Имом Ризо алайҳиссалом Ҳазрат Мусо бин Жаъфар фарзандлари ӯртасида энг буюк, олим ва энг шариф ва тақводор унвонлари билан машҳур эдилар.

Меҳрибон ва раҳмли Аллоҳ номи билан !

Ассалому алайкум азиз ва ҳурматли тингловчилар. Мен, Адиба Қодирий " Имом Ризо алайҳиссалом ҳазратларининг валодат топган кунларига бағишланган" махсус эшиттиришни эътиборингизга тақдим этаман. Бизни тинглаб боринг!

Ҳижрий – қамарий йил ҳисоби билан зилқаъда ойининг ун биринчи куни сарвари олам Муҳаммад Мустафо саллалоҳу алайҳи ва олиҳи ва салламнинг зурриётларидан бири бӯлган Имом Ризо алайҳиссаломнинг таваллуд топган кунларидир. Бу Машҳад шаҳрида жойлашган Имом Ризо алайҳиссалом малакутий муттаҳар ҳарамлари бугунги кунларда турли минтақа ва шаҳрларидан келган  миллионлаб зиёратчилардан тӯладир. Агарчи ул ҳазрат ҳаёт қайдида бӯлмасаларда, аммо ул ҳазратнинг маънавий ҳаётлари қалбларга тинчлик, осойишталик, дӯстлик ва меҳр-муҳаббат бағишлайди.

Тайланддан келган бу шахс бобур- Ризо қаршисида туриб тӯрт томонига назар ташлаб фикрга ботган эди. Ҳарамнинг ҳар бир бурчаги у учун бир нишона эди. Назарида бундан олдин ҳам бу ерга келгандай буларди. Чунки у бу ерни тушида кӯрган эди.

Тасним Баво бир неча вақт олдин бу ерни тушида кӯрган эди. Имом Ризо алайҳиссалом ҳазратлари унга мени зиёрат қилишдан олдин онангнинг дийдорига боргин деб айтган эдилар. Таснимнинг онаси бутпараст эди ва қизининг мусулмон киши билан қурган турмушини хато деб биларди. Шу сабабдан Таснимнинг қароридан хафа бӯлиб у билан алоқасини узган эди. Таснимнинг онаси  бутпараст ёки мусулмон бӯлиши Имом Ризо алайҳиссалом учун фарқ қилмайди.

Меҳрубонликларнинг имоми ӯз издошларига шундай марҳамат қилади: “Агар ота-она мушрик бӯлса ҳам фарзанднинг уларга нисбатан яхшилик қилиши вожибдир.”

Янги мусулмон бӯлган Таснимнинг онаси Тайланднинг шимолий шаҳрларидан бирида яшайди ва қизи яшайдиган Банкок шаҳидан жуда узоқликда жойлашган.

Бунга қарамай Тасним ӯз турмуш ӯртоғи билан Имом Ризо алайҳиссаломнинг берган васиятини амалда ижро этиши учун ӯз онасининг дийдорига борди. Имом Ризо алайҳиссаломнинг лутф инояти унинг ҳаётига нур бағишлади ва у ул ҳазратнинг муқаддас муттаҳар ҳарамларига даъват этилди. У зулматдан нурга қараб йӯл олди. Ширкдан тавҳидга ва шак-шубҳадан ишончга етди.  Энди у Имом Ризо алайҳиссаломнинг муттаҳар ҳарамлари рубарусида туриб ул ҳазратга салом бериб катта ҳаяжон билан зиёратномани замзама этади: “Худонинг валийси, ер зулмотидаги Худонинг нурига саломлар бӯлсин! Эй садиқи шаҳир сенга салом! Салом сенга эй диннинг устуни!Гувоҳлик бераманки сен намознинг тулиқ бажо келтирдинг, закотни туладинг. Ёмонликдан қаётариш ва яхшиликка ундашни ижро этдинг ва ӯлимгача Худога тоат-ибодат қилдинг.

Худойим! Ул ҳазратнинг вилояти ва лутф инояти ва меҳр муҳаббати билан сенга яқинлашаяпман. Фақат пок Ҳазратга ишонаман.”

Азизлар, бу қутлуқ кунда Аллоҳнинг ҳабиби ва расули Муҳаммад Мустафо (с)-га салому салавот йӯллаб ислом оламининг бу ёрқин юлдузи таваллуд кунларини барча мусулмонларга муборакбод этамиз!

Имом Ризо алайҳиссалом Ҳазрат Мусо бин Жаъфар фарзандлари ӯртасида энг буюк, олим ва энг шариф ва тақводор унвонлари билан машҳур эдилар. Ул ҳазрат бузургвор оталаридан кейин мусулмонларнинг имомати ва раҳбарлигини ӯз зиммаларига олган эдилар. Имом Ризо алайҳиссалом ӯзларининг  20 йллик имоматидан 17 йилини  Мадина шаҳрида ӯзларининг аҳли байти наздида ӯтказиб мусулмонларнинг раҳбарлиги ва имоматини бажо келтирдилар. Ул ҳазрат бузургвор оталарининг шогирдларини ӯз атрофларида йиғиб  бузургвор бобоси Имом Содиқ алайҳиссаломнинг илмия ҳавзасини мукаммалаштириш ва таълим –тарбия бериш билан шуғулландилар. Имом Ризо алайҳиссалом Мадина шаҳрида Ҳижоздаги барча сиёсий ва ижтимоий  шахсиятлар ва донишмандларни таъсир остига қарор берди. Ул ҳазрат маънавий ва моддий барча масалаларда халқ учун бир маржаъ ва бошпанаҳ эдилар.

Имом Ризо (а) динни ва Аллоҳ аҳкомини ҳимоят этиш учун Маъмун ва бошқа шахсларга қарши шижоат ва салобат билан курашардилар. Ул ҳазрат дин ишларида оталари ва пок аждодлари каби ҳамеша фидокорлик билан фаъолият кӯрсатар эдилар. Ул ҳазрат Аллоҳнинг холис бандаси сифатида ҳар бир ишни ушбу бандалик чизиғидан чиқмасдан адо этардилар. Ул ҳазратнинг маънавий ва бошқа олий фазилатлари, поклик ва тақволари, сабр-бардоштлри , Ибодатлари сахийлик ва карамлари, умуман, азиз Имом шахсиятларида мавжуд барча ийжобий жиҳатлар бизни асил исломий   ҳаёт сари ҳидоят этади.

Маъмун Имом ризо (а) –ни Марв шаҳларига келтиргач , хилофатининг маркази бӯлган бу шаҳарда имом Ризо (с) билан замоннинг етук олимлари ӯртасида илмий баҳс ва мунозаралар ӯтказарди. Имом ҳазратлари бундай ғир баҳс мунозаралар чоғи, ӯша даврнинг энг забардаст. Ва моҳир олимларидан устун келардилар. Имом ҳазратлари билан баҳсга киришган барча донишмандлар баҳслашув сӯнгида Саккизинчи имомнинг фазилат имомнинг фазилат ва бепоён тафаккур тарзига қойил қолишарди.

Имом Ризо (а)-нинг феъл атворларида хушмуомалалик  мужассам бӯлиб ул ҳазрат мусулмонлар учун энг яхши намуна эдилар. Ул ҳазрат хушмуомалаликка боғлиқларидан ташқари, халқни ҳам ушбу дастурамалларига тарғибот қилар экан.

Имом Ризо (а)-дан ривоят этилган ҳадислардан бирида худбинлик ва мағрурлик эзгӯ амалларни бузади деб айтилган. Имом Ризо алайҳиссалом бу борада шундай марҳамат қилганлар: !Бази шахснинг тинчлиги бӯлмас. Ҳасад қилувчининг лаззати, подшонинг вафоси ва ёлғончининг муруввати бӯлмас”.

Имом Ризо (а) –нинг ифтихорга арзийдиган ҳаёт йӯлларининг тарихи қоронғуликда порлайдиган бир ёруғ машъалга ӯхшайди.  Ул ҳазратнинг ҳаёт йӯллари инсоний олий ривожланишнинг нуқтасини белгилайдиган инсоният тарихининг ёрқин бир саҳифаси ҳисобланади.

 

июл 26, 2018 13:26 Asia/Tashkent
Шарҳ