ҳаракатлар бошланиши лозим деб таъкидлади.

Хххххххххххххххххххх

Эндиги хабаримиз  ватанга қайтиш орзусида бӯлган хорижлик Ӯзбекистонликларни ҳайратга солиши  табиий.

Беш йилдан буён қидирувда бўлган тошкентлик ака-ука Аброл ва Шуҳрат Дўсмуҳаммедовлар қамалмаслиги ҳақидаги прокурор ваъдасидан сўнг 28 май куни Истанбулдан Тошкентга қайтгач, аэропортда қўлга олинди.

Ака-укалар аввал шаҳар прокуратурасида, сўнгра Бош прокуратурада сўроқ қилинганидан сўнг Тоштурмага киритилди.

Дўсмуҳаммедовларнинг яқинлари, прокурор президент Шавкат Мирзиёевнинг кўрсатмаларига зид ҳолда уларни алдаганлигидан шикоят қилмоқда.

Диний айбловлар билан айбланган ака-ука Дўсмуҳаммедовлар 2013 йилнинг февралида Ўзбекистонни тарк этгандилар.

 

Ёрлиқ

июн 24, 2018 13:37 Asia/Tashkent
Шарҳ