Буюк шарқ  санъати  дурдоналари   форс  ўзбек, афғон  ва   халқларининг    ёқимли   куй-қўшиқлар

Меҳрибон ва раҳмли Аллоҳ номи билан!

Ассалому алайкум азиз тингловчилар!

Бугунги якшанбе оқшомида Эрон Ислом Жумҳуриятининг ўзбек тили радиосидан "Қалбга яқин қўшиқлар"мусиқали дастуримизнинг навбатдаги сони  ила хонадонингиз меҳмонимиз.

Мен, Адиба Қодирий радио тўлқинларида сизга ҳамроҳлиқ қилмоқдаман.

 Азизлар, бугунги  сиз  учун  аталган   куй-қўшиқларимиз ҳам    буюк шарқ  санъати  дурдоналари   форс  ўзбек, афғон  ва   халқларининг    ёқимли   куй-қўшиқлари асосидадир.  Мусиқий дастуримиз сиз азизлар кунглида жой олади   деган умиддамиз !

Ўтмишда қўшиқ матнини халқнинг энг донишманд, энг тажрибали, энг машҳур шоирлари ёзишган. Улар гўзал, энг маъноли, энг таъсирчан сўзларни танлаб-танлаб олишган. Булбул билан баҳс бойлашадиган моҳир бастакорлар уларга куй басталаган, қумрини доғда қолдирадиган ҳушовоз ҳофизлар уларни жўшиб ижро этган.

Қўшиқ дунёда ана шундай муқаддас, илоҳий бир мўъжиза саналади. Ундан том маънода завқланиш учун мумтоз ва замонавий ашулачиликда уч муҳим жиҳат-теран маъноли ва таъсирчан шеър, гўзал ва оромбахш мусиқа, ёқимли ва жарангдор овоз ўзаро мувофиқ келиши керак.

 Бас шундай экан келинг биргаликда   эронлик  машҳур  хонанда Мажидий Ахшобий ижросида,   "Муаммо” номли чиройли қўшиғини тинглайлик.  

Азизлар, ўз фикр ва  мулоҳазаларингизни   баён этиш учун  қўйидаги адресга  мурожаат этишингиз мумкин:

Интернет сайтимиз: Порстудей дот ком дроб уз

Электрон почтамиз: узбек кучукча порстудеу доткомУшбу адресга мактуб ёзиш ва таҳририятимиз телефон рақами + 989397362545га сим қоқиб истайдиган ёқимли ва севимли қўшиқларингизни радио орқали эфирга ўзатишимизни сўрашингиз мумкин. Қўнғироқларингизни кўтамиз.

Азиз дўстлар, мусиқий дастуримиз давом этади.

Қўшиқчилик санъатнинг хазинаси жуда бой. Кўп асрлик мусиқий мероснинг йўқолиб кетмаслиги учун мумтоз оҳанглар уйғунлигида бастакору хонандалар янги-янги қўшиқлар яратиб келмоқда. Яхши қўшиққа эса ҳамиша эҳтиёж катта.

 Азиз дўстлар, радиомиз почтасига кўп мухлислар мактуб йўллаб биздан ёш санъаткор Субҳон ижросида «Йиғлама жоним»  чиройли қўшиғининг тинглашини тилаб қолишган. Ҳозир  бу қўшиғини манзурингизга ҳавола этамиз.

   Азиз  тингловчилар, дастуримиз якунида  Душанбе шаҳридан  Ромиз ва Зафар  мухлисларимиз    истак-хоҳишларини эътиборга олган ҳолда Афғонистоннинг машҳур ва севимли хонандаларидан бўлган  Фарҳоди Дарё  ижросида "Ба Афғонистон салом»   қўшиғини эфирга ўзатамиз. Аввалида мухлисларимизнинг радиомизга эътибор қаратганлари учун миннатдорчилик билдириб сўраган қўшиғини эшитишга даъват этам. Маҳамат тингланг!

Муҳтарам тингловчилар, сиз "Қалбга яқин қўшиқлар" дастурининг навбатдаги  сонини  тингладингиз.Бизга ажратилган вақт ўз ниҳоясига етди. 

  Биз эса, дастуримизга якун ясаймиз. Яна радио тулқинларида ҳамнафас бўлгунча,  мерубон ва раҳмли Аллоҳ паноҳида қолинг.    

 

июл 17, 2018 14:40 Asia/Tashkent
Шарҳ