Суд хавфсизлиги ва адолатнинг ўрни

Меҳрибон ва раҳмли Аллоҳ номи билан!

Ассалому алайкум, азиз ва муҳтарам радиотингловчилар!

Эрон Ислом Инқилобининг 40 йиллиги муносабати билан радиомизнинг “Маданият ва маориф” бўлими “Руҳуллоҳ мактабида”  унвонли махсус эшиттиришларни 32 қисмдан иборат  10 дақиқали  суҳбатлар орқали эфирга узатади. Мазкур махсус эшиттиришларда Имом Хумайний  (а) нинг сиратлари ва ул ҳазрат яратган мактаб ҳамда Исломий Инқилобнинг зўравон  қудратларга қарши бўлган курашлари  ёритиб борилади. Бизни тинглаб боринг.

Азиз тингловчилар, бугунги дастурда Эрон Ислом Жумҳуриятида Имом Хумайний раҳматуллоҳи алайҳнинг қарашида суд хавфсизлиги ва адолатнинг ўрни ҳақида сўҳбатлашамиз. Ўтган дастурда Имом Хумайний раҳматуллоҳи алайҳнинг андешасида суд ва маҳкама идораларининг ўрни ҳақида сўҳбатлашган эдик ва таъкидлаб ўтган эдикки, исломий меъёрлар асосида суд хавфсизлигини ва адолатни барқарор этиш ул ҳазратнинг суд ва маҳкама бобидаги қарашларининг энг асосий ва муҳим асл ҳисобланади. Шунингдек қонун наздида тенглик, барча фуқаролар ҳатто жиноятчилар ва айбланувчиларнинг ҳуқуқларига риоят этиш, бошқаларнинг ҳуқуқларини зоеъ этиш ва адолатсизликча қуполлик қилишдан парҳиз қилиш зарурати, халқнинг хусусий ҳаётларига ҳурмат-эҳтиром кўрсатиш, маҳбусларнинг ҳуқуқларига риоят этиш, қамоқхона қуриқчиларидан бошлаб суд расмийларигача тегишли бўлган барча одамларга нисбатан муносиб ва шойиста муносибат қилиш ва ниҳоят қозийнинг ҳукмини бошқатдан кўриб чиқиш имкони каби усулларни имом Хумайний раҳматуллоҳи алайҳнинг андешасидаги мавзўларни баён этиб ўтган эдик. Имом Хумайний раҳматуллоҳи алайҳ диққат-эътиборида бўлган муҳим мавзўлардан бири бу адолат ва суд хавфсизлиги ҳисобланади. Ўтган дастурларда ваъда берганимиздек, ушбу дастурда суд хавсизлиги ва адолат ҳавзасида Исломий Инқилоб асосчисининг диққат-эътиборида бўлган ташвишлар қай даражада бўлгани, Эрон ислом Жумҳурияти тизимида қай даражада қарор олгани ва Эрон ислом Жумҳуриятининг асосий қонунида ушбу масалалар ва усуллар қайси мавқеда тўргани ҳақида сўҳбатлашни мақсад қилдик.

Ўтган дастурларимизда айтиб ўтганимиздек, суд адолати , яъни шахснинг ўз ҳақ-ҳуқуқларига етиши мазлумларнинг ҳаққини зоеъ этувчилардан адолатли бўлишлари учун замина яратиш Исломий Инқилобда халқнинг асосий мақсад ва шиорларидан эдиким, Имом Хумайний раҳматуллоҳи алайҳнинг суханроклик қилишлари ва турли позиция олишларида жиддий таъкид ва ўрғу беришларига қарор олганди.  Шунга асосан Эрон Ислом Жумҳуриятининг асосий қонунида бир фасл суд тизимига ихтисос берилган ва ушбу фаслда қайд этилган усулларда суд адолатининг механизми ва амал қилиш доиралари жиддий белгилаб берилган. Бунга қўшимча бошқа бир бобда ҳам халқнинг ҳуқуқлари ҳам тайинланган ва барча давлат рукнлари, жумладан суд идоралари риоят этишлари учун аниқ чорчўблар кўрсатиб қуйилган. Бу усул бирбирининг ёнида бир қонунни вужудга келтирадиким, суд идораларининг раҳбарлигида фуқароларнинг суд хавфсизлиги ва адолати таъминланади.

 Эрон ислом Жумҳуриятининг асосий қонуни Эрон ислом Жумҳурияти  суд тизимининг асосини ва пойдеворини исломий адолатни амалда татбиқ этиш деб таништиради ва унинг учинчи бобида исломий Жумҳурият тизимининг асосий вазифаларидан бири бу суд адолатини амалда татбиқ этиш деб яққол шарҳ-изоҳ берилган.

Эрон ислом Жумҳуриятининг асосий қонунида суд хавфсизлиги ва адолатни амалда татбиқ этишнинг асосий масъулияти суд тизимининг зиммасига қуйилган. Асосий қонуннинг 156 моддасига асосан суд тизими шундай тизим ҳисобланадиким, мустақил тарзда ижтимоий ва шахсий ҳуқуқларни ҳимоят этади ва ушбу мақсадга етиш учун шикоятлар ва сўистеъмол қилишларни текшириш, жанжаллар ва душманликларни бартараф этиш , туғри қарор қабул қилиш ва ҳукм содир этишга вазифадордир.

 Азизлар, радиомизнинг ҳаво  тўлқинларидан йироқлашманг. Эшиттиришимиз давом этади.

Имом Хумайний раҳматуллоҳи алайҳнинг ташвиш ва хавотирларидан бири бу жамиятда суд хавфсизлигини амалда татбиқ этиш учун халқнинг суд ишларини кўриб чиқиш ва текшириш учун исломшунос ва шийиста ва солеҳ инсонларни танлаш эди. Ул ҳазрат ўз васиятларида бу мавзўни Исломий Жумҳурият тизимида суд хавфсизлигини амалда татбиқ этишда энг муҳим ишлар унвонида назарга олиб шундай марҳамат қилган эдилар: “Суд тизимининг муҳим ишларидан бири ушбу тизимнинг халқ номуси, мол-мулки ва жони билан ишлайди. Раҳбар ёки раҳбарлик кенгашига менинг васиятим шундан иборатким, суд тизимида олий расмийларни тайинлашда исломий ва шаръий ишларда ўз фикрига эга бўлган мутафаккир ва собиқаси бўлган шахсларни тайинлашга сайъ-ҳаракат қилсинлар”. Шунга асосан асосий қонуннинг 57 моддасида раҳбарлик суд тизими раиси унвонида бошқарувчи ҳамда одил ва огоҳ мужтаҳид шахсни сайлаши лозим деб кўрсатилган. Шунингдек суд адолатини амалда татбиқ этиш учун шойиста ҳакам ва қозийлар бўлишларининг зарурати сабабли асосий қонуннинг 158 моддасида суд тизими раисининг вазифаларидан бири бу мамлакатнинг суд ишларини тартибга келтириш учун адолатли ва шойиста ҳакам ва судьяларни ишга қабул қилиши ҳисобланади. 

 

Ёрлиқ

июл 10, 2018 15:58 Asia/Tashkent
Шарҳ