• Жило, янги фикрлар инъкоси
    Жило, янги фикрлар инъкоси

Милодий 1989 йил 11 июл ойида ер куррасида 5 миллиардлик инсон дунёга келди. Уша вақтда Бирлашган Миллатлар ташкилотининг бош котиби Ховиёр Перез Дакоёр дунёда жамиятнинг ортиб кетишидан хавотирланиш изҳор этиш зимнида бу туғилишни жаҳон тарихида энг олий нуқта деб эълон қилди ва устувор ривожланишга жиддий эҳтиёж сезиш, таълим-тарбия, ижтимоий ва соғлиқни сақлаш  хизматларига эга бўлмоқ масалаларига жиддий эътибор қаратган эди.

 Уша замондан бошлаб Бирлашган Миллатлар ташкилоти турли ҳодиса ва фаолиятларни тартибга келтириш илан бирга дунё аҳлининг диққат-эътиборини халқаро миқёсда ривожланаётган аҳоли масаласида ҳамкорлик қилиш учун 11 июл ойини ҳар йили “Халқаро аҳоли куни” унвонида нишонлашни таклиф этди. Бугунги дастуримиз ана шу кун, яъни халқаро аҳоли кунига бағишланади. Бирлашган Миллатлар Ташкилоти қошидаги аҳолини назорат қилиш идораси башарият тарихида 2017 йилгача туғилган инсонларнинг бутун жамиятини 108 миллиард нафар деб зикр этади. Бу маълумотга кўра, дунё аҳолиси милодий 1804 йилда бир миллирад нафарга тенг эди. Милодий 1927, 1960 ва 1974 йиллар давомида тартиби билан жаҳон аҳолиси икки, уч ва тўрт миллиард нафарга етди. Эълон қилинган охирги маълумотларга кўра, милодий 2017 йилнинг бошида жаҳон аҳолиси 7, 285,000,000 нафарга етган. Бу статистик маълумот шуни кўрсатадики, тарихда яшаган бутун башариятнинг 15-дан бир қисми ҳозирги кунда ҳаёт кечиришмоқда.

Зикр этилган ушбу миқдордан жаҳон аҳолисининг 60 фоизи Осиё қитъасида истиқомат қилишадиким, 20 фоизи Хитой халқ республикасида ва 17 фоизи эса Ҳиндустонда ҳаёт кечиришади. Яъни ҳар уч нафардан бир киши хитойлик ёки ҳиндустонлик ҳисобланишади. Жаҳон аҳолисининг 12 фоизи Африка қитъасида ва 11 фоизи эса Европада ҳаёт кечиришади. Жаҳон аҳолисининг 13 фози ҳам Шимолий ва жанубий Америкада истиқомат қилишади. Италиядаги Рим шаҳрининг қалбида жойлашган мустақил бир давлат Ватикан ҳам 800 нафар билан ва Науру республикаси 9378 аҳоли билан дунёдаги энг кам жамиятга эга бўлган мамлакат ҳисобланади. Ҳолбуки, Хитой, Ҳиндустон, Америка, Индонезия, Покистон ва Бразилия мамлакатлари жаҳон аҳолисининг ярмини ўзида жой беришган. Нашр этилган маълумотларни эътиборга олган ҳолда, ўртанча мизонда ҳар бир дақиқада 150 нафар киши инсон жамиятига қўшилмоқда. Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг аҳоли бўйича мутахассисларнинг тахмин қилишларича, бундай жараённинг давом этиши милодий 2050 йилгача жаҳон аҳолиси 9,8 миллиардга етади. Албатта ривожланаётган мамлакатларда аҳолининг кўпайиши тез суръатда ортиб кетмоқда. Статистик ушбу маълумотга кўра, жаҳон аҳолиси кўпайишининг ярими Ҳиндустон, Нигерия, Покистон, Конго демократик республикаси, Эфиопия, Танзания, Индонезия ва Угандага тегишлидир. Ҳиндустон 2022 йилгача Хитойдан ҳам кўпроқ аҳолига эга бўлади.     

Жамиятнинг бундай кўпайишини айниқса Африкада мушоҳада этиш мумкин. Бу қитъанинг аҳолиси икки бараварга ошади. Франция жамиятшунослик тадқиқот марказига кўра, “Олдинда тўрган катта ўзгаришлардан бири бу Африкада жамиятнинг кенг кўламда кўпайишидир.” Ҳолбуки, эндиликда жаҳонда ҳар олти нафар кишидан бири нафари Африкада яшайди. Келаси бир асрда ҳар бир уч нафардан бир киши Африкада яшайди. СПИД касаллигига қарамай Африканинг милодий 2017 йилдаги 1,2 миллиардлик аҳолиси бундай жараён давом этиши билан 2050 йилгача 2,5 миллиард нафарга етади ва эҳтимол 2100 йилгача 4,4 милиард нафарга етиши ҳам мумкин.

Бирлашган Миллатлар Ташкилоти ўзининг ҳисоботида жаҳон аҳолиси кўпайишининг сабабини жаҳонда яшашга умид қилиш деб билади. Бу ҳисоботга кўра, яшашга умид қилиш милодий 1990 йилда 65 ёшдан милодий 2010 йилда эса 70 йилга етган ва 2045 йилда эса яшашга умид қилишнинг ёши 77 ёшга етади. Жаҳонда болалар ўлимининг камайиши жамият кенгайишининг бошқа омилларидан бири унвонида БМТ ташкилоти томонидан ривожланаётган мамлакатларда деб эълон қилинди.

Франция жамиятшунослик тадқиқот марказининг тадқиқотчиси Жел Бизон шундай деб фикр билдиради: “Умуман олганда, жаҳонда ҳомиладорлик мизони камайган бўлсада, аммо жаҳоннинг турли минтақаларида камчиликлар ва бушликлар жуда кўп.” У шундай қўшимча қилади: “Милодий 1950 йилда ҳар бир аёл ўртанча бешта фарзандга эга эди. Аммо бугунги кунга келиб бу мизон 2,5 болага етган. Бугунги кунда ҳомиладор бўлишнинг энг кам мизони Тайвандда ва Жанубий Кореяда мушоҳада этиладиким, ҳар бир аёл 1,2 болага эга бўлишган ва энг юқори ҳомиладорлик мизони Нигерияда мушоҳада этиладиким, ҳар бир аёлга 7,3 бола туғри келади.” Бизоннинг айтишича, ҳар бир аёлда ўртанча 3 ёки ундан ортиқ ҳомиладорлик мизони бўлган мамлакатлар тахминан Африкадаги барча мамлакатлар, Арабистон оролидаги бир нечита мамлакат ҳамда Покистон ва Афғонистондан бошлаб Ҳиндустоннинг шимолигача бўлган Осиё мамлакатларидан бир гуруҳини қамраб олади. Ана шу мамлакатларда келаси йиллар давомида жаҳон аҳолиси кўпайишининг асосий қисми вужудга келади.         

 

июл 12, 2018 11:48 Asia/Tashkent
Шарҳ