“Ўзбекистон ўтган ҳафта давомида” рукнидаги туркум эшиттиришнинг янги сонини эътиборингизга ҳавола этамиз. Унда ушбу мамлакатда юз берган сиёсий, иқтисодий, ижтимоий, маданий ва илмий ўзгаришлар борасида сизга маълумот берамиз.

Дастлаб муҳим мавзуларнинг қисқача шарҳи билан танишинг:

  1. Ӯзбекистонт президенти Шавкат Мирзиёев журналистларни табриклади
  2. Мирзиёев Эрдўғонни президент этиб қайта сайлангани билан табриклади
  3. Ўзбекистон миллий хавфсизлик кенгаши котиби   Теҳронга сафар қилди.
  4. Халқ таълими вазирлигида барча бошқарма ва бўлимларнинг бошлиқлари ишдан бўшатилди
  5.  Ўзбекистон 1,3 млрд долларлик олтин экспорт қилди
  6. Жаҳон банки Ўзбекистонга 500 миллион долларлик кредит ажратади
  7. Эрон Ташқи ишлар вазири Теҳрон ва Тошкент ҳамкорликларини ҳар икки халқ манфаати, шунингдек минтақада тинчлик, барқарорлик ва хавфсизликни мустаҳкамлашнинг асосий омили деб атади.
  8. Ӯзбекистонда тилла тангалар сотувга чиқарилади
  9. Машҳур тарихчи олим Фредерик Старр бошчилигидаги АҚШ делегацияси Тошкентга келди

Энди энг муҳим мавзуларнинг тафсилотига ӯтамиз:

Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев матбуот ва оммавий ахборот воситалари ходимларини касб байрами билан табриклади, деб хабар қилди президент матбуот хизмати.

Президент табригида мустақиллик йилларида Ўзбекистон оммавий ахборот воситаларининг сони қарийб 4 баробар кўпайиб, 1500 тага етгани ушбу тармоқда ўсиш, ўзгариш жараёнлари изчил давом этаётгани қайд этилган.

Шунингдек, "Энг муҳими, соҳа ривожида ана шундай миқдор ўзгаришлари билан бирга сифат ўзгаришлари ҳам юз бермоқда. Бунинг тасдиғини миллий медиа майдонимизда фуқаролик жамиятининг муҳим шарти бўлган нодавлат оммавий ахборот воситалари тармоғи кенгайиб, самарали фаолият кўрсатаётгани, интернет журналистикаси жадал ривожланиб бораётгани мисолида яққол кўриш мумкин", — дейилган президент табригида.

“Оммавий ахборот воситалари сўзда эмас, амалда "тўртинчи ҳокимият" даражасига кўтарилиши зарур. Бу — замон талаби, ислоҳотларимиз талаби" — дейилган табрик сўзида.

Ххххххххххххххххх

Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёевнинг Туркия Республикаси президенти Ражаб Тойиб Эрдўғон билан телефон мулоқоти бўлиб ўтди.

Суҳбат бошида Мирзиёев Эрдўғонни Туркия Республикаси президенти лавозимига сайлангани муносабати билан самимий табриклаб, унга катта муваффақиятлар тилади.

Давлатлар раҳбарлари, шунингдек, мамлакатлар ўртасидаги кенг қамровли ва кўп қиррали ҳамкорлиги, минтақавий ва халқаро аҳамиятга молик долзарб масалалар юзасидан фикр алмашдилар.

хххххххххххххххх

Халқ таълими вазири Шерзод Шерматов 25 июнь куни бўлиб ўтган мажлисда вазирлик марказий аппаратининг барча бошқарма ва бўлимлари бошлиқларини лавозимидан бўшатди.

Ушбу қарор Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёевнинг вазирлик кадрлар таркибини янгилаш бўйича топшириқларидан келиб чиқиб қабул қилинди.

ХТВ раҳбари қайд этишича, вазирлик фаолияти учта тамойилга асосланган, булар — сифат, адолат ва шаффофлик. «Ушбу мақсадга ва учта асосий тамойилларга риоя қилганларгина вазирликда қолади, бунга тайёр бўлмаганлар билан хайрлашамиз», — деди вазир.

 Ххххххххххххххххххххххх

Ўзбекистон 1,3 млрд долларлик олтин экспорт қилди

Биринчи чоракда тўлов баланси методологияси бўйича товарлар экспорти 2,9 млрд долларга тенг бўлди, товарларнинг импорти эса - 3,6 млрд доллар. Бундан Марказий банк маълумотлари дарак беряпти. Товарлар экспортининг умумий ҳажмида олтин - 1,3 миллиард доллар ва газ кўпроқ улушга эга бўлди - 487,2 миллион доллар. Уларнинг экспортдаги умумий улуши 61 фоизни ташкил этди.

Шу тариқа, халқаро бозорларда шаклланган олтин ва газ баҳоси мамлакатнинг умумий экспортига сезиларли таъсир кўрсатмоқда, Швейцария эса асосий экспорт мамлакатига айланди.

Ххххххххххххххххххххххх

Эрон Ташқи ишлар вазири Муҳаммаджавод Зариф Теҳрон шаҳрида Ӯзбекистон Президенти қошидаги Хавфсизлик кенгаши котиби Виктор Маҳмудов билан мулоқоти чоғи деди: Эрон Ислом жумҳурияти минтақавий ҳамкорликларга асосланган қудратли минтақа тарафдоридир.

У шунингдек, Афғонистонда тинчлик, барқарорликни ӯрнатиш ҳамда  транзит соҳасида  иқтисодий ҳамкорликларни мустаҳкамлаш жараёнига кӯмаклашиш Эрон ва Ӯзбекистоннинг минтақавий ҳамкорликларни ривожлантиришдаги асосий мақсади эканлигини қайд қилди.

Маҳмудов ҳам Эрон ва Ӯзбекистон муносабатларининг тарихий ва маданий муштаракликлари ҳамда икки мамлакатнинг минтақавий ва халқаро масалаларда  ҳамфикр эканликларини таъкидлаб, деди: Ӯзбекистон президенти Эрон Ислом жумҳурияти билан барча соҳаларда муносабатларни мустаҳкамлаш тарафдоридир.

Ӯзбекистон Президенти қошидаги Хавфсизлик кенгаши котиби Эрон билан барча соҳалар, жумладан транзит, юк ташиш, энергетика соҳаларида иқтисодий муносабатларни, шунингдек туризм ва маданий ҳамкорликларни ривожлантиришнинг заруратини таъкидлади.

 

Хххххххххххххххххххххх

          Ӯзбекистонда тилла тангалар сотувга чиқарилади

Жорий йилнинг 1 августидан бошлаб Марказий банк захирасидаги қимматбаҳо металлдан ясалган тангалар сотувга чиқарилади, деб ёзмоқда “Халқ сўзи”.

Бу ҳақда давлат раҳбарининг жорий йил 7 июндаги қарорида қайд этилиб, уларни сотиш ва қайта сотиб олиш тартибини ўрнатиш вазифаси топширилган.

Бу келгусида миллий валютани хорижлик инвесторлар, нумизматиклар томонидан катта қизиқиш билан харид қилинишига замин яратади. Қолаверса, бу орқали Ўзбекистонга сайёҳлар оқимининг ортиши, юрт  тарихи ва маданиятини танитишга шароит яратилади.

хххххххххххххххххх

Машҳур тарихчи олим Фредерик Старр бошчилигидаги АҚШ делегацияси Тошкентга келди

Бу ҳақда тошкентлик ҳамкоримиз Маҳмула Муҳаммадкарим қизи хабар беради.

 

июл 01, 2018 14:18 Asia/Tashkent
Шарҳ