Суд ва ҳукм чиқариш

Меҳрибон ва раҳмли Аллоҳ номи билан!

Ассалому алайкум, азиз ва муҳтарам радиотингловчилар!

Эрон Ислом Инқилобининг 40 йиллиги муносабати билан радиомизнинг “Маданият ва маориф” бўлими “Руҳуллоҳ мактабида”  унвонли махсус эшиттиришларни 32 қисмдан иборат  10 дақиқали  суҳбатлар орқали эфирга узатади. Мазкур махсус эшиттиришларда Имом Хумайний  (а) нинг сиратлари ва ул ҳазрат яратган мактаб ҳамда Исломий Инқилобнинг зўравон  қудратларга қарши бўлган курашлари  ёритиб борилади. Бизни тинглаб боринг.

Азиз тингловчилар, эсингизда бӯлса, ӯтган бир неча дастурларимизда Имом Хумайний (р.а) андишаларида адолат мафҳуми ҳақида шарҳ-изоҳ берган эдикким адолат Исломий Инқилоб асосчисининг андишасида энг муҳим омилларидан бири ҳисобланади. Шуни баён этиб ӯтган эдикки адолатнинг барча ижтимоий , иқтисодий, сиёсий ва ҳуқуқий жиҳатларига аҳамият берардилар. Ҳамда Исломий Жумҳурият тизимини барқарор этиш ва исломий инқилобнинг асосий мақсадларидан бирини жамиятда барча томонлама ва бир вақтнинг ӯзида адолатни амалда татбиқ этиш деб билардилар. Сизга маълумки жамиятда адолатни жорий этишнинг муҳим жиҳатлардан бири унинг ҳуқуқий ва ҳукм чиқариш масаласи ҳисобланади. Жамиятда барча томонлама адолатни барқарор этиш учун ҳукуматнинг асосий вазифаларидан бири одилона қонунларни тайёрлаш ва фуқароларнинг ҳуқуқларини таъминлаш ва халқнинг ӯртасидаги ихтилофларга якун бериш учун муносиб ижроия ва ҳуқуқ механизмларини башорат этишдан иборат.

Бугунги дастурда Имом Хумайний (р.а) андишасида суд ва ҳукм чиқариш ҳақида сӯҳбатлашамиз. Чунки жамиятда адолатнинг ҳукм ва ҳуқуқий жиҳҳатларини амалда татбиқ этиш муҳим масалалрини суд идоралари ҳал этади. Имом Хумайнийнинг суд ва ҳукм чиқариш бобидаги қарашлари асосан “Таҳрир-ул васила” китобида инъикос этилган. Ул ҳазрат бу китобда бир бобини исломда қазоват қилиш масаласига ихтисос бериб унда ислом динида қазо ва қазоват қилиш ҳақида ӯз нуқтаи назарларини шарҳ-изоҳ берадилар. Аммо ул ҳазратнинг қарашларини баён этиш учун фақатгина ушбу китоб ёки ушбу бобга таянишимиз кифоят қилмайди. Чунки ул ҳазрат маржаият ва фақеҳлик мансабида ун йил давомида исломий ҳукуматнинг раҳбари ва фақеҳлик назоратини ижро этувчи шахсдек зуҳур топдилар ва ушбу муддат давомида суд ва ҳукм чиқариш масалаларининг турли жиҳатларини билвосита мудирият этдилар.

Имом Хумайний (р.а) бу вақт ичида ӯзларининг бир мажмуаларида янги вужудга келган масалалар, ижтиҳод ва янги фатволарни тақдим этдиларким замоннинг шароитига қараб вужудга келган мушкулотларни ҳал этсалар. Бинобарин суд ва ҳукм чиқариш масалалари бобида Имом Хумайний (р.а) қарашларини баён этишда ул ҳазратнинг раҳбарлик ва амалий сиратлари ва фақеҳлик ва назариявий жиҳатларига ҳам эътибор қаратишимиз лозим. Суд ва ҳукм чиқариш бобида Имом Хумайний (р.а) андишасининг асосий рукнини адолат мафҳуми ташкил этадиким ул ҳазратнинг диний қарашидан илдиз олади. Имом Хумайний (р.а) адолат нуқтаи назаридан исломий ҳукуматда қазоват фиқҳини таҳлил этиш билан бир нечта муҳим масалани назарга оладилар. Биринчиси бу қазоват қилиш шаръий бир мақом ва мансаб бӯлиб жомеуш-шароит фақеҳлигининг асосий рукнидир. Ул ҳазрат вилоят ва фатво қаторида қазоватни исломий ҳукуматнинг асосларидан бири деб биладилар. Иккинчиси Имом Хумайний (р.а) нуқтаи назаридан ҳукм чиқариш йӯли ижтимоий арсада иллоҳий аҳкомлар ӯз аксини топиб халқ ҳаётида ҳукумат томонидан шаръий аҳкомлар амалда татбиқ этилиши лозим. Имом Хумайнийнинг жиддий эътиборларида қарор олган учинчи асл бу шундан иборатким суд системаси шундай амал қилиши керакки халқнинг ҳуқуқларини муҳофазат этиш билан суд тизмининг хавфсизлиги ва адолатини халқ учун яратишлари лозим. Бу қараш Имом Хумайний (р.а)-нинг диний қарашларидан илдиз олади. Чунки ислом дини Пайғамбари Акрам (с) шунингдек айимаи атҳор алайҳимсаломларнинг сийрат ва суннатларида қазо ва қазоватнинг барча жиҳатлари, яъни қозиларнинг шароити ва уларнинг хатти-ҳаракатларидан олиб муттаҳамнинг ҳақ-ҳуқуқига риоят этиш даъвони исботлаш йӯли ва унинг шароити ва бошқа кӯп мавзӯларга тегишли бӯлган масалаларга жиддий аҳамият қаратадилар.

Имом Хумайний (р.а) исломий ҳукумат ва исломда қазоват қилиш масаласини муҳим мавзӯ деб билиб исломий жумҳуриятнинг келажакини мамлакатда қазоват қилишининг  соғлом мизони ёки суд идораларида хатоликларда йӯл қуйиш ё адашиш мизонига тегишли деб биладилар. Ул ҳазрат бу ҳақда шундай буюрмишлар: “Қазоват масаласи муҳим масаладир. Инсон буни  билиши лозимки халқнинг  мол-мулки , номуси ва жони ва тақдири унинг қӯлидадир. Буларнинг ҳамаси суд идораларининг назорати остидадир. Агар қози Худо сақласин ӯз ишида арзимайдиган қози бӯлса ва халққа ҳукумронлик қилишни ӯзига раво деб билса нима бӯлиши маълум.

Ислом дини қазоватга берадиган аҳамияти бу шундан иборатким инқилоб суд ва адлия идоралари ислом ва исломий жумҳуриятнинг обру-эътиборини муҳофазат этадилар. Қазоват қилишда адашиш ё хато қилиш халқни ушбу идоралардан маъюс этади ва исломий жумҳурият, ҳамда руҳонийларга нисбатан бадбинлик ҳис-туйғуларини вужудга келтиради.

 

июн 27, 2018 10:03 Asia/Tashkent
Шарҳ