Шуш тумани

Меҳрибон ва раҳмли Аллоҳ номи билан.

Ассалому алайкум, азиз  ва муҳтарам радиотингловчилар!

Микрофон олдида камина Кўҳёр Аршадниё хизматингиздаман.

"Биз билан Эронга келинг!" рукни остидаги  туркум эшиттиришнинг янги сони яна эфирда. Ушбу  дастур  орқали  Эронга оид қизиқарли маълумотлар билан сизни таништириб борамиз. Суҳбатларимизни тинглаб боринг.

Сайёҳат қилишни хуш кўрувчи муҳтарам мухлислар, Хузистон вилояти маркази Аҳвоз шаҳрида мавжуд чиройли кўприклар борасида сизга маълумот берган эдик.

Мазкур шаҳарда кўплаб тарихий бино ва уйлар ҳам мавжудки, Эрон Миллий мероси рўйхатига киритилган. “Сарои Ажам” ушбу биноларнинг бири бўлиб, шамсий 1382 йилда мамлакатнинг миллий ёдгорликларидан бири  сифатида қайд этилган. Ўтган замонларда мазкур бино шайх Хазъалнинг карвонсаройларидан бири бўлган ва  кейинчалик бозорга айлантирилиб, ҳозирги вақтда эса анбор сифатида фойдаланилмоқда.

“Сарои Ажам” бир қаватли бинодан иборат бўлиб, хитой ғиштлари билан қурилган ва сутунлари эса тош билан терилган. Унда бир неча хона мавжуд бўлиб, ерларида ҳам текис тошлар ётқизилган. Хоналарининг  эшик  ва дерезалари ёғочдан ясалган ушбу бинонинг меъморчилиги ўзига хосдир.

Али бин Маҳзиёрнинг мақбараси ҳам  Аҳвоз шаҳрида қурилган ва зиёратгоҳ бўлган жойлардан бири ҳисобланади. Али бин Маҳзиёр Аҳвозий ҳижрий-қамарий 125 йилда туғилган. У ислом олами ва шиа аҳлининг  етук фақиҳ ва муҳаддисларидан бири  ҳисобланади. Ҳижрий-қамарий 254 йилгача яшаган бу донишманд  қатор диний китоблар  ёзган ва  Хузистон минтақасида  Пайғамбар (с)нинг Аҳли Байтлари тутган йўлдан бориб, бошқаларни ҳам ушбу йўлга ҳидоят қилган. Али бин Маҳзиёр Аҳвозий нафақат фиқҳий, илмий ва маънавий даражаларга эришган, балки шиа аҳли учун сиёсий ва иқтисодий заминаларда етук назариётчи сифатида танилган. Бу соҳаларда ҳам  у айрим  китобларни ёзган.

Хузистон вилоятининг муҳим туманларидан яни бири Шуш минтақаси бўлиб,  вилоят шимоли-ғарбида ва Теҳрон-Аҳвоз транзит йўли ёнида жойлашган  ушбу туманнинг масоҳати 3577 квадрат километрни ташкил этади. Шуш шаҳри туман маркази ҳисобланадики, бир замонлар дунёнинг муҳим марказларидан бири бўлган. Тарихий ёдгорликлар ва қадимийлик жиҳатидан  ҳам Шуш тумани муҳим бўлган минтақалардан ҳисобланади.  Мазкур қадимий шаҳарга  тарих давомида кўп марталаб душманлар томонидан ҳужум қилинган. Бироқ Шуш шаҳри доимий тарзда ўзини қайтадан тиклай олган.  Мазкур минтақадги тарихий ёдгорликлар нодир хазиналар сифатида дунё аҳли диққатини ўзига жалб қилган.
Шуш шаҳрини ривожлантирган биринчи  қавм эйломликлар ҳисобланишади ва улар мазкур минтақада милоддан 3000 йил олдин яшаб, Шуш шаҳрини обод қилишган.  Ушбу минтақани Ахамонийлар сулолалари ишғол этилган вақтда ҳам  Шуш ўзининг азаматини қўлдан бермаган. Ахамонийлар шоҳларидан бўлган Дориюш  ушбу шаҳарни ўзининг қишки пойтахти сифатида танлаган эди. Мусулмонлар ғалабасидан кейин ҳам муайян муддатгача Шуш шаҳри ўзининг тараққиёти ва  шуҳратини сақлаган эди.

Шуш шаҳри қадимги даврдан бошлаб ҳозиргача бир неча маротаба номини ўзгартирган. Ўтмишда фаолият қилган жуғрофия илми билимдонлари ўзларининг асарларида Шуш шаҳрининг Ўрта асрдаги азамати ҳақида ишоралар қилишган. Мазкур минтақада ишлаб чиқарилган хом ипак ҳамда кўп миқдорда етиштирилган  найшакар ва цитрусли мевалар ҳам Шушнинг шуҳратини ошишига  сабаб бўлган, албатта.

Дониёл Наби (а) нинг мутабаррака мақбараси ҳам ушбу шаҳарга хос маънавий ва диний шукуҳ берган. Шуш шаҳри ва Шоюр дарёси ёнида жойлашган Дониёл Набий мақбараси ҳашаматли, гўзал ва машҳур бинодан иборатдир. Узоқ йиллар давомида Шуш шаҳрини ушбу  улуғ пайғаибарнинг номи билан танишади.

Қадрли мухлислар, сиз муқаддас Машҳад шаҳридан эфирга узатилаётган  ярим    соатлик  тонги     дастуримизда "Биз билан Эронга келинг!" рукни остидаги туркум эшиттиришнинг янги сонини тинглаяпсиз. Ушбу эшиттиришнинг матнини ўқиш ва садосини тинглаш имконига сиз  радиомизнинг интернет сайти  Parstoday .com /uz орқали хоҳлаган пайтда эга бўлишингиз мумкин.

  Азизлар, радиомизнинг ҳаво  тўлқинларидан йироқлашманг. Эшиттиришимиз давом этади.

Ҳазрат Дониёл (а) Илоҳий ва Бани Иcроил  пайғамбарларидан бири бўлиб,  Таврот китобида бир боб ушбу пайғамбарга ихтисослаштирилган. Кўплаб ривоятлар ва диний манбаларда ҳам бу пайғамбар ҳақида маълумотлар берилган. Дониёл пайғамбар (а)Довуд наслидан бўлиб, Нибиюллоҳ лақабига ҳам эга бўлган ва ул ҳазрат Ахамонийларнинг буюк шоҳлари  Куруши Кабир ва Дориюш  даврида яшаган.Дониёл пайғамбар (а) болалик вақтида Байтулмуқаддас очилганидан кейин милоддан 605 йил аввал Бухту Нусар томонидан асирликка олинади ва унинг қавмидан бўлган бир гуруҳ одамлар билан Бобилга олиб келинади. Ушбу шаҳарда ҳукмдорнинг фармонларига бўйсунмаганидан кейин  ул ҳазрат кўплаб қийноқларга дучор бўлади. Кейинчалик  эса илмли ва фозил  эканлиги маълум бўлгач, катта ҳурматга  сазовор бўлади. Бухту Нусар вафот этгани ва Бобил Ахамонийлар шоҳи Куруш томонидан ишғол этилганидан сўнг Дониёл пайғамбар (а)  Байтулмуқаддасга қайтади. Аммо бир неча муддат ўтгач, ул ҳазрат Аҳвозга боради ва Шуш шаҳрида оламдан ўтади. Қадимги эронликлар  Дониёл пайғамбар (а) реҳлатидан кейин, ўзларининг удумларига кўра,  ҳазрат Дониёл (а)нинг пок  жасадларини мумиёлаб, бир тепа устида қурилган кичик хонада жойлаштиришади  ва хона эшигини қулфлаб ва муҳрлаб қўйишади.

Азиз тингловчилар, ”Биз билан Эронга келинг!" рукни остидаги туркум эшиттиришнинг янги сони  шу ерда ўз ниҳоясига етди. Мен эса сизлар билан хайрлашаман. Яхши дам доимо сизга ҳамдам бўлсин.

 

 

Ёрлиқ

июл 25, 2018 15:23 Asia/Tashkent
Шарҳ