Азиз тингловчилар бугунги дастурда Фаластин ишғолий сарзаминларни яҳудий сарзаминлар деб билишда сионистик режим Кнессет парламентининг тасдиқлаган янги қонуни ҳақида сўҳбатлашамиз.

Фаластин ишғолий сарзаминларни яҳудий деб эълон қилиши ҳақида Кнессет деб ном олган сионистик режим парламентининг қабул қилган янги қонуни афзал қавм унвонида ишғолий Фаластинда яҳудийларнинг мавқеларини мустаҳамлаш йўлида қуйилган бошқа бир қадамдир. Бу қонун энг йўқори даражадаги ирқпарастлик қонун ҳисобланадиким, Фаластинни ишғол этилиши ва Исроил қалбаки давлатни ташкил этилиши замонидан бошлаб сионистик режим парламентида қабул қилинган қонундир. Бу қонунга асосан Исроил бундан кейин фақат яҳудий мамлакати ва яҳудий халқининг ватани унвонида таърифланади. Ишғолий минтақалар бўйлаб яҳудийлар яшайдиган шаҳарчалар қуришни кенгайтириш расмий равишда қонунга кирди ва Исроил сохта режими тўпроғининг шарқий ва ғарбий томонида жойлашган Байтул-Муқаддас унинг расмий пойтахти деб эълон қилинди. Шунингдек иврит тили фақат расмий тил деб эълон қилиниб араб тили бекор этилиб, аммо инглиз тили ишғолий Фаластинда иккинчи расмий тил деб эълон қилинган. Ишғолий Фаластин бўйлаб кўча-хиёбонлар, шаҳар, қишлоқларда белгиларни ёзишдан бошлаб мактаб, таълим-тарбия бериш ўқув юртлари, университетлар, давлат ҳужжуатлари ва барча расмий марказларгача араб тилини биткул бекор қилиш учун фурсат берилган. Бу қонунда Байтул-Муқаддаснинг шарқий қисми сионистик режимнинг пойтахти деб эълон қилинган.  

Байтул-Муқаддаснинг шарқи милодий 1967 йилда Исроил ва араблар ўртасидаги урушлар жараёнида сионистлар томонидан ишғол этилди. Осло шартномасида қарор қилинган эдиким, Байтул-Муқаддаснинг шарқи Фаластин автоном давлати билан сионистик режим ўртасида келишилган якуний тинчлик шартномаси имзоланишидан кейин Фаластин давлатининг пойтахти бўлиши керак эди. Ишғолий Фаластинда 2 миллион араб ҳаёт кечиришадиким, ҳозирги ишғолий сарзаминларда ҳаёт кечирадиган 9 миллионлик жамиятнинг 17 фоизини ташкил этади. Кнессет қабул қилган қонунга асосан араб тили нафақат иккинчи расмий тил деб тан олинмайди, балки ишғолий сарзаминларда истиқомат қиладиган фаластинликлар яҳудийлар билан тенг ҳуқуққа эга эмаслар. Агарчи, амалда ишғолий сарзаминларда яшайдиган фаластинлик араблар шу вақтгача тенг ҳуқуқга эга эмас эдилар. Сионистик режимнинг раҳбарлари шу вақтгача Исроилни Ўрта Шарқ минтақасида энг олий даражадаги демократик мамлакат деб иддао қилишарди. Аммо энди яҳуд давлатининг қонунини тасдиқлаш билан сионистик режимнинг ирқпарастлик моҳиятига шак-шубҳа қиладиган одамлар учун Исроил сохта давлати фақат 30 йил олдин Жанубий Африкадаги апартоида давлати билан қиёсланиши ва ўхшаши ошкор бўлди. Кнессет яҳуд давлатининг тасдиқлаган қонуни кенг кўламда ёритилди. Бу лойиҳа парламентдаги 120 нафар намояндадан 62 нафар намояндаси сионистик режим ирқпараст бош вазири Бинямин Натаниёҳунинг ушбу лойиҳасига мухолиф овоз беришди. Яҳудийларнинг бир қисми ушбу лойиҳага мухолиф овоз беришлари шуни кўрсатдики, бу лойиҳанинг ижро этилиши қай даражада сионистик режимга зарар етказиши мумкин. Натаниёҳу минтақада ҳукмрон бўлган беқарорлик шароити ва Дональд Трампнинг барча томонлама ҳимоятларини эътиборга олган ҳолда сионистларнинг ишғолгарликлари, Байтул-Муқаддасни пойтахт деб эълон қилиши ва яҳудийлар яшовчи шаҳарчаларни қуришни давом эттириш жараёнига қонунийлик кирита олади деб тасаввур этади.

Саъудия Арабистони ва Бирлашган Араб Амирликлари каби айрим араб давлатларининг сионистик режимга яқин алоқада бўлишини яҳудий давлатини ташкил этиш лойиҳасини тасдиқлаш учун сионистик режим бош вазири сайъ-ҳаракатларининг бошқа сабабларидан деб билиш мумкин. Аммо сионист яҳудийларнинг кўпчилиги сионистик режимнинг парламентида бу қонуннинг нусхаларини майдалаб ташлашди. “Сионистлар иттифоқи” партиясининг намояндаси Шили Яшимович бу лойиҳани танқид қилиб шундай деди: “Бу қонун миллатчиликнинг энг паст даражаси ҳисобланадиким, бошқаларга нисбатан нафратланади.” Яҳуд агентлик марказининг янги раҳбари Исҳоқ Ҳартузуг ҳам бу қонундан хавотирланиш изҳор этиб шундай айтди: “Бу қонун Исроилни кучайтирадими ёки унга зарар етказадими деган савол туғилади.” “Энди тинчлик” номли исроиллик гуруҳининг фаоллари ҳам бу қонунни тасдиқланишига эътироз қилиб, Кнессет биносидан юқорига чиқиб қора бир байрақни унинг айвонида ўрнатишди. Америкада “Жи стрит” сионистик лобийсининг асосчиси ва раиси Жерми бен Оми ҳам бу қонунни тасдиқланиши сабабли Натаниёҳунинг кабинетини жиддий танқид остига олиб шундай деди: “Бу қонун гуноҳдан туғилган қонундир.” Америкада яҳудийларнинг энг катта гуруҳи бўлган ислоҳотчи яҳудийлик иттифоқининг раиси  Рег Жикубез ҳам “Бу кун Исроилда демократия учун кулфатли бир кун эдиким, унга эҳтиёж йўқ эди, -деб айтди.   

 

июл 26, 2018 12:32 Asia/Tashkent
Шарҳ