Милодий 2018 йил Австрия мусулмонлари учун қурқув ва хавотирланишлар билан бошланди. Евро-Ньюз ахборот тармоғи Австрия янги коалицион давлатининг “исломдан қурқитиш” адабиётидан мусулмонларнинг қурқишлари ҳақида бир хабар тайёрлади.

Бу хабарда шундай келтирилади: “Австрия янги коалицион давлатининг дастурлари ва лойиҳаларида 21 мартадан ортиқроқ  ислом сўзи келтирилади бунинг аксарияти эса хавфсизлик проектларига тегишлидир.”  Австрия коалицон давлати консерваторлар ва ифротий ўнчи қанот намояндаларидан таркиб топган. Бу давлатнинг асосий шиори “Ҳаммамиз биргаликда Австриямиз учун кўрашамиз”-дир ва исломга нисбатан бадбинлик ва исломдан қурқитиш каби масалаларга жиддий эътибор беради. Милодий 2017 йилда Европа итсломбадбинлик жараёнлари ва ифротий ўнчи партиялар оммавий афкорнинг диққат-эътиборини жалб этишда муваффақиятларга эришишди. Аммо фақат Австрияда давлатда ҳузур топишга муваффақ бўлишди. Эркинлик ифротий ўнчи партия ва Себастин Картес раҳбарлигида халқ партияси Австриянинг коалицион давлатини ташкил беришди. Улар энди айниқса мусулмонлар учун кўпроқ чекловларни ижод этиш ва муҳожирлик ҳавзасида ўз сиёсатларини,намойиш этишга сайъ-ҳаракат қилишмоқда. Давлатнинг фойдаланадиган адабиёти шундайки, мусулмонлар ўтган йиллардан ҳам кўпроқ ижтимоий ва миллий хавфсизликка қарши таҳдид солиш унвонида талқин этилишлари учун Австрияни хавотирга солмоқда. Ҳолбуки, Австрия Британия ва Францияга хилоф тарзда охирги икки йилда Австрия сиёсатчиларининг исломдан қурқитиш фаолиятларига бирон бир баҳона бўлиши учун террористик амалиётларнинг шоҳидига айлангани йўқ. Аммо аксинча муҳожирлар одатда мусулмонлар ушбу мамлакатда ирқпарастлик турли камситишлар ва муносибатларга юзмаюз бўлишмоқда. Фақат 2015 йилда Австрия хавфсизлик кучлари ушбу мамлакатда ифротий ўнчи қанот намояндалари томонидан мусулмонлар ва муҳожирларга қарши 1700-га яқин ҳужум ёки озор бериш ҳолатларини рўйхатга олишган. Албатта ўнлаб ҳодисалар ҳақида маълумот берилмайди. Аммо Австрия янги бош канцлери Сабатиан Картез давлатининг хавфсизлик дастурида мусулмонларга қарши сайъ-ҳаракатларнинг кенгайишига қарамай мусулмонларга қарши ҳужумлар билан қарши кўраш олиб бориш лойиҳаси назарга олинмаган. Австрия мусулмонларига қарши исломдан қурқитиш фаолияти шундай бир ҳолда амалга оширилмоқдаким, ушбу ўлка мусулмонлари қонунга қараб амал қиладиган ва унга риоят қиладиган Австрия фуқаролари ҳисобланишади.                             

Австрия давлатининг исломга нисбатан жиддий эътибор қаратиши янги Австриянинг тарихида сабиқаси бўлмаган. Шу сабабдан ушбу мамлакатдаги инсон ҳуқуқларини ҳимоят этиш ташкилотлари бир неча маротабалар бу ҳақда хавотирланиш изҳор этишган. Мусулмонлар Австрияда чуқур ва тарихий тарихга эгалар. Албатта бу ҳақиқатни дарк этиш учун узоқ йилларга мурожаат этишга эҳтиёж йўқ. Чунки Австрия-Венгрия императорлиги исломни ўз сарзаминида расмий бир дин унвонида қабул қилган эди. Ислом милодий 1912 йилдан бошлаб Франция императори Юзеф-1 томонидан Босния ва Герцоговинани Австрияга қўшиб олишидан кейин ушбу мамлакатдаги динлар қаторида расмий дин унвонида қўшилди. Австрия мусулмон жамияти 900 минг нафар деб тахмин қилинади. Милодий 1960 йиллар мусулмонларнинг Австрияга муҳожират қилишларининг тўлқини эди. Улар иккинчи жаҳон урушидан кейинги йилларда Австриянинг ривож-равнақ топпишида тасирчан рол уйнашди. Австрия мусулмонлари ўзларининг исломий ўзликларини сақлашларига қўшимча Австрия қонунларига ҳам жиддий риоят этишади. Австрия мусулмонлари тил ўрганишади, ишлашади, солиқ тўлашади ва автриялик яхши фуқаролар бўлишни исташади. Бунга қарамай мусулмонлар Австрия исломий жамоат раиси Иброҳим Олгуннинг айтишича охирги 10 йил давомида исломга нисбатан бадбинлик тўлқинининг авж олиши шоҳидига айланишган. Австриянинг ўтган йилги охирги парламент сайловларида “эркинлик ” ислом ва ифротий партиядан ташқари “халқ” консерватор партияси ҳам бунга ўхшаш йўлни танлади ва мусулмонларни таблиғотий ҳужумлар нишонига айлантирди.  Бу партия сайловдан олдин мусулмон муҳажжаба аёлларнинг исломий кийинишларини ман этишни таъкидларди. Австрия тарихида энг ёш бош канцлер ва халқ партиясининг раҳбари Себастиан Картес ўз мамлакатининг мусулмон жамиятини яхши билади, чунки ўзининг сиёсий ишини ички ишлар вазирлигидан бошлаган. Бир муддат Себастиан картес билан ҳамкорлик қилган Австрия мусулмонлар ташкилотининг наттоқи Карло Амина Боқожоти шундай деб айтади: “Эсимда бир куни мажлисда бир гуруҳ мусулмон аёллар узоқ муддат у билан учрашиб ўз мушкулотларини бартараф этишни талаб этишган эди. Ажабланарлиси шундаки, аср вақтида Картес идорасидан телефон қилиб уларнинг мушкулотлари ҳал этилди деб айтишди.” Аммо Картес вақт ўтиши ва сиёсий кўрашларда юксак даражага етишидан кейин исломга нисбатан бадбинлик босқичига етганга ўхшайди.      

 

июл 05, 2018 16:15 Asia/Tashkent
Шарҳ