Адолатнинг усули ва суд адолати

Меҳрибон ва раҳмли Аллоҳ номи билан!

Ассалому алайкум, азиз ва муҳтарам радиотингловчилар!

Эрон Ислом Инқилобининг 40 йиллиги муносабати билан радиомизнинг “Маданият ва маориф” бўлими “Руҳуллоҳ мактабида”  унвонли махсус эшиттиришларни 32 қисмдан иборат  10 дақиқали  суҳбатлар орқали эфирга узатади. Мазкур махсус эшиттиришларда Имом Хумайний  (а) нинг сиратлари ва ул ҳазрат яратган мактаб ҳамда Исломий Инқилобнинг зўравон  қудратларга қарши бўлган курашлари  ёритиб борилади. Бизни тинглаб боринг.

Азиз тингловчилар бугунги дастурда Имом Хумайний раҳматуллоҳи алайҳнинг нуқтаи назарида  адолатнинг усули ва суд адолати ҳақида сўҳбатлашамиз.

Ўтган даструмизда Имом Хумайний раҳматуллоҳи алайҳнинг андешасида суд ва маҳкаманинг ўрни ҳақида сўҳбатлашган эдик. Ва эслатиб ўтган эдикки, ул ҳазрат  суд ва маҳкамага жуда жидддий аҳамият қаратардилар ва ул ҳазратнинг эътиқодига кўра, қазоват Имоми замон ажжалаллоҳу таоло фаражаҳу шарифнинг ғоиблик даврида салоҳиятли фақеҳнинг масъулиятларидан биридир ва исломий ҳукуматда вилоят мансаби қаторида қазоват юксак ўринни эгаллайди. Шунингдек такидлаб ўтган эдикки, Исломий ҳукумат ташкил этилишининг фалсафаси адолатни барқарор этиш ҳисобланиши сабабли суд ва маҳкама мансаблари ҳам Исломий Жумҳуриятнинг тақдирига ҳам таъсир етказади. Шу сабабдан суд маҳкамасининг истиқлоли ва қозийларнинг шариат аҳкомлар ва унга тегишли бўлган доираларга риоят этишга кўрсатмалар берардилар. Шарҳ-изоҳ бериб ўтган эдикки, қонун баробарида тенглик қазоват ва маҳкама масалаларида Имом Хумайний раҳматуллоҳи алайҳнинг қарашидаги муҳим усуллардан биридир. Суд адолати шундай маънони англатадиким, жамиятда вазъият шундай бўлиши лозимки, одамлар ўз ҳақ-ҳуқуқларига етишлари учун суд идораларига мурожаат этганларида ўз ҳаққларига эга бўлишлари керак. Бошқа таъбир билан айтганда, суд идораларининг вазъияти шундай бўлиши керакки, суд идоралари орқали ўз ҳақ-ҳуқуқларига етмаймиз деб тахмин қилмасликлари ва ўз ҳаққларини жанжал ёки бошқа йўллар билан қўлга киритмасликлари лозим. Шахс ўз ҳаққига етаман деб суд идорасига мурожаат этган вақтида суд ва маҳкама идоралари ва барча ташкилотлар ва инсоний ижроия органлари бу шахсга ўз ҳаққига етиши учун имкон яратишлари зарур. Имом Хумайний раҳматуллоҳи алайҳ суд ва маҳкама идораларида  шариат масалаларига риоят этиш заруратини таъкидлаш зимнида, суд адолати билан боғлиқ масалаларга риоят этиш, камситиш ҳодисаларининг бўлмаслигига кўрсатмалар берардилар. Мисол учун келтириш мумкинки, Имом Хумайний раҳматуллоҳи алайҳ суд ва маҳкама идораларига боғлиқ бўлган айрим шахсларнинг амалга оширган сайъ-ҳаракатларига аксиламал кўрсатиб шундай марҳамат қилган эдилар: “Ишларга юзаки муносибат қилманглар. Энди инқилоб бўлди деб кўнглимиз хоҳлаганни ўрамиз, дилимиз хоҳлаганни шаллоқ берамиз, хоҳлаганимизни қаматамиз ва хоҳлаганимизни ўлим жазосига маҳкум этамиз деб эмас, балки шариат қонунларига қараб амал қилишингиз керак.”                                      

Имом Хумайний раҳматуллоҳи алайҳ андешасида суд ва маҳкама адолатининг муҳим масалаларидан бири бу халқ, фуқаролар ҳатто жинояткорлар ва айбланувчиларнинг ҳуқуқларига риоят этиш ва бошқаларнинг ҳаққини зоеъ этиш ва қупол муносибат қилишдан парҳиз қилишдир. Масалан: Дунёда вужудга келган бошқа инқилоблардек Исломий Инқилоб ғалаба қозонишидан кейин ўтган режимга қарам ва боғлиқ бўлган шахсларни жазо бериш ва тақиқлаш инқилобчиларнинг ишчи дастурида қарор олганида ва ўтган режим билан ҳамкорлик қилган ва фуқаролар ҳаққини зоеъ этиш ва қупол муносибат қилиш замина вужудга келганида Имом Хумайний раҳматуллоҳи алайҳ томонидан тайинланган айрим қозийлар ва ўтган режим мол-мулкини кўриб чиқиш ва муҳокама этиш вазифасини олган қозийлар ўлим жазоси ёки оғир жазоларга  маҳкум этиш ҳамда мол-мулкларини мусодира этиш ҳукмини чиқариш билан собиқ режимга боғлиқ бўлган унсурлар ҳаққида қаттиқ амал қилиш имкони вужудга келганида Инқилоб раҳбари огоҳлик билан бу қуполликларга қарши аксилмал кўрсатдилар ва исломий адолат қонунлари билан туғри келмайдиган жараёнларнинг шаклланишига монеа яратдилар. Ул ҳазрат шундай буюрадилар: “Суд идоралари ҳар жиҳатдан исломий бўлиши лозим ва Худо кўрсатмасин бирон бир гуноҳсиз одам гирифтор бўлиб қолмасликка эътибор қаратишлари лозим.”

Имом Хумайний раҳматуллоҳи алайҳ андешасида суд ва маҳкама адолатининг бошқа жиҳатларидан бири бу хусусий жисмоний шахсларга нисбатан ҳурмат-эҳтиром кўрсатишдан иборат. Имом Хумайний раҳматуллоҳи алайҳнинг андешасида валии фақеҳ ҳам хусусий жисмоний шахснинг шахсий ишларига дахолат этиш ҳаққига эга эмас ва ҳоё-ҳавас юзасидан халқнинг шахсий ишларига аралашиб қолса , вилоятдан хориж бўлади.  Мисол учун келтириш мумкинки, ул ҳазрат айрим идоралар ва шахслар ўзларининг инқилобий ҳис-туйғуларидан келиб чиқиб фуқароларнинг ҳақ ва ҳуқуқларини зоеъ этганларидан бохавар бўлганларидан кейин қатъийлик билан исломий аҳкомларни ижро этиш бобида исломий қонунларнинг меъёр ва чегаралари бўйича махсус тафсирларга хотима бериш учун шамсий 1361 йил озар ойида саккизта моддадан иборат бўлган фармонни содир этдиларким, унинг асосини фуқаролар ҳуқуқларига риоят этиш масаласи ташкил этарди. Бу фармонга биноан имом Хумайний раҳматуллоҳи алайҳ инқилобий барча кучларга таъкидладиларки, суд идорасининг ҳукмисиз шахсни судга чақириш мумкин эмас, жиноятни кашф этиш учун мол-мулкни мусодира этиш, уйларга, магазин ва иш маҳаллига шаръий ҳукмисиз кириш мумкин эмас. Халқнинг телефонларини эшитиш мумкин эмас, тизимга қарши фитна-найранг бўлмаса, жосуслик қилиш мумкин эмас.

Имом Хумайний раҳматуллоҳи алайҳнинг андешасида суд ва маҳкама адолатининг бошқа муҳим жиҳатларидан бири бу маҳбусларнинг ҳуқуқларига риоят этиш ва суд ва маҳкама расмийлари томонидан уларга нисбатан шойиста ва муносиб равишда муносибат қилишдир. Ул ҳазрат бу заминада қамоқхоналар ишлар билан шуғулланадиган барча расмийлар ва ходимларга маҳбусларнинг ҳуқуқларига риоят этиш зимнида улар билан инсоний ва исломий муносибат қилишлари ва қийноққа солиш ва қупол муносибат қилишдан ўзлари тийиб қамоқхонани маҳбусларни исломий тарбиялаш маҳаллига айлантиришларини таъкидлайдилар .

 

Ёрлиқ

июл 05, 2018 15:24 Asia/Tashkent
Шарҳ