Луқмон Ҳаким қиссаси

Биз Ҳазрат Мавлононинг  ӯз ижодиётида пайғамбарлар ҳақидаги қисса ва ривоятлардан фойдаланиши мавзусидаги суҳбатларимизда Аллоҳнинг бешта улуғ пайғамбари Нуҳ,Иброҳим, Мусо, Исо алайҳимуссаломлар ва пайғамбарлар хотами Ҳазрат Муҳаммад Мустафо (с) ҳақидаги қисса ва ривоятларга тӯхталамиз.

Ҳазрат Иброҳим алайҳиссалом ҳақидаги қиссалар Қуръони каримнинг турли муборак сураларида баён этилган. Бу улуғ пайғамбарнинг мақом-мартабаси ҳақида шуни айтиш жоизким, Аллоҳ таъоло Қуръони каримда Ҳазрат Иброҳимни Халил, яъни ӯзининг дӯсти деб атаган. “Таврот”да ҳам Ҳазрат Иброҳим, у кишининг ҳаёти ва нубуввати ҳақида сӯз юритилиб, унда ҳам ул ҳазрат Халилуллоҳ сифати билан эсланади.

Энди азизлар, безавол “Маснавий” асаридан дилкаш бир ҳикоятни эътиборингизга ҳавола этамиз.

Луқмон Ҳаким бир муддат бир қулдорнинг эшигида қул каби хизмат қиларди. У тӯғрисӯз, садоқатли ва омонатга хиёнат қилмайдиган қул эди. Бу хислатлари учун хожаси уни ҳурмат қилар ва ҳатто ӯз фарзандларидан кӯра яхши кӯрарди.

Луқмон қул бӯлсада, аммо хожанинг эҳтиромини қозонгани сабабли хонадоннинг улуғи каби яшар, эмин-эркин эди. Ҳазрат Мавлононинг фикрича, бу ҳурлик ва  эркинликнинг сабаби Луқмоннинг ӯз нафсини жиловлай олишида эди. У ҳирс, тамаъ, ҳавову ҳавас ва шаҳватдан озод бӯлгани учун хӯрланмас, балки азиз ва эҳтиромга лойиқ эди.

Хонадон соҳиби Луқмоннинг гапларига ишонар, унинг маслаҳатларига амал қилар ва ӯгитларига риоя этарди. Гӯёки Луқмон хожа, хонадон соҳиби эса унинг қули каби.

Хожа Луқмоннинг барча ишларни моҳирлик  ва садоқат билан бажара олиш истеъдодини яхши биларди. Қулининг ӯзидан кӯра фаҳм-фаросат ва ақл-заковатда инчайин баланд эканлигини ҳис қилар, аммо бу нарсани сир сақлар, ошкора этмасди. У зоҳирда ӯзини фармонраво, Луқмонни эса қул сифатида жилвалантиришга ҳаракат қилар, аммо аслида моҳиятан бунинг акси эди.

Шоир ёзади:

Хожаи Луқмон ба зоҳир хожаваш,

Дар ҳақиқат банда, Луқмон хожааш.

Хожаи Луқмон аз ин ҳоли ниҳон

Буд воқиф, дида буд аз вай нишон.

Роз медонист, хуш меронд хар,

Аз барои маслаҳат он роҳбар.

Хххххххххххххххххххххххххххххх

Хожа ва Луқмон ӯртасидаги муносабат шунчалик самимийлашиб кетдиким, хожаси уни сира қул деб билмас, аммо Луқмон ҳам ӯз ҳаддини билган ҳолда хожанинг ҳар бир фармонини жон-жон деб садоқат билан бажарарди.

Мар варо озод карди аз нахуст,

Лек хушнудии Луқмонро бижуст.

Хожа Луқмоннинг сидқу сафо, ҳалоллик ва поклигига ишонч ҳосил қилган кундан бошлаб унга меҳр қӯйди. Ӯз маъшуқасини севган ошиқ каби унга кӯнгил берди, унинг қулига айланди. Луқмон бӯлмаса, хожанинг томоғидан сув ӯтмасди. Овқатланиш пайти албатта Луқмонни топтириб келар ва бирга ӯтириб овқатланишарди. Энг лазиз ва тансиқ таомларни ҳам аввал Луқмонга едирар, кейин ӯзи ерди. Худди Луқмондан қолган овқатни ейишга муштоқ бӯлган кимса мисоли:

Хожаи Луқмон чу Луқмонро шинохт,

Банда буд ӯро ва бо ӯ ишқ бохт.

Сури у хурди ва шур ангехти,

Ҳар таъоме, ки у нахурди, рехти.

Вар бихурди бедилу беиштиҳо,

Ин бувад пайвандии бе мунтаҳо

Луқмон ва Хожа ӯртасидаги муносабатлар ана шундай самимий руҳда давом этади.  Аммо...

Аммо кунлардан бир куни хожага қовун ҳадя келтиришади. Хожа хизматкорларига фарзандим Луқмон қани, топиб келинглар қовундан есин, дея буюради.

Аллоҳ умр берган бӯлса, мавзуни келгуси суҳбатимизда давом эттирамиз.

 

 

июл 23, 2018 13:33 Asia/Tashkent
Шарҳ