Мавлавийшуносларнинг фикрича, ишқнинг энг яхши маскани мавлоно Жалолиддин Муҳаммад Балхийнинг қалби эди

Мавлавий "Маснавии маънавий" нинг учинчи дафтарида " Калила ва Димна" даги достонларнинг биридан фойдаланиб, қарға ва бойўғлининг душманликлари ҳақида ҳикоя этганини баён қилган эдик: У ушбу ҳикояда бойўғлиларни худбин   ва разил одамларнинг тимсоли сифатида кўрсатади. Бу каби кишилар борлиқ оламида ўзларининг манфаатлари учун бегуноҳ инсонларга ҳам озор беришга тайёрлар.

"Маснавий"да  Мавлавий булбулдан ҳам бошқа қушларга қараганда кўпроқ мисол келтирган. Булбул ё андалеб  шоирлар учун ишқ қуши ҳисобланади.Рамзий сўзларда ушбу қуш ишқ  ва ўлимга яқин бўлган тимсол сифатида ифода этилган. Булбул шайдо ошиқнинг рамзидир.У  ишққа бўлган садоқати  ва  ўзининг поклиги учун  маъшуқнинг қаҳру ғазаби ва ёки меҳрубонлигини бир хил қабул қилади.

Мавлоно булбул ноласининг сабабини   тиконзор балосидан унинг жудо бўлиши билан алоқадор этади. Унинг мақсади ушбу тасвирдан шуки,  булбул на фақат  илоҳий марҳаматлар ошиғидир, балки  турли  қийинчилик ва балоларни ҳам кўксини очиб қабул қилади. Мавлоно асарида булбул ориф ва мўмин инсоннинг тимсолидир. Мавлавий мўминнинг балодан иқтиқбол этишини тиконни тановул этишга ўхшатган.

Мавлавийнинг ақидасига кўра, Аллоҳнинг ошиқлари унинг барча ном ва сифатларини севишади. Улар Аллоҳнинг ҳам  меҳру жамоли ва ҳам қаҳру жалолига ошиқлар.

 Мавлавийга кўра, ошиқнинг маъшуққа жазб бўлиши табиий бир аслдир. Худди тошни осмонга отсангиз, ерга тушгани мисоли, булбул ҳам гул томонига тортилади. Бинобарин  ошиқларнинг вужудлари ҳақиқат денгизи бўлиб, мутлақ ҳақиқат томон тортилади.

Мавлавий гўзал бир тамсил билан мўминнинг дунёдаги  дуо ва нолаларини қафасдаги булбул овозига ўхшатади. Шоирнинг ақидасига кўра, қушлар орасида қафасда  сақланиш учун  лойиқлари кам топилади. Масалан, ҳеч ким қарға билан бойўғлини қафасда сақламайди ва уларнинг овозларидан роҳатланмайди. Бироқ булбулнинг ёқимли  товушини ҳамма ёқтиради.

Мавлавий нигоҳидан,  мўмин дунё қафасига  асир тушган  ўша булбулдир ва унинг Ҳақ таоло  даргоҳига қилаётган тавба ва тазаруси ёқимли наво бўлиб, Аллоҳнинг хурсанд бўлишига сабаб бўлади."Маснавии маънавий"да лочин маънавий қудрат, жон, илоҳий яқинлашув, илм, руҳ, комил инсон, пайғамбар, инсоннинг олий сифати ва кўнгил тимсолларидир.///// Қадрли тингловчилар! Сиз муқаддас Машҳад шаҳридан эфирга узатилаётган Эрон ислом Жумҳуриятининг ӯзбек тилидаги халқаро радиосидан “Мавлавий жаҳон кезади” туркум эшиттириши навбатдаги сонини тинглаяпсиз. Радиомизнинг интернет сайти Pars Today.com/uz орқали хоҳлаган пайтда эшиттиришнинг матнини ӯқиш  ва садосини тинглаш имконига эгасиз. Радиомизнинг электрон манзили uzbek@Pars Today .сom

Ушбу безавол асарда бошқа қушлар қатори бойўғли  тўғрисида ҳам сўз боради  ва  вайроналарда макони бўлган ушбу қуш маснавийда   шум ва ёмонлик тимсолини ифода этган. Мавлоно ушбу асосда молу дунёга кўнгил берган шахсларни бойўғли, шум ва наҳс ҳисоблаб, уларнинг жойлари ва маконларини вайрона ва хароб бўлган дунё дея атайди. Мавлавийга кўра, дунёпарастлар билан муошират қилиш на фақат ҳаётнинг баракати бўлмайди, балки оилаларнинг ҳам барҳам топишига сабаб бўлади. "Маснавии маънавий"да  бойўғли дунёпараст кишилар, пайғамбарлар нубувватининг мункирлари ва комил инсонларга қарши бўлган шахсларнинг тимсоли бўлиб, дунёнинг вайрона бўлган жойларига ёпишиб олишган ва улар қайғуларининг қоронғилиги ва нодонликлари боис ёруғлик ва доноликка элтувчи йўлни кўролмайдилар. Мавлавий  асарларида бойўғлига қарши равишда доимо лочин тасвирланган. Шу сабабдан бирининг мафҳуми иккинчисининг  маъно ва мафҳумини ифода этади. Мавлавийнинг ақидасига кўра, лочинлар бойўғлилар билан бўладиган  муносабатларда ҳамеша қийинчиликларни бошдан ўтказишади ва  улар худди ифлосликка тушган ганжга ўхшашади. Табиий  дунёда лочинлар ва бойўғлилар мавжуд бўлгани мисоли, Мавлавий инсонлар орасида ҳам комил бўлган шахслар ҳамда дунёпараст ва ўтгувчи лаззатларга асир бўлган кишилар борлигини таъкидлайди. Ҳар ким ўзининг лаёқати ва шоисталигига яраша ушбу гуруҳнинг бирига қўшилиши ҳамда ўзининг ҳиммати билан маънавий камолотга эришиш шароитини яратиши мумкин

 

июн 25, 2018 14:41 Asia/Tashkent
Шарҳ