Буюк шарқ  санъати  дурдоналари   форс  ўзбек,   ва  афғон халқларининг    ёқимли   куй-қўшиқлар

Меҳрибон ва раҳмли Аллоҳ номи билан!

Ассалому алайкум азиз тингловчилар!

Бугунги якшанбе оқшомида Эрон Ислом Жумҳуриятининг ўзбек тили радиосидан "Қалбга яқин қўшиқлар"мусиқали дастуримизнинг навбатдаги сони  ила хонадонингиз меҳмонимиз.

Мен, Адиба Қодирий радио тўлқинларида сизга ҳамроҳлиқ қилмоқдаман.

Азизлар, бугунги  сиз  учун  аталган   куй-қўшиқларимиз ҳам    буюк шарқ  санъати  дурдоналари   форс  ўзбек,   ва  афғон халқларининг    ёқимли   куй-қўшиқлари асосидадир.  Мусиқий дастуримиз сиз азизлар кунглида жой олади   деган умиддамиз!

Кўй- қушиқ кўнглимизни нурафшон этади, бизни ҳаётнинг ғам-андуҳларидан йироқ этиб, гўзал ва ёқимли хатти-ҳаракатларга чорлайди. Ҳаётбахш куй-қўшиқ эшитган, гўзал ва ёқимли оҳанг тинглаган кекса-ю ёш руҳиятида мамнунлик акс этади, қалбида эзгу туйғулар шаклланади.

Шундай экан келинг биргаликда   эронлик  машҳур  хонанда  Беҳноми Бони  ижросида,   "Ошеқам карде”  номли кайфиятни кутарувчи қўшиғини тинглайлик.

Бовар кун ҳаме чо шуде бо ту беҳешт

Йе чезоро намише невешт

То йе рузе береси беҳеш

Йе чезойе месе ҳамин эшқ

Йе чезойе месе ҳамин эшқ

 Азизлар, ўз фикр ва  мулоҳазаларингизни   баён этиш учун  қўйидаги адресга  мурожаат этишингиз мумкин:

Интернет сайтимиз: Порстудей дот ком дроб уз

Электрон почтамиз: узбек кучукча порстудеу дотком

Ушбу адресга мактуб ёзиш ва таҳририятимиз телефон рақами + 989397362545га сим қоқиб истайдиган ёқимли ва севимли қўшиқларингизни радио орқали эфирга ўзатишимизни сўрашингиз мумкин. Қўнғироқларингизни кўтамиз.

Мусиқий дастуримиз давом этади.

Буюк файласуфлардан бири Платон мусиқанинг инсон ҳаётидаги ўрни ҳақида тўхталиб, “Яхши мусиқа бутун дунёни жонлантиради, қалбни қанот билан таъминлайди, тасаввурот ва янги ғоялар туғилишига ёрдам беради” деган эди.

   Ижодкорнинг шифобахш сўзи, бастакорнинг дилтортар оҳанги ва қўшиқчининг соҳир овози билан яралган ашула мухлис қалбидан жой олади.

   Азиз мухлислар!  Бухоро ва Самарқанд шаҳрларидан қўшиқсевар кўп мухлисларимиз   почтамизга мактуб ёзиб биздан Ўзбекистоннинг машҳур санъаткорларидан бири бўлмиш Озодбек Назарбеков  ижросида  “Жоним”  чиройли қўшиғини тинглаш истагини билдиришган.

 Азиз мухлислар бизнинг радиомизга эътибор қаратишингиз учун миннатдорчилик билдириб, сиз истаган қўшиқни эътиборингизга ҳавола этамиз.

Юлдуз учун яралган кун

Ойсиз ўтмас юлдузли тун

Сиз борсизки жоним бутун

Сиз мен учун яралгансиз

 Азиз тингловчилар, Душанбе шаҳридан Мўҳсин ва Сомон номли мухлисларимиз Афғонистоннинг машҳур ва жуда севимли санъаткорларидан Фарҳоди Дарё ижросида “Гулум, гулум” қўшиқни тинглаш истагини илтимос қилишган.

  Дастуримиз якунида мухлисларимизнинг истак-хоҳишини инобатга олиб танлаган қўшиғини манзурингизга тақдим этамиз.

Муҳтарам тингловчилар, сиз "Қалбга яқин қўшиқлар" дастурининг навбатдаги  сонини  тингладингиз.Бизга ажратилган вақт ўз ниҳоясига етди. 

  Биз эса, дастуримизга якун ясаймиз. Яна радио тулқинларида ҳамнафас бўлгунча,  мерубон ва раҳмли Аллоҳ паноҳида қолинг.    

 

июн 24, 2018 14:52 Asia/Tashkent
Шарҳ